Чемпионлар шарафланди
Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида 38 давлат вакиллари иштирокида шотакан каратэ-до бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан ғалаба билан қайтган ёш спортчилар – Икромжон Файзуллаев ва Муҳаммадсиддиқ Абдумуталовни эришган ютуқлари билан табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар топширди.
Мазкур мусобақада 57 килограмм вазн тоифасида рақибларидан устунлигини намоён қилиб, олтин медаль ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Икромжон Файзуллаев Наманган шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, шунингдек, 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси ҳамдир.
Косонсой туманида спортчилар оиласида туғилиб ўсган Муҳаммадсиддиқ Абдумуталов эса бу нуфузли мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. Ҳар икки ёш спортчиларга келгуси баҳсларларда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.