Буюк ипак йўлининг ғоят муҳим стратегик аҳамиятга эга қисми ҳозирги Шинжон-Уйғур автоном райони ҳудудига тўғри келади. Карвонлар Шаньси, Ганьсу, Цинҳай шаҳарларидан ўтиб, бепаён Такламакон чўллари орқали мислсиз машаққат ва қийинчиликлардан сўнг Шуле (ҳозирги Қошғар)га кириб келганлар. Бу ерда дам олиб, куч йиғиб, карвонни Помир тоғлари орқали Ҳиндистон, Покистон томонга, Довон давлати (ҳозирги Фарғона водийси) орқали Парфия, Эрон, ундан жанубга Сурия, шимолга Рим империяси томон юрганлар.
Батафсил:
https://ni-hao.uz/?p=1822