Наманган патронаж ҳамширалари

@namanganpatronajhamshirasi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
08.09.2019 09:06
БУГУНГИ КУН ФИДОЙИЛАРИ

Шу кунларда барчанинг диққат эътибори коронавирус инфекциясига қарши курашга қаратилган. Айниқса, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига тасаннолар айтса арзийди. Улар ўз ҳаётларини гаровга қўйиб, хавфли касаллик тарқалишининг олдини олиш учун куну тун фидойиларча хизмат қилишмоқда. Энг қийин ва мураккаб жараёнлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида кечаётган бўлса, ўнлаб ҳудудларга ёйилган карантин масканларида ҳам узлуксиз тиббий кузатув тадбирлари амалга оширилмоқда. Чунки, касалликка гумон қилинган ҳамюртларимиз бу муассасаларга қамраб олинган.
Наманган шаҳрининг юқори қисмида жойлашган газчилар сиҳатгоҳи ҳудуди ҳам карантин майдонига айланган. Бу масканда коронавирус инфекциясини юқтирган инсонлар билан мулоқотда бўлган кишилар карантин тадбирига сафарбар этилган. Уларга тажрибали ва ўз касбининг жонкуяри ҳисобланган шифокорлар, ҳамшира ва кичик тиббиёт ходимлари беминнат хизмат кўрсатишаётир.
Бугун шифокор Гулноза Тожибоева, фельдшер Музаффар Акбаров, ҳамширалар Моҳия Маматова, Муниса Қодирова, кичик тиббиёт ходимлари Лобар Назарова, Муборак Бойхоноваларнинг жасаоратли меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

(SALOMATLIK SABOQLARI👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAEVa57-78oPBBe-vQg