СИЗ ҲАМ ҚЎШИЛИНГ
Ғайбдан келган балодан қочиб,
Ҳою ҳавас, роҳатдан кечиб,
Ўзим учун бир дунё очиб,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Эл-улусдан, қатордан қолмай,
Бўлар-бўлмас, тихирлик қилмай,
Еб-ичарда камликни билмай,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Ака-ука, отажонларим,
Опа-сингил, қақажонларим,
Сизлар менинг жигар, жонларим,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Йигит- қизлар шошилманг бирпас,
Кўрар кўзга тушмай хору хас,
Соғлик бўлса, кўрасиз ҳавас,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Кўча-куйда кезасиз чандон,
Тўйда ўйнаб, куласиз хандон,
Кичик Ватан бўлмагай зиндон,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Қўшиқ, алёр айтасиз бисёр,
Саёқ юриб бўлманг хору зор,
Ҳозир андак ҳушёрлик даркор,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Сиз зуккосиз ўғил-қизларим,
Шаккок бўлманг, шудир сўзларим,
Тўйингизни кўрсин кўзларим,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Андишани қўрқоқ деб билманг,
Яқинларнинг бағрини тилманг,
Хато қилиб, сўнг доғда қолманг,
Мен уйдаман,Сиз ҳам қўшилинг.
Зерикмоқлик вақтинча туйғу,
Ёғилмасин бошизга кайғу,
Қўшилмасин ошизга оғу,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Бир мириқиб ухлаб турасиз,
Китоб ўқиб, суҳбат қурасиз,
Зериксангиз шахмат сурасиз,
Мен уйдаман,Сиз ҳам қўшилинг.
Ота-она меҳридан тўйинг,
Фарзандингиз меҳрини туйинг,
Ўқишига бир қараб қўйинг,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Бари омон, бари бўлсин соғ,
Эл осойиш, кўнгил бўлсин чоғ,
Юрт обод-у, бошлар бўлсин тоғ,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Юлдузингиз порлаб турибди,
Юрт отаси чорлаб турибди,
"Уйда қол"деб, зорлаб турибди,
Мен уйдаман Сиз ҳам қўшилинг.
Жаннат юртнинг тахти учун ҳам,
Танти халқнинг бахти учун ҳам,
Соғлигимиз нақти учун ҳам,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
Кўряпсизку, вазият ёмон,
Пандемия авжида ҳамон,
Тўрт кўз тугал, булайлик омон,
Мен уйдаман, Сиз ҳам қўшилинг.
МАНСУР АСЛОНОВ.
фахрий журналист.
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани
Тел: (97)321-00-56