Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Namangan tumani hokimligining telegramdagi rasmiy kanali
Murojaat yuborish uchun: @Nammurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"Оила муқаддас даргох-Уни авайлаб асраш баржамизнинг бурчимиздур"

Наманган туманида Ажрим ёқасидаги хамда низоли оилаларда ажримни олдини олиш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди билан хамкорликда мухокама йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Оила ва хотин-қизлар бўлими, тегишли хотин-қизлар фаоллари, туман ИИБ, туман Мусилмонлар идораси вакиллари, отинойилар, ФХДЁ бўлими хамда ажрим ёқасидаги ва низоли оила вакиллари иштирок этди.

23 та ажрим ёқасидаги оилалар кўриб чиқилиб уларга мутасаддилар томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 6 та оила яраштирилди 14 та оилага ўйлаб кўришлари учун муддат берилди, 3 та оилани яраштиришни имкони бўлмаганлиги сабабли ажралишлари учун тушунтириш ва кўрсатмалар берилди.

Наманган туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ахборот хизмати.


🌟 Diqqat, Namangan viloyati ayol-qizlari! 🌟

📅 1-maydan boshlab, IT Loyihalar tashabbusi bilan USAIDning tadbirkorlik va biznes muhitini rivojlantirish bo'yicha loyihasi hamkorligida "She-commerce for Central Asia" kompyuter savodxonligi va elektron tijorat kurslarini boshlaymiz! 💼💡

🤝 Sizni USAID bilan birgalikda zamonaviy raqamli ko'nikmalarni egallashga yordam beradigan ushbu ajoyib loyihada ishtirok etishga taklif qilamiz!

📍 Kurslar quyidagi manzillarda ochiladi:

Pop tumani
Namangan tumani
Chortoq tumani

⏳ Kurs davomiyligi: 2 oy.

👩‍💻 Kurslarda 18 yoshdan 30 yoshgacha bo‘lgan qizlar qatnashishi mumkin.

🔐 Kursda o'qish uchun 24 aprelgacha veb-saytimizda ro'yxatdan o'tishingiz kerak: https://she-commerce.asia/
O'z mahoratingizni oshirish va elektron tijorat olamida yangi istiqbollarni ochish imkoniyatini qo'ldan boy bermang! 💼

Murojaat uchun:

+99894 054 51 97
+99899 001 20 08


#Kurs #KompyuterSavodxonligi #ElektronTijorat #O'zbekiston #Qizlar #Ayollar #Ta'lim #SheCommerce #USAID


Рақамлаштириш бўйича “Наманган тумани тажрибаси” бошқа ҳудудларда оммалаштирилади

Жорий йилнинг 17 арель куни Наманган тумани ҳокимлигида Наманган туманида ахборот-технологияларини ривожлантириш ҳамда давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар чора-тадбирлар дастури ижроси муҳокама қилинди.

Муҳокамада туманда рақамли иқтисодиёт, “IT-Park” ва IT-компаниялар фаолиятини кенгайтириш, рақамли таълимни ривожлантириш ва давлат хизматчиларини  малакасини ошириш лойиҳа ва тадбирлари  бўйича масъул вилоят ҳамда туман ташкилот ва идоралари томонидан  амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар тингланди ҳамда келгуси вазифалар белгиланди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Б. Ахунбабаев, вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори А.Пазилов, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий шўъбаси бошлиғи Р.Холматовлар иштирок этишди.

Наманган тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати


#online

Ватанга ва халқимизга туну кун хизмат қилиш барчамизнинг бурчимиздир!


Наманган тумани ИИБнинг тунги хизматга жалб етилган ходимларининг фаолияти текширилди

Наманган тумани ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, шунингдек, жиноятдан холи ҳудудга айлантириш мақсадида мунтазам равишда тезкор профилактик тарғибот-ташвиқот ҳамда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Сектор раҳбарлари томонидан туман ҳудудида тунги хизматга жалб етилган ходимларнинг фаолияти ўрганилиб, хизматни қонунчиликка қатий риоя етган ҳолда ташкил етиш ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, шунингдек, фуқаролар тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини сақлаш бўйича қўшимча ёъриқнома берилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇
@namangantumanhokimligi


#Об_ҳаво

🌤☀️ Наманганда 19 апрел куни ҳаво ҳарорати 29 даража илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» 19 апрел, жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Сел келиши хавфи бор. 2000 метрдан баланд тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 7-12,  кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.


Фуқароларнинг мурожаати ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда

Наманган туманида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий–иқтисодий ҳолатни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда,

Жумладан : Қоратепа маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Хломирзаев Отамирзани  2–сектор  сайёр қабулида  янги тармоққа уланиш юзасидан мурожаати  Туман электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан ижобий хал этилди.

Наманган туман электр таъминоти.


Мукаммал таъмирлаш
Наманган тумани.

Наманган тумани электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини узлуксиз ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ишлари давом этмоқда

"Кичик Тошбулоқ " маҳалла  фуқаролар йиғини ҳудудидаги қуввати қуввати 100 кВА бўлган 95-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.  
                         
Наманган туман электр таъминоти.



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.