Notarius bepul maslahati


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Huquqshunos va notarius Xursandov Furqatjon Abdusattorovichning kanaliga xush kelibsiz!
Mazkur kanalda qonunchilikdagi yangiliklar, notariat sohasidagi savollarga javoblar berib boriladi.

savol yuborish
@Notariusyuridikxizmati_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


72-савол:

Мен Автомашинага Генеральный ишончнома килмокчиман харажатлар жами канча бўлади?

Нотариус жавоби:

Автотранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ва фойдаланиш, сотиш ҳуқуқи билан бериладиган ишончнома учун:

👉 давлат божи-669000 сўм;
👉 лойиҳа тайёрлаш учун- 22300 сўм;
👉 маслаҳат учун-11500 сўм;
👉 герб йиғими-22300 сўм;
👉 эр (хотин)нинг розилик аризаси учун 34650 сўм;
👉 тақиқ текширганлик учун 33450 сўм;

👉 жами 793200 сўм ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


71-савол:

Nexia 3 rusumli мoshina sotib olmoqchi edim oformeniyaga qancha pul ketadi?

Нотариус жавоби:

Nexia3 русумли, 105 от кучига эга автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси учун, агар ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган бўлса:

👉 давлат божи-1338000 сўм;
👉 герб йиғими-22300 сўм;
👉 шартнома лойиҳасини тайёрлаш учун-44600 сўм;
👉 маслаҳат учун-22300 сўм;
👉 тақиқ текширганлик учун 33450 сўм;
Жами 1 460 650 сўм нотариус томонидан Халқ банки кассаси орқали ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


70-савол:

Quruq yer olayotgan edim xujjatini xaqiqiy va kamchiliklarini tekshirish uchun qayga uchrasam boladi?

Нотариус жавоби:

Ер участкасини эгалик ҳуқуқи бор ёки йўқлигини билиш учун ер участкаси жойлашган туман ёки шаҳар ер тузиш ва кадастр хизмати давлат корхонасига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


69-савол:

Фирмадан сотиб олинаетган автомашина банкда еки бошка ташкилотда залогда турган еки турмаганлигини кандай холатда билиш мумкин? Нотариус гаидан агрегат штампи урилганлигини такдим килинишини сурашини узи етарли хисобланадими?

Нотариус жавоби:

Етарли эмас.

👉 Автотранспорт воситаси тақиқда турган бўлса ЙҲХХ (ГАИ) техпаспортга агрегат штампини қўйиб бермайди;

👉 Автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, яъни техпаспортни нотариусга тақдим қиласиз, нотариус автотранспорт воситасига тақиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини кўриб беради.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


68-савол:

Ман бир дуконни сотиб олмокчиман. Шунга иккита гувох билан тилхатни узи етарлими ёки нотариусга мурожаат килишим керак буладими?

Нотариус жавоби:

Фуқаролик кодексининг 480-моддасига кўра:

Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 366-моддасига асосан кўчмас мулкни олди-сотди шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Демак тилхат ва иккита гувоҳнинг ўзи етарли эмас, бу келгусида низо келиб чиққан тақдирда, суд томонидан битимнинг ҳақиқий эмас деб топишига олиб келади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


67-савол:

Хадя килинаётган уйда хадя килинаётган фарзанддан ташкари бошка фарзандларни хам тегишли улуши борми илтимос тулик маълумот беринг?

Нотариус жавоби:

Агар ҳадя қилувчининг уй-жойи шахсий мулки бўлса ёки турмуш ўртоғи бўлиб, никоҳ давомида орттирилган бўлса эр (хотин) нинг розилиги билан фарзандига ҳадя қилиши мумкин.

Никоҳ давомида орттирилган, уй эрнинг номида бўлсаю хотини вафот этган тақдирда бошқа фарзандлари ҳадя қилинаётган уй-жойдан онасининг мерос улушидан ҳақ талаб қилишлари мумкин.

Бошқа ҳолларда фарзандларининг ҳадя қилинаётган уйга улушлари бўлмайди, фақат яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқлари бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


66-савол:

Автомобил хайдаш ун оддий ишончнома доверенност килдириш канча туради?

Нотариус жавоби:

Автотранспорт воситасини бошқариш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан бериладиган ишончнома учун қариндош (бобо, невара, тоға, амаки, хола, амма, жиян, келин) ларга:

👉 давлат божи-111500 сўм;
👉 лойиҳа тайёрлаш учун- 22300 сўм;
👉 маслаҳат учун-11500 сўм;
👉 герб йиғими-22300 сўм;
👉 жами 167600 сўм ундирилади.

Агар бошқа шахсга автотранспорт воситасини бошқариш учун ишончнома берилса, жами 725100 сўм ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


65-савол:

Мani dadam 2017 yili vafot etganlar onam xayotlar dadamdan qolgan moshina bor shunga qanday document qila olaman?

Нотариус жавоби:

👉 Автотранспорт воситаси эгаси, яъни мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси;

👉 Никоҳ гувоҳномаси;

👉 Турмуш ўртоғининг паспорти;

👉 Мерос қолдирувчининг ота-онаси вафот этган бўлса, никоҳ гувоҳномаси ва ўлим гувоҳномалари;

👉 Мерос қолдирувчининг нечта ўғил-қизлари бўлса, барчасининг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;

👉 Автотранспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси яъни, техпаспорт нотариусга тақдим этилади.

👉 Нотариус мерос ишини очади, мерос қолдирувчи охирги яшаган маҳалла фуқаролар йиғинидан далолатнома орқали меросхўрлар доирасини аниқлайди, меросхўрлар ўз мерос улушларидан воз кечса, аризаларини олади.

Барча меросхўрлар меросдан сизнинг фойдангизга воз кечганидан сўнг автотранспорт воситасига нисбатан эгалик ҳуқуқи мерос гувоҳномаси орқали сизга ўтади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


64-савол:

Mandan bir kishi qarz olgan edi u pulni berolmayapti va manga pulini beraman ishonmasang notariusdan otqazib qoyamiz deyapti, mandan pulni olib bolgan nima qilsam boladi?

Нотариус жавоби:

Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан:

Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

👉 Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

👉 Томонлардан ҳар иккиси ёки қарз берувчи талаб қилса, берилган қарзни нотариус орқали қарз шартномасини расмийлаштириш мумкин.

👉 Агар қарз олувчи қарз шартномасида кўрсатилган муддатда мажбуриятини бажармаса, нотариус ижро хатини ёзиб, қарздор доимий яшаб турган жойдаги мажбурий ижро бюросига юборади. Нотариуснинг ижро хати суднинг ҳал қилув қарори кучига эга бўлиб ҳисобланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


63-савол:

Uy olinayotganda kelishilgan pulni qolganini 2 oy muddatdan keyin berilsa shartnomaga taqiq qoyilarkan shu haqda tushuncha bersangiz va taqiqni yechilganligi pulni toliq oldim degan hujjat asli kimda qoladi.

Нотариус жавоби:

"Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида" ги Йўриқноманинг 28-бандига асосан:

Кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси тарафлар ўртасидаги тўлов мажбуриятларини кейинчалик, яъни битимда кўрсатилган маълум муддатда амалга ошириш шарти билан бошқа шахсга ўтказилганда, нотариус томонидан тарафлар ўртасидаги тўлов ва бошқа мажбуриятлар амалга оширилгунга қадар битимда кўрсатилган муддатга кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилади.

Уйни сотувчи паспорти билан нотариусга келиб, уйнинг пулини тўлиқ олганлиги ҳақида ариза берса, нотариус уйга солинган тақиқни бекор қилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


62-савол:

Тошкентдан
ховли уй олсам, 1-2 йил ичида синосга тушса куйиб колмайманми?

Нотариус жавоби:

Уй-жой кодексининг 27 моддасига асосан, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация қилиниши лозим.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


61-савол:

Assalomu aleykum uyni qizimga xadya qilishim uchun qanday xujjatlar kerak va tolovi bormi?

Нотариус жавоби:

Ҳадя шартномасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги исталган нотариусга мурожаат қилишингиз мумкин.

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

👉 эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат-кадастр йиғма жилди;

👉 уй эгасининг шахсини тасдиқловчи паспорти;

👉 уй никоҳ даврида орттирилган бўлса, турмуш ўртоғининг паспорти, никоҳ ҳақидаги гувоҳномаси;

👉 уй ҳадя қилувчига ҳадя шартномаси ёки мерос тариқасида ёхуд никоҳидан олдин ўтган бўлса, турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилмайди;

👉 ҳадя қилувчи ва ҳадя олувчининг қариндошлик фактини тасдиқловчи ҳужжат-фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва паспорти;

👉 тўловлари бор, уйнинг кв метри, жойлашган шаҳар ёки туманига қараб белгиланган ставкаларда ундирилади, тўловни ундиришда онадан болага уй ҳадя қилинганда имтиёз бор, бошқа шахсларга белгиланган ставка давлат божининг ярмиси миқдорида ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


60-савол:

Агар фирма уз машинасини жисмоний шахсга сотса канака процесс амалга оширилади. Мен фирмадан машина сотиб олаетган эдим. Нималарга эътибор беришим керак?

Нотариус жавоби:

👉 автотранспорт воситасини сотиш ҳақида фирма таъсисчиси (таъсисчилари) нинг қарори қабул қилинади;

👉 томонлар автотранспорт воситасини ўзаро баҳолайдилар ва бу сумма фирманинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилинади;

👉 квитанция нусхаси нотариусга тақдим этилади;

👉 техпаспортга ИИБ ЙҲХХБ ТРИБ дан агрегат штампи қўйдирилади;

👉 агар фирмада ягона таъсисчи бўлса, фирмага тегишли автотранспорт воситасини сотиш учун турмуш ўртоғининг розилиги олинади;

👉 фирманинг СТИР и ва таъсисчининг паспорти;

👉 автотранспорт воситасини сотиб олувчининг паспорти нотариусга тақдим этилади;

👉 автотранспорт воситасини ишлаб чиқарилган йили ва от кучига қараб тўлов ундирилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


59-савол:

Мен Чирчик шахрида уй олгандим,шу уйни уз номимга утказилар олсам буладими, ген давереносим бор , узим бориб утказишим мумкинми....

Нотариус жавоби:

Албатта бўлади, бунинг учун Сиз:

👉 уйнинг эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжатлари йиғма жилдининг асли;

👉 паспортингиз;

👉 уйни сотиш ҳуқуқини берувчи ишончноманинг асл нусхаси;

👉 агар ишончнома берувчи уйни никоҳ давомида орттирган бўлса, турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилик аризасини нотариусга тақдим этасиз.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


58-савол:

Uy joy quriw un olingan yerni begona odamga xadya qilib beriw mumkin mi?

Yoki sotib oluvchi waxs uy joy qurib yer egasining nomiga kadastr qilib keyin notarius qildiriwi kerakmi?

Нотариус жавоби:

Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 29-моддасига кўра, ер участкасини сотиш ва бошқага ўзгача тарзда (ҳадя қилиш ҳам шунга киради) ўтказиш тақиқланган.

Агарда уй-жой қуриш учун берилган ер участкасида бино қурилиб эгалик ҳуқуқи тикланган бўлса, бошқа шахсга ҳадя қилиш мумкин. Бунда ҳам ер давлатники бўлиб қолаверади, фойдаланиш ҳуқуқи ҳадяни қабул қилувчига ўтади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


57-савол:

Ҳадя шартномаси тугрисида маълумот берсангиз?

Нотариус жавоби:

👉 Фуқаролик кодексининг 502-моддасига кўра:

Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ё бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёинки озод қилиш мажбуриятини олади.

Ашё ёки ҳуқуқ муқобил берилганида ё бўлмаса, муқобил мажбурият мавжуд бўлганида шартнома ҳадя деб тан олинмайди. Бундай шартномага нисбатан олди-сотди шартномаси қоидалари қўлланади.

Бирон-бир шахсга ашёни ёки мулк ҳуқуқини текинга беришни ёки бирон-бир шахсни мулкий мажбуриятдан озод этишни ваъда қилиш (ҳадя этишни ваъда қилиш), агар ваъда тегишли шаклда берилган бўлса ва келажакда аниқ шахсга ашё ёки мулкий ҳуқуқни текинга бериш ёки уни мулкий мажбуриятдан озод қилиш мақсади аниқ кўриниб турган бўлса, ҳадя шартномаси деб тан олинади.

👉 Кўчар мулкни ҳадя қилиш шартномаси:

ҳадя қилувчи юридик шахс бўлганида;

фуқаролар ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммага шартнома тузилаётганда;

шартномада келажакда ҳадя этиш ваъда қилинган ҳолларда оддий ёзма шаклда тузилиши лозим.

Кўчмас мулкни ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

👉 Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ҳадя қилиш шартномаси нотариал тасдиқланади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари оширилди

“Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратишга рухсат берилди.

✅ Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан қуриб битказилган квартираларни, шунингдек, тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари:

🔹 қишлоқ жойларида 2 хонали квартиралар учун 174 миллион сўмдан 240 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 224 миллион сўмдан 320 миллион сўмгача;

🔹 шаҳарларда 2 хонали квартиралар учун 180 миллион сўмдан 240 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 232 миллион сўмдан 320 миллион сўмгача;

🔹 Тошкент шаҳрида 2 хонали квартиралар учун 198 миллион сўмдан 264 миллион сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 255 миллион сўмдан 352 миллион сўмгача оширилади.

Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

Манба: ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


Туғилишни қайд этиш тартиби ва муддатларидан хабардормисиз?

👉 Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида 1 ой муддат ичида амалга оширилиши лозим.

👉 Бунда туғилганлик боланинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


🇺🇿 Қонунчиликдаги янгиликлар

Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда: ⬇️

👉 номутахассислик фанлар сони қисқартирилиб, ўқув жараёни кредит-модуль тизимини қўллаган ҳолда ташкил қилинади;

👉 Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиб, табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий этилади;

👉 қўшма таълим дастурларини ва юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг қўшма факультетларини тугатгандан сўнг ўқишни давом эттирган шахсларга берилган хорижий таълим муассасаларининг белгиланган шаклдаги дипломлари (бакалавриат, магистратура) Ўзбекистонда қўшимча маъмурий тартиб-таомилларсиз олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади;

👉 базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида 3 йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар, ТДЮУ магистратурасига кириш тест синовларисиз, тўлов контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг адлия органлари ва муассасаларида тақсимот бўйича, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда, кириш ҳуқуқига эга бўлади.

▫️Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейда, қабул тартиби ва параметрлари, шунингдек, ўқиш учун тўлов миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланган ҳолда, тўлов-контракт, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул тартиби жорий қилинади.

▫️2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари, ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга бўлади.

Манба: ҳуқуқий ахборот

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati


​​🇺🇿 Қонунчиликдаги янгиликлар

⚡️ Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланди.

Шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган ва тасдиқланадиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилади.

Фармонга кўра, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади.

❗️Фармон билан юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш ушбу устувор йўналишлардан биридир.

Манба: ҳуқуқий ахборот:

Каналга уланиш 👇👇👇
http://t.me/notariusyuridikxizmati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

289

obunachilar
Kanal statistikasi