Komil Allamjonov dan repost
🇺🇿🤝 🇬🇧
Бугун биз Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Торлот билан онлайн учрашув ўтказдик.
Учрашувда Фонд томонидан амалга оширилган лойиҳалар муҳокама қилинди, пандемия пайтида ёлғон маълумотларнинг тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар ва қийин аҳволда бўлган журналистларни қўллаб-қувватлаш ҳақида маьлумот берилди.
Оммавий ахборот воситалари фаолияти эркинлиги масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон Президенти томонидан эълон қилинган оммавий ахборот воситалари фаолиятини либераллаштириш ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ишлар давом этаётгани қайд этилди.
Умуман олганда, суҳбат самимий ва дўстона руҳда ўтди. Биз келгусидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, мамлакатимизда сўз ва оммавий ахборот воситаларининг эркинлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдик.
@allamjonov_ki