НАМАНГАНДА ФУТБОЛ МАКТАБИ УЧУН ЗАМОНАВИЙ БИНО
Наманган шаҳрида 1-сонли вилоят футбол маҳорати мактаби учун қурилган замонавий бино фойдаланишга топширилди. Маросимда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси раҳбари Хайрулло Бозоров, спорт жамоатчилиги вакиллари, журналистлар қатнашдилар.
Мактаб қурилиш ишларига маҳаллий бюджетдан 5,5 млрд. сўм сарфланди. Ҳар бир ёш тоифасидаги жамоаларнинг мунтазам машғулотлар ўтказиши учун барча шароитлар яратилди. Ёш футболчилар ва мураббийлар учун 156 ўринли икки қаватли турар-жой, 2 та сунъий қопламали мини-стадион, транжёр зали ана шулар жумласидан.
Тадбирда мактаб жамоаси томонидан миллий терма жамоа сафида юрт шаънини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қиладиган, хориждаги донгдор клубларда барқарор тўп сура оладиган футболчиларни тарбиялашга жиддий эътибор қаратиш, бу эзгу мақсадалар йўлида коррупцияга асло йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди.
@namanganim24