Наманган вилоятида коронавирус билан касалланганлар сони 65 тага етди
Кеча, 12 апрель куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича Наманган вилояти аҳолисига мурожаат қилди.
МУРОЖААТДАН: “Вилоятимизда бугунги кунда коронавирус билан касалланганлар сони 65 тага етиб, коронавирус Наманганда илк аниқланган сана – 25 мартдан буён бу рақам 32 баробарга ошди.
Коронавирус инфекцияси юқтириб олганларнинг 22 нафари эркаклар, 43 нафари аёлларни ташкил этса, 11 нафари ёшлар (18 ёшгача), 7 нафари 60 ёшдан ўтганларни ташкил этади.
Вирус ёшу-қарини танламаяпти, афсуски икки ойлик чақалоқни ҳам аяб ўтмади. 2020 йил 9 январда туғилган Сирожиддинов Муҳаммад ҳам ушбу касалликни бувисидан юқтириб олган. Бу чақалоқни даволаш бўйича шифокорларимиз барча чораларни кўрмоқдалар”