Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali dan repost
Наманган туман 2-секторида секторлар фаолиятига оид вилоят семинари ўтказилди.
Наманган вилоят ҳокимлиги ва прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 4102-сонли қарори ижросини Наманган тажрибаси сифатида таьминлаш мақсадида Наманган туман 2-сектор (прокурор) ҳудудида секторлар фаолиятига оид 15 та йўналишда амалга оширилган ишлар, янгича тизим ва иш юритишни оммалаштириш ҳамда маьлумотлар алмашинуви юзасидан семинар машғулоти ўтказилди.
Семинарда вилоят сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вакиллари, барча шаҳар-туман 4 та сектор раҳбарлари, уларнинг масьул котиблари, ҳокимларнинг 1-ўринбосарлари иштирок этишди.
Семинар жараёнида 2-сектор раҳбари томонидан секторда "темир дафтар"даги оилаларни камбағаллик ва эҳтиёжмандликдан чиқариш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги иш ўринлари яратиш, хотин-қизлар бандлигини таьминлаш ва ижтимоий ҳимояси, ёшлар, битирувчилар бандлиги, мактабгача таьлим қамрови, ҳар бир оила тадбиркор дастури ижроси, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ўзини ўзи банд қилиш, бўш биноларни ишга тушириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, чет давлатга узоқ муддатга кетганларни келтириш ва уларни бандлигини таьминлаш, қишлок ҳўжалиги, томорқадан самарали фойдаланиш, контейнерда хизмат кўрсатиш йуналишида иш ўрни яратиш каби йуналишларда тақдимот қилинди, видеоролик намойиш этилди ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича шакллантирилган (қизил, сариқ, яшил рангдаги) йиғма жилдлар тўпламлари ва электрон дастурлар кўрсатиб берилди.
Ушбу сектордаги 13 та МФЙда 454 та эҳтиёжманд оилани камбағалликдан чиқаришда (қизил, сариқ, яшил рангларга ажратиб олиниб) тизимли иш ташкил этилиб, 529 нафар ишсизнинг бандлиги таъминланган.
Туман прокурори ташаббуси билан 429,2 млрд. сўм қийматидаги, 1782 та иш ўрни вужудга келадиган 73 та инвестицион лойиҳалардан шу кунгача 32 таси ишга туширилди, колган лойихаларда қурилиш ишлари олиб борилиб ишга тушириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда янги лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 408 нафар кишининг ишсизлигига барҳам берилди.
Мазкур лойиҳаларни ўз вақтида амалиётга киритиш, яратилган иш ўринлари ҳаққонийлигини мунтазам кузатиб бориш мақсадида электрон дастур жорий қилинган.
Иш берувчилар билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 503 нафар ёшлардан 493 нафарининг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига эришилди.
Сектор ҳудудидаги "Узоқ муддатга кетган шахслар" автоматлаштирилган электрон манзилли базасидаги ҳисоботда кўрсатилган 2.717 нафар шахслар хатловдан ўтказилиб, ҳақиқатда 1.715 нафари яшаш манзилига қайтиб келгани, 1.079 нафари чет давлатлардалиги аниқланган. Қайтиб келганларнинг 809 нафарини бандлиги таьминланган.
Сектор ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиб, жиноятга мойил бўлган 9 тоифадаги шахслар рўйхати шакллантирилиб, улар билан олиб борилган манзилли тушунтириш ишлари кўзланган натижани бермоқда.
Ҳудудда 356 та иссиқхона қурилиши аҳолининг молиявий аҳволи яхшиланишига замин ҳозирлади. Шунингдек, сектор ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, оилаларда барқарор ижтимоий муҳитни яҳшилаш, ажримлар сонини қисқартириш, аграр соҳадаги фаолият сифати ва самарадорлигини таъминлаш, касаначилик йўналишларида ҳам намунали ишлар давом этмоқда.
Ташкилотчилар томонидан Сектор штабидаги шарт-шароит ва имкониятлар, муаммоларни ҳал этилишини назорат қилиш юзасидан ўрнатилган қулай ва шаффоф тизимни бошқа секторларда ҳам оммалаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.