ОИЛА МАРКАЗИ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Оила муқаддасдир. Уни асраб авайлаш барчамизнинг бурчимиздир!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


✍Ибн Сино таъбирича, навқиронликни сақлаб қолиш учун асал истеъмол қилиб туриш керак.

🔸Айниқса, ёши улғайиб қолганларга у бебаҳо шифо ва қувват манбаидир. У шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларида яхши даво бўлади.

🔸Айниқса, озиб кетиш, ич қотиши, ошқозон-ичак яралари касалликларини даволашда, мияни озуқалантиришда асқотади.

🔸Ҳозирги замонавий тиббиётимизда ҳам асалдан турли касалликларни даволашда кенг фойдаланилмоқда.

🔸Даволаш косметикаси, радиация туфайли пайдо бўладиган нур касалликларида ҳам асал беминнат ёрдамчидир.

🔸Ширин нектарни тўплаш учун асаларилар ҳар хил ўсимликларга қўнишади. Ана шу қўнган гулларига қараб асалнинг нави аниқланади.

🔸 Турли навдаги асал соғлиқ учун фойдали. Аммо айрим навлари муайян хасталикларда самаралироқ ҳисобланади.
♻️Жўка (липа). Шамоллаш ва яллиғланишларда тавсия этилади.

♻️Маржумак. Камқонлик, жигар ва буйрак касалликларида ёрдам беради.
Кунгабоқар. Бронхиал астмада нафи катта.

♻️Дала қирқбўғини. Асаб тизимини тинчлантириб, уйқуни яхшилайди.

♻️Каштан. Кучли табиий антибиотик бўлиб, сафронинг туриб қолишига чек қўяди, иштаҳани яхшилайди ва томирларни мустаҳкамлайди.

♻️Қашқарбеда. Иммунитетни мустаҳкамловчи самарали воситадир.

🔸Асални овқатдан бир-бир ярим соат олдин ёки овқат егандан уч соат ўтгач истеъмол қилиш тавсия этилади. Уни ширчой, сут ёки ширгуруч билан еган фойдалироқ. Асални қайноқ сув ёки чойга аралаштириб ичиш тавсия қилинмайди. Чунки эллик даражадан юқори иссиқ сувга солинган асал таркибидаги фойдали минералларни йўқотади.

🔸Барча нарсани меъёри бўлгани каби асалнинг ҳам ози ширин.

http://t.me/namoila


Япония, Токиода одамларни огоҳлантирмасдан электр токи узилиб қолгани учун энергетика раҳбарлари халқдан тиз чўкиб кечирим сўрамоқда. ©


Оилавий муносабатларда зарур тавсиялар.

👉Оилада мувозанат сақлашда аёл кишининг роли катта . Хўш, бунинг уддасидан чиқмаган аёлларимиз ўзлари билмаган ҳолда қандай хатоликларга йўл қўйишар экан?

Нуқсон излаш. Туғилган ғашлик турмуш ўртоғининг иши, дунёқараши ёки ҳўл сочиқни жойига илиб қўймаслиги билан боғлиқми, бунинг фарқи йўқ. Муҳими, аёлга ёқмаяпти. Аксарият аёлларимиз бундай ҳолатда эрни тарбиялашга киришишади. Аммо эркак кишининг ҳам ўз ҳақиқати бор. Бу билан ҳисоблашмаслик катта хато.

Нима қилиш керак? Унинг ҳақиқати билан ҳисоблашинг. Турмушдаги тотувликни сақлаб қолишнинг асосий омилларидан бири ўзаро келишув асосида муносабат қуриш. Негаки турмуш ўртоғингиз шундоғам неча йил давомида ота-онасининг қаттиқ назорати остида вояга етган. Янги терговларни энди у кўтармайди.

❗️Турмуш ўртоғингизни ҳеч қачон ўзгармайди, деб ўйламанг.

Анча йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтликларга бир эътибор берсангиз, ташқи кўриниши, ҳаттоки хатти-ҳаракатлари ҳам ўхшаш. Сири эса биргаликда яшаб ўтган вақт. Беш, борингки етти йил деганда сиз кутган инсонга аста айланиб бораётган турмуш ўртоғингиз бунинг яққол исботи.

Сабрли бўлинг! Турмуш ўртоғингиз ўзгаришини талаб қилмай, унга юмшоқлик билан таъсир ўтказишга ҳаракат қилинг. Кўча-кўйда, ишхонада кимдир сизни хафа қилса унга дарҳол шу тахлит жавоб қайтармайсиз, тўғрими?

❗️Жуфтингизни ўзингиз танлагансиз!

Демак, йўл қўядиган хатоларни кечириш учун ҳам ўзингизда куч топишингиз керак. Унга ҳеч замонда зарда қилманг. Сиз каби у ҳам кўчадан асабийлашиб келган бўлиши мумкин.

❗️Бошқаларнинг фикрига таяниб иш тутманг! Баҳсда ота-онангиз ёки бошқа маслаҳатгўйларнинг фикрига асосланишдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳаётингизда энг яқин инсон турмуш ўртоғингиз эмасми?

❗️Ёдда тутинг! Жуфтингиз сиз кутган шаҳзодаликнинг ролини қойилмақом қилиб ўйнаб берадиган актёр эмас. Аслида сиз ҳам мукаммал инсонга муносиб рафиқамисиз? Бу ҳақда ҳам ўйлаб кўринг.

❗️Танқид қилманг! «Жўмракни тузатишни ҳам эплай олмадингиз! Шкафнинг эшиги қачон тузатилади ўзи? Қилган бозор-ўчарингизни аҳволига бир қаранг!..» Давом этаверасизми ёки бас қилиш фурсати етдими? Ақлингизни йиғиштирмасангиз катта жанжал ясайсиз.

❗️Уруш чиққанда муносабатларни ҳал этманг! Бу вақтда одамнинг кайфияти, айниқса, ёмон бўлади. Осонлик билан айтилган ёмон гап жуфтингизни хотирасида ўчмас из қолдириши мумкин.

❗️Турмушингиз давомида яхши кунлар бўлганига ишонамиз. Бу кунларни кўпроқ эсга олиб, ички аламни суриб чиқаринг.

❗️Муносабатларга қандай аниқлик киритиш керак? Уларга аниқлик киритишнинг нима кераги бор? Модомики иккалангиз турмуш қурган экансиз, саволга жавобнинг ўзи шу. Бир-бирингизни қаттиқ севасиз.

❗️Бир неча кун норози қиёфада юриб масалани ҳал этиш мумкин, деб ўйламанг. У айбини тушуниб кечирим сўрашини кутманг! Қайтага бу ҳолат янада жаҳлини чиқариши, энг ёмони, бошқа аёл ҳақида ўйлай бошлаши ҳеч гап эмас.

❗️Мураккаб вазиятдан осонгина чиқиб кетишнинг йўли, барчасини ҳазилга буриш. Бирорта комедик фильмдаги вазиятни эсланг. Жуфтингизга кулгили латифа айтиб беринг, биргалашиб кулинг.

❗️Аёл кишидаги қайсарлик жуфти билан ўзаро муносабатда панд беради. Эркак кишига бўйсунишни истамаган аёлга қараганда эркакка бўйсуниб, кейин юмшоқлик билан йўриғига юргаза олган аёл ютиб чиқади.

http://t.me/namoila


«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса,
бил ҳамон,
Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.»

Мавлоно Румий

🍂
Ассаламу алайкум.

Ҳеч эътибор берганмисиз ...
Саҳар вақти қушларнинг ажиб сирли ҳонишларига ...
Гўёки туннинг жимлик оламидан ёруғ кундузга ўтар вақти бўлган тонгни отишини улар қутлаётгандай...
Тонг ифорлари сайроқи қушлар овозига жўр бўлиб, кўнгилни уйғотишга уринаётгандай...
Чиндан ҳам ҳаёт мўжиза... Бу мўжизалар Яратувчиси Роббимга ҳамду санолар бўлсин!
🍂
Қадрдоним, дунё дардларини бир оз унутиб, ҳаёт гўзаллигидан завқ олинг... Сизга бу куннинг мўжизалари ҳамроҳ бўлсин!

Хайрли тонг...

@JaloliddinRumiyy🍂http://t.me/namoila


⚠️Биз қачон куч тўплаймиз,
энергияга тўламиз

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

🍀Янги одамлар билан танишганимизда.

🍀Ўз қўрқувларимизни енгганимизда.

🍀Сайр қилганимизда (ишга ёки ўқишга шошиб югуриб бориш ёки дўконга чиқиш эмас, айнан мақсадсиз сайр қилиш)

🍀Бизни қўллаб қувватлайдиган ва бизга ишонадиган инсонлар билан мулоқот қилганимизда.

🍀Танамизга ғамхўрлик қилганимизда ( бассейн, массаж ёки контраст душ қабул қилганимизда)

🍀Истаганимизда йўқʼ дея олганимизда.

🍀Ўзимиз истаган машғулот билан шуғулланганимизда.

http://t.me/namoila


Аёл ўз севганининг ёнида сукут сақласа, сўзлар кўзёши кўринишида келади...

🌸 Аёл аввалига сизга яқинлашишдан қўрқади. Охирида сиз ундан узоқлашганингизда, у аччиқ кўзёш тўкади. Буни кўпчилик тушунмайди.

🌸 Аёл ё буюк макр, ё буюк севгидир. Қай бирини танлаш, ўз қўлингизда. Макр қилсангиз, макр қилади. Севсангиз, жонини беради.

🌸 Аёл ўзи касал бўлса ҳам, даволайди. Ўзи ғам ичра бўлса ҳам, тасалли беради. Бемор бўлсангиз, чарчаган бўлсангиз ҳам, туни билан ухламай қараб чиқади. Ўзи танимаган инсонининг қайғусидан ташвишланади.

🌸 Аёл қанчалар улғаймасин, унга болаларга қилинадиган беғубор муомалани хоҳлайди.

🌸 Ўзингиз билан қайғулар оламини кўтариб келган бўлсангиз, аёлнинг қалб эшигини қоқманг!

🌸 Аёл... унга бағритошлик қилсангиз ҳам, у меҳр - шавқатни тарк этмайди.

🌸 Аёлнинг тантиқлиги, рашкларини, фақат уни чиндан севгангина кўтаради.

🌸 Аёлдан инсонийлик, мулойимликни ўрганиш, эркак учун айб эмас.

🌸 Аёл хиёнатдан, юқотишдан, айрилиқдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини осонликча унутмайди.

🌸 Аёл отасиз боласини тарбиялай олади. Лекин, эркак киши онасиз болани улғайтириши амри муҳол.

🌸 Оиз Қорнийнинг ажойиб сўзлари бор:

🌸«У ҳеч нарса бўлмайди. Истасанг «барча нарса» бўлади.

🌹Сенга руҳ пуфланганда аёлнинг қорнида бўласан.

🌹Йиғлаганингда аёлнинг қучоғида бўласан.

🌹Ошиқ бўлганингда аёлнинг қалбида бўласан.

▶️Шундай экан, унга юмшоқ бўл! Аёл омонат. Хор қилишинг учун яратилмаган.»

🌸 Турмушга чиққан;
Ҳали чиқмаган;Ажрашган;
Бева қолган ҳар бир аёл,
ЯШАСИН!

🌸 Аёл кишининг турмушга чиқиши ё ажрашиши билан ҳурмати кўпайиб, камайиб қолмайди. У Аллоҳнинг нозик хилқати.
http://t.me/namoila


ОЁҚ-ҚЎЛ УВИШИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ

Қўл ва оёқларнинг увишиши қоннинг қуюқлашишидан дарак. Бундай пайтда лимонли кўк чой, райҳон, лимонўтли чой ичиб туриш керак.

Кўпроқ газланмаган минерал сув истеъмол қилинг.

Петрушка кўкатидан 200 г олиб, 400 мл сутга солинади. Ярми қолгунча паст оловда қайнатилади. Қайнатмадан ҳар соатда 2 ошқошиқдан ичиб турилади. Муолажа тузалгунга қадар давом эттирилади.

┄┅অঠই✯🍁✯ইঠঅ┅┄


http://t.me/namoila


#психологик_факт

👉1.Пиёда юриш жуда фойдали бўлиб, юриш вақтида тананинг 639 та мушакларидан 400 таси ҳаракатда бўлади.

👉2.Биз ҳаммамиз камида 30 % вақтимизда орзуларга бериламиз. Баъзилар эса бундан ҳам кўпроқ вақтини сарфлашади.

👉3.Aёлларда эркаклариникига қараганда танасида оғриқ рецепторлари икки баробар кўп, аммо улар эркаклардан кўра анча оғриққа чидамли.

👉4.Энг яқин дўстингиз билан турмуш қуриш,ажралиш хавфини 70% да кўпроққа олиб ташлайди ва бу никоҳ умр бўйи давом этади!

👉5.Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, яхши муносабатлар машқ қилишдан кўра узоқ умр кўриш учун кўпроқ муҳимдир.

👉6.Келажак ҳақидаги оптимистик эътиқод одамларни жисмоний ва руҳий касалликлардан ҳимоя қилиши мумкин.

👉7.Севган одамингиз билан қўл ушлаш жисмоний оғриқни, шунингдек стресс ва қўрқувни енгиллаштиради.

http://t.me/namoila


#mulohaza #masal

Рим файласуфларидан бири ижодида шунга яқин масал бор:
Икки устоз учрашиб қолибди.
⸺ Нега сизнинг шогирдларингиз ичида камолга етганлари кўпроқ? ⸺ деб сўрабди бири иккинчисидан. Иккинчиси жавоб берибди:
⸺ Шогирдларингизда аввало тўғри савол беришни шакллантиринг. Ҳамма гап саволда!

Дарҳақиқат, инсон баркамоллиги ўз-ўзига берадиган савол ва талабларга боғлиқ.
http://t.me/namoila


#Донолардан

Ўйлаганинг сўзингда, сўзларинг ҳатти-ҳаракатингда, ҳаракатинг эса тақдирингда акс этади. Гўзал тафаккур қил, гўзал ҳаёт кечир!

Жалолиддин Румийhttp://t.me/namoila


​​Ассалому алайкум, Аллоҳ томонидан берилган янги кун муборак бўлсин!

Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги билан мунаввар қилсин! Кунингиз ҳайру - барокатларга тўла бўлсин!
Яна бир кунни осуда ва хотиржамликда қарши олдик.
Бу огир дамларни албатта енгамиз! Биз бунга қодирмиз!
Шундай экан синовли кунларда оилавий хотиржамлик, бахт, қувонч ва энг асосийси соглиқ сизни ва оила аьзоларингизни хеч қачон тарк этмасин!
Аллоҳ юртимизни тинчлик-омонликда ва барчамизни барокатда барқарор қилсин ва яхшиликлари ила қувонтирсин.
Сизга Аллоҳ муҳаббати ва марҳамати ёр бўлсин. Ҳамиша Аллоҳ паноҳида ва назарида бўлинг! Сизни ва оилангизни ўз панохида асрасин!
Яна бир бор бугунги муборак кун барокатли ва хайрли бўлсин!
http://t.me/namoila




💁‍♀️Характерингизни билиб олинг!

Январь.

Ушбу ойда туғилган аёллар кучли матонатга эгалар. Бундай аёллар жуда сабрли саналиб, эркакларга хос кучли характерлидирлар. Улар камдан-кам нолиб, ички ҳиссиётлари билан камдан-кам бўлишишади. Шунинг учун бўлса керак, ўз муаммоларини ўзлари ҳал қилгилари келади.
Январда туғилган аёллар кўпинча ошхонада ишлашни ёқтиришсада, супир-сидирни унча хуш кўришмайди.

Февраль.

Бу ойда туғилган аёллар қатъий ҳисобланилиб, характерлари жуда оғир аёллардирлар. Улар жуда
инжиқлар. Тез-тез жаҳллари чиқиб турсада, ўзларини қўлга ола биладилар. Улар қийинчиликлардан қўрқишмайди ва тезда қарорлар қабул қилишади. Шунинг учун бўлса керак одатда хато қарорлар қабул қилишади. Буроз аразчи аёллар саналиб, қасоскордирлар. Одамларни ўз измига сола оладилар. Ишда ҳам фаол аёллардан. Болаларни жуда севишади..

Март.

Ўта ҳиссиётга тўла аёллар. Улар жуда эзилувчан ва мулойим инсонлар. Уларни бўйсундириш жуда қийин. Бундай аёллар кучсиз бўлганлиги учун ўзларига доим кучли эркакларни жалб қила олишади. Март ойида туғилган аёлларга бироз қийин, чунки уларнинг уятчанлиги уларга
доим панд беради...

Апрель.

Ушбу ойда туғилган аёллар серғайрат ва ҳаракатчандир. Улар ўз йўлларида аниқ мақсадларни қўйишади. Улар ақл билан иш кўрадилар, шунинг учун бўлса керак эркаклар улардан ҳайиқишади. Апрел ойида туғилган аёллар аниқ мақсадлар сари келажакка интилсаларда бу инлилиш тез натижа бермайди.

Май.

Кучли ва талабчан аёллар. Бир қарорга тез кела олишмасада ўз мақсадларига эриша оладиганлар хилидан.Бировнинг гуноҳларини тез кечиришмайди. Шунинг учун ҳам эрлари билан ажрашишлари мумкун, уммо кейин жуда афсусланишади. Улар директорлик курсисига интилувчан аёллардирлар.
Уларга турмуш қуришдан кўра бирон-бир компанияни бошқариш анча осон.

Июнь.

Улар учун энг биринчи эҳтиёткорлик туради. Бу аёллар жуда меҳрибонлар, қасоскор саналсаларда қасос олиш қўлларидан келмайди. Урушишни хуш кўришмайди ва жанжаллардан қочиб юришади. Одатда кайфиятига қараб иш кўришади.

Июль.

Уятчан ва оддийликка интилувчан аёллар. Улар одатда қийналувчан ва ўзини терговчи аёллар. Бутун хаётини характерига қараб яшашади. Ич - ичидан қийналувчи. Романтик инсонлар. Ҳаётидаги асосий нарса бу – оила!

Август.

Ўтакетган мағрур ва мустақил аёллардирлар. Яна улар меҳрибон ва ёрдамни хуш кўрувчи аёллар. Табиатан лидер аёллар ва бошқаришни хуш кўрувчилар туридан. Диққат марказида бўлишни ёқтиришади, аммо мустақил аёллар. Оилавий муносабатларни ҳурмат қилишади. Эркакларни ўзига тез жалб эта олишади. ишонувчан бўлганликлари учун тез-тез алданишади.

Сентябрь.

Тез жаҳли чиқувчилардан. Жуда рашкчи аёллар. Қўллари жудa ширин. Оилам дейдиганлардан ва
содиқ рафиқа ёки дўст бўла оладилар. Менимча, дунёдаги энг зўр оналар айнан шу ойда туғилишади. Ўзини болаларига бағишлай оладилар.

Октябрь.

Жуда оддий аммо шу билан бирга диққат марказда бўлишни ёқтиришади. Хотиралари яхши ва яхшилаб ўйлаб кейин қарор қабул қилувчилардан. Уй ишларига улардан ўтадигани йўқ. Аммо ялқовчиликда ҳам олдинги ўринлардалар.

Ноябрь.

Жуда меҳнаткаш ва ўзини бутунлай ишга бағишлайдиган аёллар. Ўзини севувчи ва худбин
бўлишларига қарамай оиласи учун жон берувчилардан. Эҳтиёткор ва тежамкорлар. Қаттиқ сева олишади, аммо рашк қилишда ҳам уларга тенг келадигани йўқ. Ўз мақсадлари сари енгилмас ва нима ишга қўл урса олиб кета биладиганлардан.

Декабрь.

Портловчи харкатерга эга ҳиссиётга бой инсонлар. Улар билан гапирганда асло зерикмайсиз. Меҳнаткаш аммо ялқовликни деб ишларини ўз вақтларида қилмасликлари табиий. Оилавий ҳаётда қийналишади.

Қани сиз қайси ойда туғилгансиз? http://t.me/namoila


☝️🏻Ҳазрати Алидан сўрадилар: "Осмондан оғирроқ нарса нима?
Ердан кенгроқ нарса нима?
Денгиздан бойроқ нарса нима?
Тошдан ҳам қаттиқроқ нарса нима?
Оловдан ҳам қайноқ нарса нима?
Қахратондан ҳам совуқроқ нарса нима?
Дўзахдан ҳам аччиқроқ нарса нима?
Ҳазрати Али жавоб берди: "Одамни ноҳақ айблаш – осмондан оғирроқдир.
Ҳақиқат – ердан кенгроқдир.
Хотиржам қалб – денгиздан бойроқдир.
Иккиюзламачи юраги – тошдан ҳам қаттиқроқдир.
Золим ҳукмдор – оловдан ҳам қайноқроқдир.
Бировдан ўпкалаш – қаҳратондан ҳам☝️ совуқроқдир.
Сабр – дўзахдан ҳам аччиқроқдир.

© Али ибн Абу Толиб
http://t.me/namoila


Эркакларни ўзига оҳанрабодек тортувчи аёллардаги фазилатлар.

1. Ўзига ишониш - Ўзига ишонган аёллар ҳеч қачон оммани олдида ўзини танқид қилмайди, айрим жозибадор аёллар каби оддий муаммодан фожиа ясамайди, балки ҳар қандай вазиятда ўзини қандай тутишни яхши билишади. Шунинг учун ҳам эркаклар ўзига қаттик ишонган аёлларни жуда ҳам ёқтиришади.

2. Назокат ва нозиклик - Эркаклар кўпроқ аёлларнинг назокатига ва ёқимли муомаласига эътибор беришади. Аёл кишига қўрсатган эҳтиромлари орқали улар ўзларини ҳақиқий кучли эркак сифатида ҳис қилишар экан.

3. Интилувчан ва эркин - Интилувчан, собитқадам аёллар вақтдан унумли фойдаланиб, ўз тақдирларининг бекаси ҳисобланадилар. Шунинг учун улар ўз ҳарақатлари билан пассив аёлларга нисбатан эркакларнинг назарига кўпроқ тушишади.

4. Саришта ва дидли бўлиш - Саришта ва дид билан кийинган аёллар ҳамиша эркаклар назаридан қолмаган. Эркак киши модани билмаслиги мумкин, аммо аёллар ярашиқли кийинганми йўқми, дарҳол сезишади.

5. Хушмуомалалик - Эркаклар ўзларини жуда ҳам билимдон санайдиган аёллардан кўра очиқкўнгил ва хушмуомала аёлларни ёқтиришади. Жозибадор аёл ўзини гўё донишманддек тутмайди, балки устамонлик билан билан суҳбатдошининг кўнглига йўл топади.

6. Табассум - Эркаклар ғамгин, маъюс қарашли аёллардан кўра кўпроқ жилмайиб турган аёлларни ёқтиришади. Табассум — бу нафақат қувноқликни, балки ҳаётни севувчанликни англатади. Эркаклар аёлларнинг кўзларидаги қувноқликдан сархуш бўлиб, ором олишади.http://t.me/namoila


#ПсихологМаслаҳати

Эркаклар қандай аёлларни ёқтиришмайди?

🔴Иш биринчи ўринда: Бундай аёллар мавқеи учун ҳар ишга тайёр бўлишади, оила эса улар учун иккинчи даражали бўлиб қолади. Унга ҳатто ярим тунда қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрашлари, кўрсатма олишлари мумкин. Бундай аёллар бошқаришни ёқтиришади, доимо юқорида бўлишни исташади. Ундан бироз ҳайиқишларини, унга тобе бўлишларини хоҳлашади. Эр эса у билан бахслашишгаҳам қўрқади. Бундай аёл ҳеч бир эркакка ёқмаса керак. Ахир эркак нима бўлганда ҳам оилада биринчи ўринда туришни истайди. Шундай аёл билан турмуш қурганлар, кўпинча меҳрни четда излай бошлашади.

🔴“Овчи” яъни «сайёд» аёллар: Бу гўзал, дидли, эркакни бир қарашдаёқ ўзига ром эта оладиган аёлдир. Унинг мақсади битта: тезроқ турмушга чиқиш. Ниятига етганда эса бирданига ўзгаради. Ўзига қарамай қўяди, ҳатто эрига бефарқ бўла бошлайди.

🔴“Қор маликаси”: Улар кўпинча жуда гўзал бўлишади. Эркаклардан ўз мақсадларида фойдаланишда устаси фаранг. Улар қаттиққўл ва тадбирли бўлишади. У на ҳаётдан, на муҳаббатдан лаззатлана олади. Фақат ўзини дейди. Қоидаси: сен – менга, мен – сенга. Бундайларни кўпинча жазман қилишади, холос.

🔴“Онахон”: Яхши бека, она, хотин. Овқатлантиришми, кирювишми, болалар билан дарс қилиш дейсизми, барчасига улгуради. Қизиғи шундаки, кўпинча бундай аёллар эркакларни беэътибор қолдиришади. Шунда эр меҳрни бошқадан қидиришни бошлайди. Бундай аёл ҳаммасига бардош бериши мумкин, болалар тўқ, ювинган, таранган бўлса бўлгани, эрининг инжиқликларига ҳам чидайди.

🔴“Ҳеч ким” хоним: Эрининг барча истакларини бажаришга тайёр, доимо эрининг фикрини маъқуллайди. Уни ёрқин шахс деб бўлмайди. Хўжайинига вафодор, гапини икки қилмайди. Эрини йўқотишидан қўрқиб унинг чизиғидан чиқмайди, ва бора-бора ҳеч кимга айланади. Бироқ, афсуски, бундай аёлларнинг муҳаббати қадрланмайди. Эрлари уларга мулк сифатида қарашади. Бундай аёлларни севишмайди, уларга ачинишади.

🔴Худбин аёллар: Фақат ўзларини дейишади. Қаршилик кўрсатсангиз борми!.. Хоҳлаганига эришиш учун барчасига тайёр. Оқ нарсани била туриб “қора” дейишади. Бундай аёлларни эркаклар жуда ёмон кўришади. Ахир улар билан бирга яшашнинг ўзи бўлмайди. Бу аёл ҳечкимнинг фикрини менсимайди. Эркак кучли бўлса уни ташлаб кетади, ландовур бўлса умрининг охиригача у билан қийналиб яшайди.

🔴Инжиқлар: Аёлга ноз қилиш ярашади. Бироқ бунинг ҳам меъёрини билиш лозим. Акс ҳолда аёл инжиқ деб саналиши мумкин. Ноз қилишнинг ҳам вақтини билиш лозим. Ҳамманинг олдида бундай қилиш умуман шарт эмас. Баъзи ҳолатларда эса усиз бўлмайди.

🔴Зерикарли аёллар: Фақатгина ўзи, турмуш ташвишлари овсин ёки қўшнилар ҳақида гапирадиган аёллар тез зериктиради. Яхши суҳбатдош бўлиш учун дунёқараш кенг бўлмоғи даркор.
Ҳатто муҳаббат ҳақидаги суҳбатлар тезда жонга тегади. Эркакнинг қизиқишларини билиши, у билан бирга ҳатто футбол ҳақида гаплашишга тайёр туринг.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!
👇👇👇
http://t.me/namoila


🌿 Дўстим, сен ўй-хаёллардан иборатсан. Бундан қолгани эса эт ва суякдир.

🍃 Агар Гулни ўй-хаёлида бўлсанг, бир кун келиб албатта Гулзор бўласан.

🥀 Агар Тиконни ўй-хаёлида бўлсанг, бир кун келиб албатта Тиконзор бўласан ...

Жалолиддин Румий http://t.me/namoila


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


🔘МЕВАЛАРНИНГ ФОЙДАСИНИ БИЛАСИЗМИ?

🍇Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.

🍍Ананас — артритдан ҳимоя қилади.

🍑Шафтоли — стресслар енгил ўтишида асқатади.

🍏Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.

🍒Черника — юрак ва кўз саломатлиги учун.

🍉Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.

🍋Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.

🍈Киви — суяк тўқималари учун фойдали

🍌Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.

🍎Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади...http://t.me/namoila


ЭРКАК КИШИНИНГ ЖИДДИЙ МУНОСАБАТДА ЭКАНЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАШ МУМКИН?

Ўз жуфтингизни топиш ва бахтли никоҳга эришиш учун эркакларнинг ўзини тутиши тўғрисидаги 5 та қонунни билишингиз лозим.

❗️Келажакдаги ниятларингиз ҳақида гапиринг. Сиз шунчаки кўнгилхушлик қилишни эмас, балки жиддий муносабатлар қилишни исташингизни тушутиринг. Шунчаки кўнгилхушлик қилишни истаганлар ўша заҳотиёқ ғойиб бўлади –уларни деб қайғуриб юришингизга арзимайди ҳам. Жиддий муносабатда бўлишни истаган инсон эса ёнингизда қолиб, сизнинг кўнглингизни олишга ҳаракат қилаверади.

❗️Агар эркак киши севса, у ўз муҳаббати ҳақида бутун оламга жар солади. Лекин агар у онангиз билан учрашишни истамаса, у бу жойга таклиф этмаса, сизни ўз дўстларидан яширса, унда дарҳол орқангизни буринг ва ундан бутун умрга воз кечинг. Вақтингизни зоя кетказманг. Сиз унга шунчаки зерикмаслик учун кераксиз.

❗️Севадиган инсон таъминлашга, ғамхўрлик қилишга ва ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. У қахвахонада ўрнингизга тўловни амалга оширади, оғир юкингизни кўтаришга ёрдамлашади, доимо қўнғироқ қилиб, қорнингиз тўқми-йўқми, иссиқ кийинганмисиз йўқми билиб олишга ҳаракат қилади. Агар сизни кимдир хафа қилгудек бўлса, ўша вақтнинг ўзидаёқ бу масалани ҳал қилишга тушади. Чунки у сизда фарзандларининг онасини кўради.

❗️Эркак киши ҳамма нарсани очиқ ойдин ва рўйи рост айтади. Ҳаттоки, болалар боғчасидаги кичкина болакай ўзига ёқадиган қизчага «Катта бўлганимда сенга уйланаман»-деб айтади. Катта бўлганда ҳам у ўзгармайди. Ҳазил тариқасидами ёҳуд жиддийми, лекин у ўз мақсадлари тўғрисида айтиб беради.

❗️Агар уйланишни истамаса, демак у сизни севмайди. Севадиган инсон севгилисини йўқотиб қўйишдан қўрқади. Ахир, агар у муносабатларни чўзиб юрадиган бўлса, севгилисини бошқа биров бурнини тагидан олиб кетиши мумкин.

Нима учун уйланишни истамайдиган эркаклар бунча кўп? Чунки айнан уларга ёқадиган аёл улар билан бирга бўлишни исташмаган ва улар бошқа бир, унча севимли бўлмаган, унчалик мафтункор бўлмаган аёлни танлашган.
Буни тан олиш жуда ҳам оғир, аммо агар эркаклар юқорида санаб ўтилган белгилардан иборат муҳаббатни кўрсатишаётган бўлишса, унда бирор-бир яхшироқ аёлни топмаганидан сиз билан муносабатда эканлигини англатади. Топганида эса, тез орада сиз 10 йиллаб кутган тўй саёҳатига бошқаси билан жўнаб кетади. Қимматли вақтингизни бундай эркакрларга сарфламанг. Уларни ҳаётингиздан чиқариб ташланг.Чунки фақат шундагина сизни чин дилдан севувчи ва сизнинг ортингиздан дунёнинг исталган бурчагигача боришга тайёр инсонни учрата оласиз!!!http://t.me/namoila

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

119

obunachilar
Kanal statistikasi