Namkoronavirusinfo | Наманган хабарлари

@namkoronavirusinfo Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Коронавирус профилактикаси штаби расмий телеграм канали https://t.me/namkoronavirusinfo
Қайта алоқа учун (телеграм): @bot_namangankorona
Тел: 69 234 04 31; 69 234 39 90; 69 234 32 87; 95 300 61 67; 95 300 61 68
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
26.03.2020 14:26
ЭҲТИРОМГА ЛОЙИҚ ШИФОКОРЛАР
Туманимиздаги юқумли касалликлар шифохонасига бундан бир неча кун аввал карантинга олинган фуқаролар жойлаштирилганда бундан ажабланилган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо, бу фақат карантин учун эди, огоҳлик ва эҳтиёткорлик учун эди. Мана бугун улар ўз уйларига жўнаб кетишди. Хотиржам, бемор эмасликларидан кўнгиллари равшан. Бир нарса аниқки, шунча кун уларнинг соғлиқлари учун оиласини ҳам унутаёзган, оромини йўқотган шифокорларни асло ёддан чиқармайдилар.
Шундай саломатлик посбонлари ўзимизнинг Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмасининг фидоий, жонкуяр, ўз касбининг моҳир усталари эди.
Ва ниҳоят 14 кунлик карантин даври тугаб, тиббиёт бирлашмасининг ходимларига ҳам уйларига дам олишга рухсат берилди. Уларга миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.
Эҳтиромга лойиқ шифокорларимиз омон бўлишсин.