“САХОВАТ ВА КЎМАК” УМУМХАЛҚ ҲАРАКАТИДА ФАОЛЛИК КЎРСАТГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ.
“Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан пандемия даврида даромад манбаини йўқотган, эҳтиёжманд ва кам таъминланган 14 минг 377 нафар оилага 11 млрд, 265 млн сўмлик ёрдамлар кўрсатилди. Яъни 9 минг 94 та оилага кундалик истеъмол товарлари, 1 минг 635 та оилага дори воситалари, 2 минг 183 та оилага пластика карточкасига ва нақд пулда моддий ёрдамлар кўрсатилган бўлса, 1 минг 465 та оилаларга бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамғарма ҳисобидан Сирдарё вилоятидаги тошқиндан талофат кўрган фуқароларга 5 млрд. 940 млн. сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.
Бугун ушбу тадбирларда фаол жонбозлик кўрсатган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, саховатпеша тадбиркорлар ва фуқаролар ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@Вилоят_маҳалла_матбуот_хизмати