Азизбек Абдувалиев dan repost
Бугун Ўзбекистонда қурбонликлар қилиниб, хатми Қуръон ва нажот намозлари ўқилади
Тошкент шаҳри, вилоятлар ва ҳар бир шаҳар-туманда мол ва қўйлар сўйилиб, гўшт ва ҳадялар билан кам таъминланган оилалар, ёрдамга муҳтож кишилар ва меҳрибонлик уйларига хайрия қилинади.
Масжидлар имом-хатиблари ва имом-ноиблари томонидан хонадонларида икки ракаат нажот сўраш намози адо этилиб, 300 мартадан “Солатан тунажжийна” ва “Солатан нория” дуолари ўқилади.
Диний таълим муассасалари устоз ва талабалари ўз уйларида 70 та хатми Қуръон ўқишлари, Тошкент ислом институти устозлари тарафидан имом Бухорийнинг “Ал Жомеъ ас-Саҳиҳ” асарини хатми Бухорий қилиш ҳам режаланган.
Тошкентдаги “Сузук” ота мажмуасида 7 нафар энг табаррук уламо томонидан ушбу хайрия тадбирлари, хатми Қуръонлар ва салавотлар ижобатини сўраб, якуний дуолар қилинади. Вилоятлар бош имом-хатиблари ҳам мана шундай 7 нафар табаррук уламо иштирокида дуолар қилади.
Саудия Арабистонидаги ҳамкор ширкатлар вакилларига Макка ва Мадинадаги Ҳарами шарифларда дуода бўлишлари тавсия этилган.
Бундай амаллар Қуръони карим ва Ҳадиси шарифга мувофиқ бажарилмоқда. Мақсад Ўзбекистондан коронавирус каби юқумли хасталиклар даф бўлиши, юртда тинчлик-омонлик ва файз-барака ҳукм суришини тилашдан иборат.
https://t.me/azizbek_abduvaliyev