NISHON.UZ

@nishontumanhokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Нишон тумани ҳокимлигининг расмий каналига хуш келибсиз! Мазкур канал орқали Нишон тумани ҳаёти билан боғлиқ муҳим янгиликлардан хабардор бўлишингиз мумкин.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Siyosat
Indeksga qo‘shilgan
28.01.2020 18:22
15 May, 20:40 (48 kun oldin)
Qashqadaryo_ssb'dan repost
Муносабат

ҚЎШИМЧА ТЎЛОВЛАР ТЎЛАШ ЖАРАЁНИДА ҚОНУН БУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАГАН


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қашқадарё – “Бир ярим ой мобайнида коронавирусга қарши курашган тиббий ходимларга нега қўшимча тўлов берилмаяпти?” сарлавҳали мурожаат бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Аввало қайд этиш жоизки, мазкур вазият Чироқчи туман адлия бўлими мутахассислари томонидан ҳам ўрганилиб, тегишли тартибда қонуний баҳо берилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилиш белгиланган.
Қолаверса, 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган даврда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик Агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимлари учун ойлик лавозим маошига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги сабабли Чироқчи туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг 148 нафар ходими билан 2020 йил 16 март кунидан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Чироқчи туман Санитария-эпидемиологик осойишталик марказнинг жами 73 нафар ходими коронавирусга қарши кураш тадбирларига жалб қилинган бўлиб, ушбу ходимларнинг ойлик маошларига нисбатан 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан тўлаб берилиши белгиланган. Март ойи қўшимча тўловлари Чироқчи туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳисоб рақамига 2020 йил 14 март куни тушган ва 15 март ҳолатида марказда ишлайдиган 73 нафар ходимга тўлаб берилди.
Туман адлия бўлими хулосасига кўра ушбу жараёнларда қонун бузилишига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланмаган. Бундан ташқари, Чироқчи туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан 2020 йил 16 мартда меҳнат шартномаси бекор қилинган 65 нафар фуқаро Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2020 йил 1 апрель санасидан бошлаб 3 ой муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган ҳамда улар Чироқчи туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходими ҳисобланмайди. Шу боис ушбу фуқароларга юқорида қайд қилинган фармон ва қарорда назарда тутилган имтиёзлар татбиқ қилинмайди.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.
👉 @qashqadaryo_ssb