Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг
навбатдан ташқари 30-сессияси бўлиб ўтди
Бугун вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари 30-сессияси бўлиб ўтди. Унда “Вилоятда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди.
Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров олиб борди. Видеселоктор шаклида ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов вилоятимиздан сайланган Сенаторлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ ва котибияти раҳбарлари, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, тегишли вилоят, шаҳар ва туманлар ташкилотлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Норин-Сирдарё ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев бу йилги шароитда сувдан оқилона фойдаланиш, таъминот оғир ҳудудлар бўйича алоҳида чоралар белгилаш ва ижросини таъминлаш, сувни тежайдиган илғор, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга татбиқ этиш борасида кўзда тутилаётган вазифаларга тўхталди. Вилоятдаги умумий суғориладиган майдонларнинг 30,1 фоизи ёки 83,2 минг гектари насослар воситасида суғорилади. Жорий йилда Норин ва Қорадарёда йиллик ўртача меъёрга нисбатан 80-85 фоиз сув бўлиши башорат қилинмоқда.
Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши мутасаддиларининг ҳам ҳисоботлари эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳромжон Юлдашев инспекциянинг асосий вазифалари ҳақида сўз юритди.
Сессияда суғориш, айниқса, тунги суғоришга эътибор, сувчи-миробларга шароит яратиш, улар меҳнатини рағбатлантириб бориш, ҳар бир фермер хўжалигига белгиланган вақтда, лимит доирасида сув ажратилишини қатъий назоратга олиш, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари уюшмалари ўртасидаги шартномаларнинг тўла тузилиши, уларнинг шартларига амал қилиш каби масалалар батафсил муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов Президентимиз белгилаб берган вазифалар ижроси тўла таъминланиши, бунда депутатлик ва жамоат назоратини йўлга қўйиш борасидаги тадбирларга тўхталиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари раҳбарлигида туманлар кесимида ишчи гуруҳлари тузилгани ва уларнинг фаолияти қатъий назоратга олинишига тўхталди.
Депутатлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Вилоятда 2018 йилда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини бир овоздан тасдиқладилар.