Кун Хабарлари.UYDA QOLING!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


Biz buni yengamiz!!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#TABASSUM...😊

Ustoz oʻquvchidan soʻradi:
— Isming nima?
— Ismim Yosin, — deb javob berdi oʻquvchi.
— Unda bizga Yosin surasini oʻqib ber-chi, Yosinjon.
Yosinjon surani yodlagan ekan, sharillatib oʻqib berdi.
Sungra ustoz boshqa bir oʻquvchidan:
— Sening isming nima? — deb soʻradi.
— Ismim Yusuf, lekin doʻstlarim meni Kavsar deb chaqirishadi, — deb javob berdi oʻquvchi.😊

@psixologdillnozagulomovna


💰💸АГАР ТУРМУШ УРТОГИНГИЗ КАМ ПУЛ ТОПАЁТГАН БУЛСА...💰💸

Сиз нима килишингиз керак?
Биринчи уринда килинадиган иш бу-- АЁЛЛИК энергиясини ривожлантириш. Бу ишни ортга суриб булмайди. Чунки энергия йук жойда пул хам булмайди.
Узида АЁЛЛИК энергиясини ривожлантирган аёллар нафакат бахтли булишади, балки янада бойрок булишади. Сабаби, эркаклар учун бизнинг энергиямиз автомобилга ёкилги кабидир.
Агар мен ПУЛ номли йулдан саёхат килмокчи булсам, ёкилгисиз узокка боролмайман.
Хозирок битта ок когоз ва ручка олиб, " Мени нималар хурсанд килади? Нималар мени илхомлантиради?" деган саволларга жавоб ёзинг ва уларни амалга оширишга киришинг.

Иккинчи мухим шарт. Турмуш уртогингизга ИШОНЧ.
"Унинг ишлари ёмон" " У кам пул топади" "Хозир унинг шароити йук" "Уни пули йук" " Ишлари яхши эмас" " Ойлиги ёмон" каби ва шунга ухшаш гаплар турмуш уртогингизни пул келиш йулларини така- так ёпади.
Яхшилаб ёдлаб олинг, диккат марказингиз каратилган жойда ЭНЕРГИЯ бор ва уша жой усади.
Агар мен турмуш уртогим "омадсиз" я'ни, " пули йук" , " иши яхши эмас" десам, уша иши йукликка диккат марказимни каратган буламан, уша ерда ЭНЕРГИЯ булади. Фикрларим, хисларим, сузларим билан уша ерга энергия бераман ва бу холат катталашади, ишлари баттаррок ёмонлашади.
Хулоса шуки, фикрларимизни, уйлаш стилимизни узгартирамиз, факат яхши томонларини курамиз. Турмуш уртогимиз хакида факат яхши нарсаларни гапирамиз.
Ана энди энг кизиги бошланди. Хурсанд булишни бошлаймиз. Унинг муваффакиятларидан, ишларидан, маошидан, фикрларидан, лойихаларидан илхомланишни урганинг! Балка хозир кам пул топаётгандир, аммо качондир яхши пул топадиган даражага чикадику...
Агар хозир у топаётган кам даромаддан хурсанд булишни билмасангиз, ким сизни у куп пул топгандаям хурсанд булади, деб айта олади. Сиз озгина даромадигаям кувонишни урганганингизда, катта даромадлар хаётига кириб келишни бошлайди.
Одатлар кичик нарсалардан бошланади. Бугундан бошлаб оз пулидан хам кувонишни урганинг, асосийси турмуш уртогингизни илхомлантиришни билинг!

Кейинги саволга факат ростини айтиб жавоб беринг. Турмуш уртогингизни олиб келган хар кандай нарсасини кувонч билан кабул киласизми???
Агар жавобингиз " йук" булса, демак сиз пулларга тайёр эмассиз.
Агар турмуш уртогингиз сизга сиз истаётгандек пул бермаётган булса ёки кам пул топаётган булса, айбни узингиздан кидиринг. Нарсаларни кабул килишни билмаган аёлга пул келиши хам кийин булади.

Сизга ажойиб ПРАКТИКАНИ таклиф киламан. " ХА" практикаси. Бир хафта давомида турмуш уртогингиз айтган ва берган хар бир нарсага " ХА, Хўп бўлади, Майли, Энг ақллийси ўзизсиз" каби жавоблар беринг ва хеч кандай норозиликсиз (хатто ичингизда хам) кабул килинг. Узингизни пул программангиз устида ишланг.
ПУЛ ПРОГРАММАСИ худди радиоприёмникдан чикаётган тулкинга ухшайди. Бу тулкин ёки БОЙЛИККА, ИЗОБИЛИЯГА ёки КАМБАГАЛЛИККА, ПУЛСИЗЛИККА созланган булади. Сиз пулларга тугри созланганлигингизга ишончингиз комил булсин. Узингизни БОЙЛИККА, ТУКИН-СОЧИНЛИККА ва ГУЛЛАБ-ЯШНАШГА созланг!! СЕРОБЛИКДА ЯШАШНИ ИСТАСАНГИЗ СЕРОБЛИКНИ ХИС ҚИЛИШНИ АВВАЛ БИЛИНГ!!! ВА СИЗ ИСТАЕТГАН КАТТА ПУЛЛАР, ҚУЛАЙЛИКЛАР ХАММАСИ ХУРСАНДЧИЛИК, ШУКРОНАЛИКДАН ЭКАНЛИГИНИ АНГЛАНГ!

https://t.me/novosti4760/940


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Alloh bergan ne'matlaridan bowqalarga ham ulawiw fazilati hammamizga nasib qilsin🤲


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Э ман бу овқатни емайман совиб қолибди, йўқ мен бўлка нон емайман, тандир нон ейман!
Деб ўзимизча овқат танлаймиз, азизлар озгина вақт ажратиб мана шу видеони кўрайлик! Аллоҳ рози бўлсин сизлардан!

‼️⚠️ ДОЛЗАРБ МАВЗУ 👇📛

Видео тарқалишига ўз ҳиссангизни қўшинг биродарлар! Яқинларга жўнатайлик!
═══════════════
📨 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Каналга азо болиш учун пастдаги линкни босинг✔️
👇👇👇👇👇
@holisyordam_toshkent


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Адолатли бўлинг....

Ҳайрли тонг!


Уйга бормоқчи бўлсам айтмай бораман
Чунки айтиб қўйсам кутади онам
Хатто чиқиб турар катта кўчага
Дейди "чидамадим чиқволдим болам"
Ховлиқиб ховлига бошлайди бизни
Тўхтамай "хайрият хайрият" дейди
Юзимга термилиб термилиб қараб
"Ўзинг яхшимисан" деб жавдирайди
Яна жавобини эшитмай туриб
Ўрнидан туради "чой қўйиб келай"
Қорним тўқ десамам қулоқ солмасдан
"Бир нарсалар опқўйганман "дейди "опкелай"
Рўмоллари қийшайганин сезмайди хатто
Дейди "қани я даданг хозир шеттайди"
Сабри чидамасдан келинларига
Ошхонага зир зир ўзи қатнайди
Болларимга дейди "бувинг ўргилсин
Сенларни соғиндим жон болам роса"
Бағрига босади чиндан суюниб
Қани энди дунёни улашиб берса
Ичимда кечирим сўрайман ундан
Қиз бола шунақа экан да она
Имконим бўлсайди тез тез келардим
Сизни шундай интизор қилмасдим она
Хайрлашар чоғи бағримга босдим
Сочларидан ўпиб йиғлагим келди
Энди тез келаман майлими она
Ўксиб кетганимни онамам билди
"Майлига тинч бўлсанг бўлди жон болам"
"Мана кўрдинг бизни хаммамиз омон"
"Майли ўшаларни айтганини қил
Жон болам кўнгилни қолгани ёмон"
Биламан ортимдан узоқ қарайди
Кўринмай кетгунимча туради йўлда
Энди тез тез бораман деб ният қиламан
Биламан бу ниятим қолади ўйда....


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эринмай юклаб ол! Эй баний Одам кӯр ва тафаккур қил. Сен Роббинг наздида қанчалик заррасан....

Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир. Уни шошилиб қувлайдир. Қуёш, ой ва юлдузларни Ўз амрига бўйсундирилган қилиб яратди. Огоҳ бўлинг, яратиш ва амр қилиш унинг Ўзига хосдир. Оламларнинг Робби–Аллоҳ буюкдир.
Ар-Роф сураси 54 оят.

Тарқатинг. Албатта ақл эгалари учун иймонлари зиёда бӯлур!

@holisyordam_toshkent


Абу Ҳурайра ривоят қиладирлар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Менинг масжидимда ўқилган битта намоз мингта намоздан савоблироқ бўлиб, унга фақат Ал- Масжид ал-Ҳаромда ўқилган намозгина тенглаша олгайдир», - деганлар”.

1 кунда 11 та намоз бор. 91 кунда 1001 та намоз бор. 3 ой яъни 91 кун ӯқилган намоздан Масжидул Набийда ӯқилган намоз савоблироқдир. Энди уша намоз агар жамоат билан ӯқилса у 27 карра Афзал ва Савоблироқдир. Бу дегани 2454 кун яъни 6 йилу 9 ой уйдаги намоздан афзалдир.
Ей намозхон умрингда бир марта бӯлса хам Мадинадаги Масжидул Набий сав нинг мажидларида намоз ӯқиш учун вақтингни, сармоянгни аяма....

@holisyordam_toshkent


#кун_мавзуси_латифа

Бир куни газ билан свет турмуш қурибди.
Орадан бир йил ўтиб, улардан газбалон билан движок дунёга келибди.⠀

Йиллар ўтиб, газ билан свет ажрашибди.
Газ Хитойга, свет эса Россияга кетиб қолишибди. Бизларга газбалон билан движок қолган экан... Свет болалардан хабар олгани келиб тураркан, газдан эса хабар йўқмиш... 😊😉😁

Дилфуза Собирова


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғинган қалблар учун...
Бормаган бир куйса, борган минг куяди....
Умра ва Хаж молга Барака ато қилиб, гунохларни ювади...
@holisyordam_toshkent


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
وَإِنَّ رَبَّكَ لَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Албатта, Роббинг Ўзи азизу меҳрибондир.

-Сура Аш-Шу'ара', аят 9

@holisyordam_toshkent


Бахт нима?

Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!

Бахтлар билан безатилган тахт,
Худоимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу Бахт,
Бахт аслида дунёда боринг!

Кимларнидир Севиб, Соғиниб
Интизор-ла уни кутганинг
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!

Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ
Бахорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!

Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик
Ҳаммага ҳам насиб этмайди
Тонгда туриб нафас Олмоқлик!!!

✍ Эркин Вохидов

@psixologdillnozagulomovna


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хожатхонада тўғри ўтириш хақида. Видеони охиригача тамоша қилинг.Кўпчиликни қийнайдиган нозик масала, аммо муаммони онсонлик билан ҳал қилиш мумкин экан🙈
❤Биз билан бир қадам олдинда бӯлинг
Дӯстларга улашинг

👉@holisyordam_toshkent


Жуда фойдали маслаҳатлар

Саломатлик:

1. Кўп сув ичинг.
2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин.
3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларга ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг.
4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг.
5. Кўп китоб ўқинг.
6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг.
7. 7 соат ухланг.
8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганда табассум қилинг.

Шахсият ҳақида

1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Уларни қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз.
2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг.
3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг.
4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг.
5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг.
6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг.
7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор.
8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади.
9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг.
10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди.
11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади.
12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин.
13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз.

Одамлар билан:
1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг.
2. Хар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг.
3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг.
4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг.
5. Одамларга кулиб боқинг.
6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас.
7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг.

Ҳаёт:
1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг.
2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради.
3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг.
4. Яхшиси ҳали олдинда.
5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг.



Ҳар бир кунингиз Яратганнинг паноҳида, яхшилар ҳамроҳида гўзал ва мунаввар ўтсин!🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

https://t.me/novosti4760/940


Noqulay ob-havo waroitida avtoulov bowqarayotgan haydovcilar uwbu duoni õqib yuriwlari -- yõllarini ravon qiladi in sha Alloh🤲

"Subhanallaziy saxxoro lana haza va ma kunna lahu muqriniyn. Va inna ila robbina la munqolibun"

"Bizlarga bu "ulov"ni bõysundirib qõygan Zotga tasbeh aytamiz. Bizlar õzimiz bunga qodir emas edik. Va albatta, bizlar "barchamiz" Robbimiz (huzuri)ga qaytuvchidirmiz, degaysiz". ("Zuhruf". 13-14)

"Bismillahillaziy laa yazurru maasmihi way'un fil arzi va laa fissamaa vahuvas samiul aliym"
Amiyn🤲

Yaqinlaringizga tarqating😊


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

@bintusodiq
http://bit.do/bntsdq




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
QIZLARGA O'QISH QANCHALIK KERAK?

Bu video lavhamiz qizlarimiz va ularning o'qishi qanchalik muhimligi haqida bo'ladi.

Murad Nazarov

@psixologdillnozagulomovna


Mehrob.uz dan repost
ЛИБОСГА ОИД УМУМИЙ ҲУКМЛАР

1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир.

2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.

3. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

4. Жумҳур фуқаҳолар йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса жоиздир, дейишган.

5. Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.

6. Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.

7. Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

8. Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

9. Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

10. Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

11. Яшил рангли кийим жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

12. Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.

13. Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркаклар ва аёллар учун ҳаромдир.

14. Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаромдир.

15. Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.

16. Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйганлар.

17. Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки икки шуҳратдан қайтардилар:
"Эй Аллоҳнинг Расули, икки шуҳрат нима?" дейишди. "Кийимнинг юпқалиги ёки қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ўшанинг ўртачаси ва тежамлиси бўлсин", дедилар".
Байҳақий "Шуъабул-иймон"да ривоят қилган.

18. Абулфараж қуйидагиларни айтади: "Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ийд ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди".

19. Имкони бўлатуриб, зоҳидликни ва тақвони кўрсатиш учун, қасддан хароб кийимларни кийиш мумкин эмас.

20. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаби уламолари олим кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

21. Мусулмон инсон учун бошқа диндаги қавмларнинг рамзи (шиори) ва белгиси бўлган кийимларини кийиш ҳаромдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
📚"Ижтимоий одоблар" китобидан.
@mehrob_uz


Қор ёғмоқда...

Қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин...
Ассалому алайкум, азиз юртдошим. Бир неча кундан бери ҳавонинг ҳарорати совий бошлаганди. Бугун эса мана, қор ҳам ёға бошлади. Биринчи қор хайрли бўлсин, Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, мўл-кўлликка сабаб бўлсин. Яхшилик ва покликка далолат бўлсин.
Хонадонларимиз, шу билан бирга қалбларимиз ҳам иссиқ бўлсин. Улар ўзаро меҳр-муҳаббатга, эзгулик ва яхшиликка тўла бўлсин. Унинг қайноқ тафтидан ўзимиз, яқинларимиз ва бошқа инсонлар ҳам баҳраманд бўлишсин.
Меҳрибон Аллоҳ халқимизни турли бало-офатлардан, оғир дард ва мусибатлардан асрасин. Бошланаётган қишдан, қаҳратон ва унинг совуқларидан эсон-омон ўтиб олиш ҳаммамизга насиб этсин. Ўзи осон қилсин, ҳифзида асрасин.
Дуо қилайлик:
“Аллоҳим, бизнинг хатоларимизни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбларимизни ҳам хатолардан тозалагин. Машриқ билан мағрибни узоқлаштирганинг каби, биз билан хатоларимиз орасини ҳам узоқлаштиргин".

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

153

obunachilar
Kanal statistikasi