Navoiy viloyat xtb

@navoiy_viloyat_xtb Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

@navoiy_viloyat_xtb
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
11.11.2019 18:53
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
195
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
12 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
8 ta repostlar
SamVXTB matbuot kotibi
XATIRCHI_HAQIDA
24 Oct 2019, 11:54
24 Oct 2019, 07:42
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 15:45
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Кармана тумани
30- умумий ўрта таълим мактаби педагог жамоасининг
мажбуран пахтага чиқишгани ҳақида тарқалган хабар бўйича
Навоий вилоят халқ таълими бошқармасининг муносабати

Ушбу хабарни ўрганиш юзасидан мутасадди ташкилотлар (Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти ташкилоти ва вилоят Меҳнат бош бошқармаси ) билан вилоят ишчи гуруҳ тузилиб, Кармана тумани 30-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида вилоят ишчи гуруҳи таълим муассасасида жамоа аъзолари билан йиғилиш ўтказиб, ижтимоий тармоқдаги хабарларга мактаб жамоаси холисона ёндашиб, муносабат билдиришларини сўради.
Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Зулхумор Раҳматова сўзга чиқиб, мазкур масала бўйича тўҳталиб, 2019 йилнинг
5 ноябрь санасида ЎзА томонидан ижтимоий тармоқларда 2019-2020 ўқув йилининг биринчи чорак таътил даврида Навоий вилоятининг Кармана тумани 30- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий пахта йиғим-теримига сафарбар этилганлиги тўғрисидаги хабар нотўғри эканлигини, қолаверса дам олиш кунлари ўқитувчилар ўзлари истаган машғулот тури билан шуғулланишларини айтди.
Шундан сўнг ушбу масала юзасидан мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Г. Тўраева сўзга чиқиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат ва хабар тўғрисида тўхталиб, пахта йиғим-терими мавсумига мактаб раҳбари томонидан жалб этилмаганликларини, 2019 йилнинг 27 октябрь санасида жамоадаги ходимларнинг баъзилари ўз ташаббуслари билан пахтага борганликларини, эсдалик учун пахта майдонида суратга тушганликлари, шундан сўнг мактаб педагогик жамоаси шахсий гуруҳига суратларини ташлаганликларини баён қилди. Бошланғич синфлар методбирлашма раҳбари Нигора Мўминова ҳам ҳамкасбининг фикрини тасдиқлаб, ёрдамга чиқишган ходимлар ўз ҳоҳишлари билан чиққанликларини, ижтимоий соҳа ходимларини мажбурий меҳнатга барҳам берилганлигидан ҳаммамизнинг хабаримиз бор дея таъкидлашди.
Ўрганиш жараёнида мактаб педагогик жамоасига мактаб раҳбарияти томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш бўйича ҳеч қандай топшириқ берилмаганлиги аниқланди.
Жумладан, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Мўминова Нигора, Абдумуродова Азиза, математика фани ўқитувчиси Раҳматова Гулнора, мусиқа фани ўқитувчиси Тўйчиева Мўътабар 2019 йилнинг
27 октябрь куни ( дам олиш куни) ўз хоҳиш истаклари билан кўмак бериш мақсадида маҳалласидаги фаоллар билан биргаликда чиққанлиги ҳамда ушбу ишдан моддий эҳтиёжларини қондириш мақсадида дам олиш кунларидан унумли фойдаланиш мумкинлигини маълум қилдилар.
Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти ташкилоти ходимлари ўқитувчилардан мажбурий меҳнатта жалб этиш бўйича аноним сўровнома ўтказилганда, ижтимоий тармоқларда мажбурий меҳнат бўйича эълон қилинган ҳолат тасдиқланмади.
Шунингдек, Навоий вилоят Меҳнат Бош бошқармаси ҳуқуқий инспекция бошлиғи Б.Кубаев томонидан мактаб ўқитувчиларидан олинган “Тушунтириш хат”ларида ҳам мажбурий меҳнат эканлиги ўз исботини топмади.
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Навоий вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур таълим муассасасида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаган деб ҳисоблайди.
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 15:45
Attached file
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 15:37
Maktab menejeri'dan repost
Халқ таълими вазирлиги томонидан мактабларда таълим сифатини ошириш мақсадида Сирдарё вилоятида ўтказилган тажриба натижалари ва келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Мактаб менежери 👇👇👇
@school_manager
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 14:55
Ашуров Илхом'dan repost
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 14:55
Ашуров Илхом'dan repost
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 14:55
Ашуров Илхом'dan repost
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 14:55
Навоий шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 10-умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2019” кўрик-танловининг совриндори, мусиқа фани ўқитувчиси Юлдошева Гулшан 3-а синфда “Ансамбль. Хонандалар ансамбли” мавзусида намунали тарзда очиқ дарс ўтиб берди. Ўқитувчи дарс давомида “Мусиқа тинглаш”, “Хор бўлиб тинглаш” каби йўналишлардан, шунингдек, “Ақлий ҳужум”, “Ҳамкорлик” методларидан фойдаланди. Дарсни янада қизиқ тарзда ўтказиш учун “Оппоқ пахтам, оппоғим” қўшиғини ўқувчилар иштирокида жўр бўлиб куйлашди.
Дарс давомида ўқитувчи мавзуни математика фани билан боғлаб ўқувчиларга мусиқий мисоллар ишлатиб борди.
Дарсни мустаҳкамлаш қисмида эса, “Домино”, “Жумбоқ кўчаси” усулларидан ҳам фойдаланилиб, ўқувчиларнинг янги мавзу бўйича эгаллаган билим ва кўникмалари текширилди.
Дарс сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар ўқитувчи томонидан рағбатлантирилди.
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 14:22
ҚАЙСИ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ СЎРОВНОМАДА БИРИНЧИ ЎРИНГА ЛОЙИҚ ДЕБ ТОПИЛСА, МАКТАБ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ВИЛОЯТ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ОРҚАЛИ ЁРИТИЛИБ БОРИЛАДИ. “БИР МАКТАБ ҲАЁТИДАН” РУКНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
РАСМАН ОВОЗ БЕРИШ 14 НОЯБРЬ КУНИ СОАТ 9:00ДА ТУГАТИЛАДИ.
👉https://t.me/navoiy_viloyat_axborot_xizmati
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 13:15
Хайитова'dan repost
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 13:15
Хайитова'dan repost
Навоий шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 4-АФЧЎИМ 10-синф ўқувчиси Ҳайдаров Сухроб Россиянинг “Кванториум” болалар технопаркида ўтказилаётган машғулотларида иштирок этди.
Жорий йилнинг 26 октябридан – 9 ноябрига қадар Нижний Новгород вилоятида “Рақамли иқтисодиёт кадрлари” федерация лойиҳаси доирасида “Робототехника” машғулотлари ўтказилди.
“Кванториум” болалар технопаркида машғулотларида 11 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. Хусусан, юртимиз “Баркамол авлод” болалар мактабларидан “Youth techno art - 2019” ҳамда Жанубий Кореяда бўлиб ўтган (IYRA) халқаро танловларида ғолибликни қўлга киритган энг иқтидорли ўқувчилардан 4 нафари мазкур машғулотларда фаол иштирок этди. Танловни Ҳайдаров Сухроб 3 ўрин билан якунлади.
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 10:36
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 10:36
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 10:36
БАРКАМОЛ АВЛОД - КЕЛАЖАК КАМОЛИ ЙЎЛИДА

Наманганда Баркамол авлод болалар мактаблари тўгарак раҳбарлари ўртасидаги "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Халқ таълими вазирлиги билан Маданият вазирлиги, Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти, "Ҳунарманд" уюшмаси, Тошкент Турин политехника университети ҳамкорлигида ташкил этилган ўқувчи - ёшларни тўгаракларга жалб қилиш ва уларга мактабдан ташқари таълим беришда тўгарак раҳбарларининг ижодий ташаббускорлиги ва изланишларини янада ошириш ҳамда иқтидорли, изланувчан ва тажрибали тўгарак раҳбарларини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган "Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари" кўрик-танловига Наманган мезбонлик қилди. Танловдан кўзланган асосий мақсад "Баркамол авлод" болалар мактабларида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, самарали натижаларга эришаётган тўгарак раҳбарлари иш тажрибаларини оммалаштиришдан иборат. Наманган шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилган кўрик-танлов уч босқичда бўлиб, унинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида жами 1200 нафардан ортиқ тўгарак раҳбарлари иштирок этдилар. Улардан вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган 42 нафар тўгарак раҳбари кўрик-танловнинг Республика босқичида беллашди. Иштирокчиларнинг билим ва истеъдоди тўртта шарт бўйича синовдан ўтказилди. Тест топшириқлари, амалий машғулот, "Баркамол авлод" болалар мактабларида тўгарак машғулотларини ривожлантириш концепсиясини ҳимоя қилиш, ҳудудий ва республика танловларида эришган ютуқларини намоён этиш каби шартлар ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Танлов якунига кўра, Нурота тумани тўгарак раҳбари Жўрақулова Дилора фахрли 2-ўринга муносиб топилди ва кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорларига Халқ таълими вазирининг ўринбосари Дилшод Кенжаев диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 11 Nov 2019, 10:05
​​📌БИР МАКТАБ ҲАЁТИДАН

Навоий шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 1973 йилда ташкил топган бўлиб, замонавий бинода жойлашган. Мактаб 960 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, 2 сменада 1988 нафар ўқувчилар таълим олади.

Мактабда фаолият юритаётган 150 нафар ўқитувчиларнинг 11 нафари олий, 31 нафари 1-тоифали, 32 нафари 2-тоифали ва 76 нафари 2-тоифали ўқитувчилардир.

Мактабда 2018/2019 ўқув йилида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан бир қатор ютуқлар қўлга киритилган.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг шаҳар босқичида мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Ш.Ражабова, кимё фани ўқитувчиси Ю.Махмудовалар 1-ўринни, география фани ўқитувчиси Ҳ.Қўзиева 3-ўринни эгаллади. Ушбу танловнинг вилоят босқичида мусиқа фани ўқитувчиси Ш.Ражабова фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиб, Халқ таълими вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўтган ўқув йилида ўқитувчилар салоҳиятини ошириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўтказилган навбатдан ташқари аттестация жараёнида 4 нафар ўқитувчилар олий тоифа, 15 нафар ўқитувчиларнинг тоифаси 1-тоифага оширилди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан С.Норқулова спортнинг аёллар кураши (59 кг) тури бўйича, З.Нурмуҳаммедова спортнинг бокс тури бўйича республика чемпиони бўлиб, муддатидан олдин олий ўқув юрти талабаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Мактабнинг 5-синф ўқувчиси Б.Шокиржонова 2019 йилнинг 19-28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 23 та давлатдан иштирок этган 200дан ортиқ спортчилар орасида муаваффақиятли қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.Шокиржонова, 5-синф ўқувчиси Б.Шокиржоновалар шахмат бўйича, 11-синф ўқувчиси Ш.Диёров армрестлинг спорт тури бўйича, 8-синф ўқувчиси Н.Исроилов, 9-синф ўқувчиси Д.Ҳайдарова, 5-синф ўқувчиси Х.Сайимназаровлар Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича, 9-синф ўқувчиси З.Аҳатқулова енгил атлетика спорт тури бўйича бир қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлиб қайтди.

Умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган билимлар беллашувининг шаҳар босқичида мактабнинг 2 нафар ўқувчиси фахрли 2-ўринни, 1 нафари 3-ўринни эгаллаган.

Бундан ташқари, 2018/2019-ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тугатган 99 нафар ўқувчиларнинг 34 нафари (34,3%) олий ўқув юртларининг талабаси бўлди.

Бундан ташқари, мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил

22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 343-сонли қарори асосида ташкил этилган пуллик хизмат турлари бўйича 44,8 млн. бюджетдан ташқари маблағлар топилган ва мактаб моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланди.

Шунингдек, мактабни 2019/2020 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларида ҳам мактаб жамоаси фаоллик кўрсатиб, мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилган.

✍️ Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 9 Nov 2019, 07:37
СИЗНИНГЧА, НАВОИЙ ШАҲРИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ҚАЙСИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ТАЪЛИМ СИФАТИ ЮҚОРИ ДАРАЖАДА? НОМЛИ СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИГА КЎРА, БОБОҚУЛОВ ОДИЛЖОН МАХМУДОВИЧ РАҲБАРЛИК ҚИЛИБ КЕЛАЁТГАН 2- УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ. ИЛМ АҲЛИНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ.
Navoiy viloyat xtb 8 Nov 2019, 09:53
✏📚📕🖋'dan repost
Navoiy viloyat xtb 8 Nov 2019, 09:53
✏📚📕🖋'dan repost
Navoiy viloyat xtb 8 Nov 2019, 09:53
✏📚📕🖋'dan repost
Navoiy viloyat xtb 8 Nov 2019, 09:53
“Ўқувчи-сардорлар тарбия китоби”

Конимех тумани халқ таълими бўлмига қарашли 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида жорий йилнинг 7 ноябрь куни ўқувчиларнинг таътил кунларини сермазмун ўтказиш мақсадида мактаб кутубхонасида “Ўқувчи-сардорлар тарбия китоби” мавзусида 8-,9-,10-синф ўқувчилари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирнинг биринчи қисмида кутубхоначи Р.Худайназарова иштирокчиларга китоб ва унинг қадр-қиммати, китобни севиш, дўст бўлиш ҳақида маъруза ўқиди.
Иккинчи қисмида тадбир режасига асосан ўқувчилар ўртасида “Китобни ўқишнинг аҳамияти”, “Китоб ҳақида қизиқарли маълумотлар”, “Тезкор саволлар”, “Мактабимиз кутубхонаси буйича фикрларим” ҳамда “Ким қандай китоблар ўқиган?” каби мавзулар бўйича давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбир сўнгида 8-синф ўқувчиси Жайнарбек Уалибеков томонидан тайёрланган “Ўқувчи-сардорлар тарбия китоби” мавзусидаги видеоролиги намойиш этилди.
To‘liq o‘qish
Navoiy viloyat xtb 8 Nov 2019, 09:51
✏📚📕🖋'dan repost