Наманган тиббиёти/ ниқобсиз юрманг!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали©
https://t.me/joinchat/AAAAAE30kVa1Vsh4S_hQ3g

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
❗️Юртимизда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортди. Кеча 710 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌51 нафари Жиззах вилоятида,
📌29 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌39 нафари Самарқанд вилоятида,
📌12 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌14 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌109 нафари Тошкент вилоятида,
📌387 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
🔹 Андижон вилоятида 12 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 4 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 26 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 1 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 21 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 11 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 13 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 15 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 31 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 68 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197703 (+228) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1508 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi




ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
❗️Кунлик касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда қарийб 390 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌18 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌21 нафари Жиззах вилоятида,
📌2 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌44 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌25 нафари Хоразм вилоятида,
📌51 нафари Тошкент вилоятида,
📌193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹 Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹 Жиззах вилоятида 13 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 5 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 8 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 6 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Маълумки, шу кунларда дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда. Хусусан, COVID-19нинг янги "омикрон" штамми қатор мамлакатларда жиддий муаммоларни юзага келтираётир.

Афсуски, сўнгги кунларда юртимизда ҳам касалланишлар сони яна орта бошлади. Хусусан, мамлакатимизда "омикрон" штамми аниқланди. Шу сабабли барча юртдошларимиздан дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, касалликка қарши тўлиқ эмланишларини сўраб қоламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
⚡️Тезкор хабар

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

✅Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт
.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz

▶️@ssvmatbuotkotibi






Namangantoday.uz dan repost
1 апрелдан бошлаб дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ҳолатлари тасвирланган фото ва видеоларни биринчи бўлиб юборган шахсларга БҲМнинг бир баравари (270 минг сўм) миқдорида пул мукофоти тўлаб берилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларнинг маълумотлари ошкор қилинмайди.

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ


«Халқ сўзи» | Расмий канал dan repost
⚡️2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида маълум қилди.

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


«Халқ сўзи» | Расмий канал dan repost
⚡️Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янги йил табриги телеканаллар орқали намойиш этилмоқда

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram




Namangantoday.uz dan repost
Дам олиш кунлари тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди - ССВ

Дам олиш кунлари мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди ва бугун унинг дастлабки йиғилиши ўтказилди. 

Унда қайд этилганидек, 31 декабрь — 4 январь кунлари қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади: 995 та оилавий поликлиника, 858 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. 

Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислардан коронавирус бўйича саволларга тун-у кун жавоб олиш мумкин.

Мамлакат бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради.  
Бундан ташқари, байрам кунлари 238 та туғруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади. 

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради. 

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ




Namangantoday.uz dan repost
Президент фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди ҳамда унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ


Namangantoday.uz dan repost
❗️Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонкулов 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонкулов Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а», «в» бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми, 205-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари, 207-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида яъни, 111 500 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Олий суд

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ


Shifokor va hayot dan repost
Вилоятимизда меҳмон бўлиб турган озарбейжонлик профессор Гурбан Муслимов билан мулоқот.


/storage/emulated/0/vrecorder/2021_12_29_10_31_04.mp3


Namangantoday.uz dan repost
‼️ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон Қарорига мувофиқ пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан бошланиб, ойнинг 27 санасига қадар кунлик график асосида (дам олиш кунларидан ташқари) маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фуқароларнинг яшаш манзилига етказилмоқда.

📌Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 2021 йилнинг 31 декабр ва 2022-йилнинг 1-4 январ кунлари республикамизда барча соҳа вакиллари учун дам олиш куни деб эълон қилинди.

📢 Шу муносабат билан халқимиз ўртасида тушунмовчиликлар юзага келишини олдини олиш ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг оворагарчиликларига йўл қўймаслик мақсадида, Пенсия жамғармаси ва Халқ банки қуйидагини маълум қилади:

💰 Январ ойи учун пенсия ва нафақалар нақд пул шаклида тарқатилиши ҳамда банк карталарига юкланиши 5-6 январ санасидан бошлаб белгиланган муддатларгача тўланиши таъминланади.

(👇NAMANGANTODAY👇)
https://t.me/joinchat/AAAAAFDBwzXXvnjbbQ3RmQ


Namangan viloyati hokimligi dan repost
Янги Наманган туман тиббиёт бирлашмаси фойдаланишга топширилди

Очилиш маросимида Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

Туманнинг Келажак тонги маҳалласида қад ростлаган ушбу маскан 10576935 сўм марказлашган маблағ ҳисобига қуриб битказилиб, 1,5 млрд сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

250 қатновга мўлжалланган ушбу оилавий поликлиникага 16-сонли рақам берилди. Бу поликлиника келажакда Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган Келажак тонги, Шербулоқ, Соҳил, Ишонч ва Истиқбол маҳаллаларида яшовчи 33329 нафар аҳолига бирламчи тиббий санитария хизматини кўрсатади.

Поликникада аҳолига кулайлик яратиш максадида бир неча турдаги тиббий хизматлар кўрсатилиши назарда тутилган. Жумладан, оила шифокорлари ҳар 2000 нафар аҳолига биттадан қилиб белгиланган.

Бундан ташкари, тор доирадаги мутахасислар, гинеколог, уролог, кардиолог, невропотолог, лор, офтолмолог, рентгенолог, УЗИ врачлари ва лабаратория хизмати йўлга қўйилган.

Яна қўшимча 103 тез тиббий хизмати учун жойлар ҳам ташкил килинган.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш максадида 6 ўринли кундузги шифохона ҳам мавжуд бўлиб, уни керакли жиҳозлар билан таминлаб қўйилди. 

Маълумот учун, Шербулоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган Шербулоқ филиали, Соҳил маҳалласида жойлашган Бодомзор филиали ушбу янги қуриб битказилган 16-сонли оилавий поликлиникасига филиал сифатида бириктирилади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Shifokor va hayot dan repost
Газетанинг 2021 йилдаги охирги сони нашрдан чиқди.


Doniyor Jurayev (93) dan repost

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

251

obunachilar
Kanal statistikasi