‼️
Учинчи чоракдан 10-11-синфлар учун ихтиёрий танлов фанлари жорий этилади (1-қисм)
Халқ таълим вазирлиги соҳага яна бир янгилик киритмоқчи. Sof.uz'нинг вазирликдаги манбасига кўра, республикамиздаги умумий ўрта таълим мактабларининг
10-11-синфлари учун ихтиёрий танлов фанлари жорий этилади. Халқ таълими вазири буйруғи билан 2019-2020 ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (танлов фанлар асосидаги) ўқув режалар тажриба-синовдан ўтказилади.
Ушбу янги амалиёт авваламбор, тажриба-синов тариқасида, мактаб директорлари томонидан мустақил равишда тегишли мактабларда ўтказилади. Танлов фанлари асосида таълим оладиган ўқувчилар ўзгарувчан ўқув-режага мувофиқ таълим олишади. Аммо бунда дарс соатлари қисқармайди. Шунчаки ўқувчилар қизиққан ва сўровнома орқали танлаган фанлар учун кўпроқ дарс соатлари ажратилади.
Режага кўра, ўқувчилар қизиқиши ва талабларини эътиборга олган ҳолда фанларни мажбурий ҳамда танлов асосида ўқитиш кўзда тутилган.
Танлов фани – бу 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва истакларини инобатга олган ҳолда, уларни қизиққан фан йўналиши бўйича ўқитиш, мактабни битириб киришни режалаштираётган ОТМларининг кириш синов фанлари бўйича чуқур
тайёрлаш учун, ихтиёрий тарзда, йўналтирилган фанлар бўйича, сўровнома асосида ўқувчиларнинг кўпчилик қисми томонидан танланиб, ўқитиладиган фандир, дейилади маълумотда.
Ушбу янги амалиёт авваламбор, тажриба-синов тариқасида, мактаб директорлари томонидан мустақил равишда тегишли мактабларда ўтказилади. Танлов фанлари асосида таълим оладиган ўқувчилар ўзгарувчан ўқув-режага мувофиқ таълим олишади. Аммо бунда дарс соатлари қисқармайди. Шунчаки ўқувчилар қизиққан ва сўровнома орқали танлаган фанлар учун кўпроқ дарс соатлари ажратилади.
Режага кўра, ўқувчилар қизиқиши ва талабларини эътиборга олган ҳолда фанларни мажбурий ҳамда танлов асосида ўқитиш кўзда тутилган.
Танлов синфларида фақатгина
мажбурий 8 та фанни ёки уларга қўшимча тарзда таянч ўқув режага киритилган фанлардан қўшимча равишда энг кўпи билан 2 та фанни ўқитиш, қолган фанлар ўқитилишини жорий етмаслик ёки дарс соатларини қисқартирган ҳолда ўқитилиши мумкин.
манба: Sof.uz
➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - канали