Н. Исломов


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Танқидий фикрлар
https://t.me/nizomislomov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Навоийни билмаганларга…

Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…

Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.

Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.

Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.

Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.

Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.

Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!

Қамбар Ота

Каналга уланиш эсдан чиқмасин.


Суратга яхшилаб қаранг. Унда 7-15 февраль кунлари ҲАР КУНИ ҳужжатлар қабул қилиниши (чет эл ОТМларида ўқийдиган талабаларнинг ҳужжатларини ўзимиздаги ОТМларга қабул қилиш) ёзилган. Аммо йиғилган одамларга бугун ҳужжатлар қабул қилинмаслиги айтилган. Бу нима деган гап?
Юқоридаги иккита видеода ана шу ҳолатни кўришингиз мумкин.
Дарвоқеа, бизга етиб келган маълумотларга кўра, Наманган, Андижон ва бошқа вилоятларда бугун қабул жараёни кетяпти. Нима, Тошкентдаги мансабдорларга бу тааллуқли эмасми? Давлатимиз раҳбари халқнинг ишончини қайтариш, орттиришга уринаётган бир пайтда яна одамларни бунақанги овора қилишлар, ўзбошимчаликлар нимаси?
Нима дейишгаям ҳайронман. Кузатайлик-чи...

Каналга уланиш эсдан чиқмасин-а.
https://t.me/nizomjonislomov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети академик лицейидаги ҳолат...

Каналга уланиш эсдан чиқмасин.
https://t.me/nizomjonislomov


Шавкат Мирзиёев: "Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади"

Давлатимиз раҳбари бугунги учрашувда математикада илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлаш, рақамли иқтисодиёт учун мустаҳкам пойдевор яратиш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.

Ёшларда математика фанига қизиқишни кучайтириш, иқтидорли болаларни селекция қилиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва кейинчалик олий таълим муассасаларига қамраб олиш ишларини тўғри ташкил қилиш кераклиги таъкидланди. Болалар учун мазкур фандан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, математик онгни, керак бўлса, боғчадан бошлаб шакллантириш вазифаси қўйилди.

- Математика ҳамма аниқ фанларга асос. Бу фанни яхши билган бола ақлли, кенг тафаккурли бўлиб ўсади, исталган соҳада муваффақиятли ишлаб кетади, - деди Президент.

Ҳар бир туман марказида биттадан математика фанига ихтисослашган мактаб ташкил қилиб, уларда ишлайдиган ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақлар тўлаш бўйича кўрсатма берилди.

Янги конлар топиш учун ер қаърининг янада чуқурроқ қатламларини геологик ўрганиш, мураккаб таркибли конларни ўзлаштириш бўйича соҳага илмий асосланган илғор усуллар ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш мақсадида Тошкентда Геология фанлари университети ташкил этилмоқда.

Ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш ва докторантура тизимининг натижадорлигини рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Диссертациясини муддатидан аввал ҳимоя қилган докторантлар ва уларнинг илмий раҳбарлари ёки маслаҳатчиларини муносиб рағбатлантириш мақсадида тежалган маблағларни тўлиқ тўлаб бериш амалиётини жорий қилиш таклифи билдирилди.


Коронавирус таҳдиди: Хитойдаги ўзбеклар Ўзбекистонга қайтарилиши керакми?

Айни дамда Хитойда бошланган янги бало — коронавирус балоси бутун дунёни ташвишга солгани бор гап.

Ҳозирда Хитойда кўплаб ўзбеклар бор. Ухан вилоятида, касаллик ўчоғи бўлмиш ҳудудда ҳам ўзбек талабалари, илм кишилари, ўзбек фуқаролари етарлича. Улар Ўзбекистонга қайтарилиши керак, аммо маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати ҳеч бир фуқаронинг Ухандан чиқиб кетишига йўл қўймаётган эмиш. Ўзбекистон ТИВ бу борадаги сўровга рад жавоби олганини маълум қилган.

Шу ўринда бошқа бир масалага эътибор қилайлик: орамизда Хитойдаги ўзбеклар Ўзбекистонга қайтмаслиги керак, улар касалликни юқтиради каби фикрлайдиганлар ҳам бор, ҳатто бундайлар мансабдорлар орасида ҳам учрамоқда. Лекин бир нарсани билиб қўйинг: инсон тақдири ўртага қўйилганда фақат ақл эмас, юрак ҳам, ҳиссиёт ҳам, таъбир жоиз бўлса виждон ҳам ишга тушади.

Хитойдаги, Ухандаги 72 та ўзбек (биздаги маълумотларга қараганда, сони шунча) — Ўзбекистон фарзанди. Ота ҳеч қачон иккита фарзандини деб учинчи фарзандини оловга ташлаб қўймайди. Униям қутқаришга ҳаракат қилади. Ҳукумат ҳам фуқаролар учун ота-она ўрнида, демакки, Ухандаги ўзбекларни ҳам Ўзбекистонга қайтариш керак. Текширувдан ўтказишсин, алоҳида назоратга олишсин, керак бўлса, даволанишга жалб қилишсин, тинимсиз текширишсин, майли, аммо Хитойда қолдиришмасин. Ўз фуқаросини ҳимоя қила олмаган ҳукуматнинг нима кераги бор?

Ҳозирда ТИВ бу борада жон куйдираётганини инкор қилмоқчи эмасмиз, асло. Шунингдек, Ўзбекистондаги фуқароларнинг саломатлигини ҳам ўйлашяпти, тўғри. Аммо Хитойдаги ўзбекларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш учун бу сабаб бўла олмайди. Улар кимнингдир акаси, укаси, фарзанди. Бу ерда ким қанча ота-она кўз ёш тўкиб ўтирибди ўғлим эсон-омон қайтиб келсин деб. Ҳар нима бўлганда ҳам Хитойдаги ўзбеклар Ўзбекистонга қайтарилиши керак.

Айтганча, сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ фуқароларини Ухандан олиб чиқибди. Демак, имкони бор.

Каналга уланиш https://t.me/nizomjonislomov


​​Исириқ тутатиб, қўй ёғи суртиб қўй яхши бўпкетади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили, Human.uz сайтига берган интервьюсида Хитойда қолган 72 нафар талаба учун 10 мингта ниқоб ва... ва... узр... хозир бошқатдан ўқиб, интервью олган журналистдан сўраб келайчи... Йўқ рост, 10 мингта ниқоб ва 5 минг боғ ИСИРИҚ жўнатмоқчи экан. Исириқ прикинь!!!😂

Хозирда бу ҳабар ўчириб юборилган, аммо видеоси бор экан Хуршид Далиевда. Буни чиқарсам, бизникилар коронавирус қолиб ғийбатга ўтиб кеташади дейди журналист акамиз. Мансабдор ва публичный шахсни гапириш ғийбат эмас. Қўшнингиз Ғишматни ким билан юрганини гапириш ғийбат да, лекин мансабдор, шунча одамни соғлигига жавобгар шахсни гапириш ғийбат эмас. Наҳот бу ерда шундай одамлар ўтирган бўлса? Исириқ жўнатармуш! Бу нима? Умуман йўл йўқ жойда муаммога ечимни сиқиб бўлсада чиқаришми? Ишлаяпмиз дейишми? Агар шунчаки қўлимиздан келгани шу, кутамиз холос дейилса ақлли одамлар буни тушунар эди. Исириқ жўнатармуш. Қўй ёғичи? 792 та (11 тадан) хандон писта билан 72 қошиқ асалчи?

Бу кулгили господа. Аччиқ ва аламли кулги. Биламан, қўлимиздан хозир хечнарса келмайди ва буни тўғри тушунаман. Лекин исириқ жўнатамиз деган гап бу нопрофессионаллик. Бутун дунё олимлари бош қотираётган янги вирусга қарши ўрта асрлар рецепти. Просто гениально!

Каналга уланиш 👉@nurbekalimov


РАСМИЙ ХАБАР

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президент Администрацияси Раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган мажлис бўлиб ўтди.

Мажлисда АОКА директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева келгуси меҳнат фаолиятларини нодавлат секторда давом эттириш режалари билан боғлиқ мурожаатларини Президент Администрациясига киритишгани ва Президент Администрацияси томонидан ушбу мурожаатлари кўриб чиқилиб, қондирилгани ҳақида эълон қилинди.

Тадбир доирасида Агентлик директори в.б. К.Алламжонов ва директор ўринбосари С.Мирзиёева ўз раҳбарлик фаолияти давомида амалга оширган ишлари ҳақида қисқа ҳисобот бериб, шунингдек, келажакдаги жамоатчилик йўналиши билан боғлиқ режалари борасида фикр билдиришди.

Мажлис якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари З.Низомиддинов Агентлик томонидан эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаб, К.Алламжонов ва С.Мирзиёеваларнинг республикамизнинг ОАВ соҳасида демократик ислоҳотларни амалга оширишда, журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, давлат органлари раҳбарларининг масс-медиа билан ўзаро муносабатлари самарадорлигини оширишдаги шахсий ҳиссаларини юқори баҳолаб, Ўзбекистон давлати ривожланиши йўлидаги келгуси ишларига зафарлар тилади.


Ҳаётимнинг энг ёрқин, қизиқарли ва серқирра кунлари айнан АОКАда ўтди. Давлат хизмати катта мактаб бўлди. Энди биз танлаган жамоатчилик йўли ҳам бундан-да воқеаларга бой, шу билан бирга, сермазмун бўлади деб ният қиламан. Нима бўлса ҳам, халқ ва юрт манфаати бош мақсад бўлиб қолади.


Агентликдаги фаолиятим менинг ҳаётимдаги энг бахтли даврлардан бири бўлди. Олдимизга қўйилган ҳар бир масала ва вазифага астойдил ҳаракат қилган ҳолда ёндашдик. Келажакда ҳам қайси йўналишда ишлашимдан қатьи назар, фақат давлат ва юрт фаровонлиги йўлида қўлимдан келганича хизмат қилишга тайёрман.
___

Деятельность в Агентстве была одним из счастливейших периодов в моей жизни. Мы основательно подходили к решению каждой поставленной перед нами задачи. Независимо от того, в каком направлении мне предстоит работать в дальнейшем, я готова и далее вносить посильный вклад в развитие страны и благополучие людей.
___

Working at the Agency has come to be one of the happiest periods of my life. We were diligent in addressing every issue and task we faced. No matter what area of activity I opt for in the future, I am willing to continue doing my best for the wellbeing of our nation.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva


Фарғона ҳокимига ёқиш, хушомадни ўринлатиш учун ёш қизчани совуқда енгил кийинтириб ташқарига чиқариб қўйишгача борадиган виждонсизмиз...
Совуқ эмасдир дейсизми, унда ҳоким жаноблари ва атрофидагиларнинг кийган кийимларига қаранг...

Каналга уланинг!
https://t.me/nizomjonislomov


2020 йил номи душанба куни эълон қилинадими?

Душанба куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳар икки палата - аввал Қонунчилик палатаси кейин эса Сенатда маъруза қилиши кутилмоқда. 21 январь куни эса Олий Мажлис палаталарининг қўшма йиғилиши ўтказилади. Унда ҳам Президентнинг маъруза қилиши айтилмоқда. Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди. Катта эҳтимол билан йил номи шу куни эълон қилинади.

Каналга уланинг!
https://t.me/nizomjonislomov


Бугун Олимпиячиларимиз БАА билан ўйнашади. Бугунги ғалаба бизни ярим финалга олиб чиқади.
БАА устидан зафар қучиш учун, аслида, Америка очиш шарт эмас. Ўша гап: аниқ тактика, имкон қадар мукаммал таркиб, камроқ хато қилиш... Ишонаманки, Друлович футболчиларга бу ёшда ҳамма терма жамоанинг имконияти тенглиги, БААни бемалол ютиш мумкинлигига ишонтирган. Демакки, бугун ёшларимиз Кореяга қарши ўйинда бўлгани каби довдирашмайди.
Мени бошқа нарса қизиқтиряпти. Бугун Друловичга ёрдам бериш учун борган Рўзиқул Бердиев ва Вадим Абрамовнинг имзоси ўйинда сезилармикин?
Ҳаммасига икки соатдан кейин бошланадиган ўйинда жавоб топамиз.
Олимпиячиларимизга омад тилаймиз, бизни уялтирманглар, йигитлар.

Каналга уланинг!
https://t.me/nizomjonislomov


Kanallani Dodasi dan repost
#kun_fotosi Biz Marat emasmiz... Ana sizga marketing 😂😂👇👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFs2p67cjyezXQ5mg


Эрталабдан Тошкентда қор.


Каналга уланинг.
@nizomjonislomov


davletovuz dan repost
Амирсойда чанғичи ҳалок бўлибди.


Uzbek-MDK dan repost
Саксон миллион долларлик бош қандай бўлишини тушунтиряпти. 😂👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw


Гулнора Каримованинг жиноий ишлари бўйича тергов ўз якунига етди. Иш айблов хулосаси билан судга жўнатилган.

Каналга уланинг!
https://t.me/nizomjonislomov


#Kун_фотоси

Огоҳ бўламиз, ҳар бири ҳам мойка эмас...

👇 ТЕЗКОР ВИДЕОЛАР 👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEg3rub-NVCHjpQWQg


muxbir.uz dan repost
😂Аср саволи🤔

@nurbekalimov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

35

obunachilar
Kanal statistikasi