Наманган шаҳридаги сув истеъмолчилари диққатига!
Жорий йил 22 январидан 15 февралигача Шимолий Фарғона каналида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли каналдан сув келиши тўлиқ тўхтатилди. Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг асосий қисмига сув узатувчи Курашхона сув иншооти орқали ичимлик суви етказиб берилишида танқислик вужудга келиб, Наманган шаҳрининг Гўзал даҳаси, И.Каримов, Ж.Мангуберди, Косонсой кўчалари, Гулистон МФЙ, Ирводон ва Ровустон МФЙ ларнинг бир қисми, шунингдек 2, 3, 4, 5, 5а, 6 кичик туманлар, Елхон ва Орзу МФЙ ҳамда Нуробод даҳаси ҳудудларига ичимлик суви етказиб берилишида узилишлар содир бўлиб туради.
Шунингдек юқоридаги холатлар сабабли, Уйчи тумани худудида хам кундузи 10:00 дан 15:00 гача ,тунда 22:00 дан эрталаб 5:00 гача ичимлик суви таъминотида чекловлар амалга оширилишига мажбур бўлинмоқда.
Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун сув захирасини яратиб туришларини сўраймиз.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.
Вилоят “Сувоқава” ДУК ахборот хизмати.