ОДАМЛАР ОРАСИДА


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«ОДАМЛАР ОРАСИДА» дастури
Admin✍️ @odamlarorasida_admin

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/

Ҳурматли мухлислар. Одамлар орасида телеграм канали юқоридаги линкка кўчмоқда. Энди шу линк орқали каналимизга уланишингиз мумкин.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Биринчи азон

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овоз кучайтиргичда айтилган илк азон (1952-йил). Муаззин - асли ўзбек бўлган шайх Абдулазиз Бухорий ҳазратлари.

Манбаа: узбек_қорилари канали

Шайх Алижон қори

• Каналимизга қўшилинг ва маъқул топсангиз дўстларингизга ҳам улашинг!
• Каналга аъзо бўлиш учун линкни устига босинг! манзил:
👇👇👇👇
@QURON_AHLIDAN
@Alquranuz


@odamlar_orasida_dastur

Ҳурматли мухлислар. Одамлар орасида телеграм канали юқоридаги линкка кўчмоқда. Энди шу линк орқали каналимизга уланишингиз мумкин.




@odamlar_orasida_dastur

Ҳурматли мухлислар. Одамлар орасида телеграм канали юқоридаги линкка кўчмоқда. Энди шу линк орқали каналимизга уланишингиз мумкин.




Коррупцияга курашишни пахтадан бошлаш керак :)
Пахта мавсуми келдими -коррупцияга йўл очилади.
Мажбурий меҳнат йўқ? Кулгумни қистатманг -ҳозир пахтада юрганларнинг 80 фоизи мажбурий олиб келинган
Фермерлар, бюджет ташкилотлари ёллаган одамлар.
Масалан, томорқа берамиз деб алдаб олиб келинганлар камида 20 фоиз.
Пахта экилмайдиган туманлар фермерлари одам топиб бермасин - шу ондаёқ еридан ажралади, катта солиқ солинади, қарз қилиб ташланади.
Ҳар куни юзлаб машиналар чўл районларига йўл олади, қанчалар бензин, харажат, бориб келаётган мошиналарнинг ярми раҳбарлар - ё фермерни ёки таксичини қўрқитиб, чўлга бориб келишади.
Ҳисоботлар, ҳисоботлар..
Шу пахта ортида жуда катта мафия борга ўхшайди -айнан сентябрь охиридан октябрь охиригача бутун давлат шунга ишлайди.
Шунинг ортидан одамлар ислоҳотларга ишонишмайди, шунинг ортидан ҳаммаси қуруқ гаплигини билишади.
Яна ҳокимлар тандирдан янги узилган нондай машиналар тарқатиб ётишибди.
Шу машиналар қайси бюджетдан олинаётганини асослаб бера оладиган иқтисодчи борми?
Хуллас, Пахтадан қутулмас эканмиз - коррупция ботқоғига ботамиз, пахта қўямиз, пахта билан бўғамиз-пахтага ўралашиб қолган авлодни яна космосга учирмоқчи бўламиз...

Асадулла Жўраев.
Журналист.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Намоз туфайли мағфират

Наср ибн Алидан ривоят қилинади: «Язид ибн Зурайъни вафотидан сўнг тушимда кўриб, «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?» деб сўрадим. Язид: «Аллоҳ мени мағфират қилди», деди. Мен: «Нима учун?» деб сўрадим. У: «Намоз туфайли», деб жавоб берди»

Солиҳлар гулшани китобидан.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Одамлар Аллоҳнинг номини биладилар. Лекин ўзини яхши танимайдилар.Агар Аллоҳни яхши билганларида эди ундан ўзгага муҳаббат қўймасдилар. Олдиларига еру осмон бойлиги қўйилса ҳам қиё боқмасдилар. Боқолмасдилар ҳам.

©Икром Улуғбоев

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/




​​Ривожланишни ўз олдига мақсад қилган ҳар бир мамлакат бу йўналишда маълум бир идеологияга, маълум бир йўналишга суянади. Европа давлатларининг капиталистик, Шимолий Кореянинг коммунистик, баъзи араб давлатларининг исломий идеологияга суяниб ривожланганига мамлакат аксар аҳолисининг ўша идеалогияларни қабул қила олишгани ҳам бир омил ҳисобланади. Танланган идеология халқнинг дунёқараши, қадриятларини инобатга олмас экан, мамлакат танлаган йўл муваффақиятсиз якун топади, кўзлаган натижани бермайди. Бунга яқин тарихдаги СССР давлати суянган идеология мисол бўла олади. Аҳолисининг аксар қисмини мусулмон ва насронийлар ташкил қилган давлатда атеистик-коммунистик ғояни ёйиш муваффақиятсизликка учради. Қандайдир натижа бергандир, аммо давлат парчалангандан сўнг халқнинг ўз динларидан воз кечмаганлиги кўринди.

Энди ўзимиз ҳақимизда қисқача тўхталсак.

Мустақиллик эълон қилинганидан сўнг ватанимиз ҳам ўзига ривожланиш йўлини белгилади. Ҳамма ёққа шиорлар осилди, ОАВларда тинмай бонг урилди. Аммо танланган йўл ўзини оқладими? Бу саволга таҳлилчилар, сиёсатчилар йўқ, деб жавоб беришади. Нега? Ҳамма гап танланган идеологиянинг халқнинг диний қадриятларини инобатга олмаганида эди.

Шунча йил инсонларни битта ғоя - маънавият идеологияси остида бирлаштиришмоқчи бўлишди. Мактабларда, қўйингки, барча ўқув муассасаларида маънавиятдан дарс ўтила бошлади: Ватан туйғуси, Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари... Юқорида айтганимиздек, бу халқ ичида кутилган натижани бермади. Энди янги идеологияга эҳтиёж сезила бошлади. Натижада "миллийлик" тарғиб қилина бошланди: миллий либос, миллий рўмол. Ҳатто соқол ҳам миллийлигимизга мос бўлмай қолди. Қисқа қилиб айтганда, Ислом ҳукмларини айланиб ўтадиган янги ғоя тузилди. Гўёки "динга берилиб кетаётган" халқни бир қолипга солиш учун янги идеология.

Ҳукумат нимадан қўрқади? Исломданми? Ахир мамлакатимизнинг бой тарихи Ислом билан чамбарчас боғлиқку! Ҳукумат кимдан қўрқади? Мусулмонларданми? Ахир халқимизнинг 90% га яқини мусулмонку! Бугунги кундаги энг мақбул йўл, мусулмонларнинг ҳуқуқларини поймол қилмаган ҳолда, икки тарафга ҳам мос келадиган йўлни танлаш (Сурия, Ироқни мисол қилманг, дунёда Сингапур, Малайзия каби давлатлар ҳам бор). Ана ўшанда халқ ҳам, давлат ҳам битта йўлда бирлашиб, ривожланиш босқичи тезлашади.

Манба Fauzbog‘ uz.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Билайн компаниясидан ҳозир келган хабар.
"11111ga qo'ng'iroq qiling va cheksiz suhbatlashing. KO'PLAB GO'ZAL QIZLAR VA YIGITLAR SIZNI KUTISHMOQDA. 842 so'm/kun. Birinchi 3 KUN BEPUL! Ma'l:+998712000551".

Бу телефон компаниясими ёки қўшмачи фоҳишахонами?

Хайрулла Алижонов саҳифасидан.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камчиликларимиз нимада, ёки нега қўрқоқмиз!

Шукруллоҳ домла.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


@odamlar_orasida_dastur

Ҳурматли мухлислар. Одамлар орасида телеграм канали юқоридаги линкка кўчмоқда. Энди шу линк орқали каналимизга уланишингиз мумкин.


МЎМИН БЎЛИШИМГА ҚЎЙМАЙСИЗЛАРМИ?

Рўзасиз ўзимга бегона танам,
Ибодат – юрагим аллалар онам,
Ўзимни қийнасам сизларга не ғам?
Аввал ўзингизга куймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Расулим йўлида юрганим учун,
Нафсимга тўсиқлар қурганим учун,
Динимизни яхши кўрганим учун
Сўз билан жонимни ўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Куфрни ушлашга тоқатингиз бор,
Сизнинг ҳам бир куни соатингиз бор,
Азобимдан олур роҳатингиз бор,
Танамни эзғилаб тўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Оддий ибодатим кўзингиз ёшлар,
Фужур диёрига силтаюр бошлар,
Қизимнинг рўмоли кўзингиз ғашлар,
Ҳар куни қовоқни уймайсизларми?
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Кўнглингингизга ҳадис юқмас начора,
Ҳидоят бир куни йўқласа зора,
Ўғлим “Ёсин” билар, сизчи бечора,
Ўзингизни нимта сўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Бу дунё ҳамманинг китобин битар,
Кимлардир бу йўлда индамай кетар,
Сабрим косаси кенг – сизга ҳам етар
Унга жаҳл сувин қуймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Мен борман – ҳаловат сизга йўқ гўё,
Мени туш атайсиз, ўзни-чи рўё,
Ана олинг сизга лаънати дунё
Уни яна баттар суймайсизларми?
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Барибир кўтармас сизларга қўлим,
Бир куни ҳаммасин кўрсатар ўлим,
Энди фарқи йўқдир аниқдир йўлим
Мени девонага йўймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Пес билан тунлари топишмай ҳадеб,
Иймон эшигини қотишмай ҳадеб,
Итнинг ҳаётига ёпишмай ҳадеб
Менинг ҳолатимни туймайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Сўз тугарда айтгим сизга бир ўгит,
Бир кун ҳосилини бергуси чигит,
Мени тингланг, дўстим, қизми ё йигит
Бир умр дилингиз қийнайсизларми,
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми?

Ҳайрулла Ҳамидов (2007 йил)

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мен кунда 5 маҳал намоз ўқий олмайман, бунга қурбим етмайди.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Эй имом домлалар!
Эй мусулмонлар!
Эй саховатли бой муъминлар!

Бизга масжидларнинг баланд миноралари керак эмас.
Хоразмий,Мирзо Улугбеклар каби фалак тоқига нарвон бўлгувчи миноралар керак!

Мактабларимизда фарзандларимизга дарслик китоблар етишмаёган бир пайтда, бизга бир масжид минорасини қурилишига
200 000 $ сарфланганини айтишди.......
Хатто Суннат амал ҳам бўлмаган масжидларни ортиқча безашдан кўра, "Фарзи кифоя" бўлган мухтож талабаларнинг контракт пулларини тўлаб, ҳам ўзингизга хам давлатимизга, ҳам динингизга, ҳам келажагингизга фоидали, эвазига бу Фарзи Кифояни бажариб, Аллоҳдан беҳисоб ажру савоб олиб, яна бу саховатингиз сизга садақайи жория бўлиб қолиши сизлар учун яхши эмасми?
Биз мусулмонлар безаксиз, минорасиз масжидларда намоз ўқисак ҳам Аллоҳ ж.ж қабул қилаверади, иншааллоҳ!
Лекин Фарзи Кифояни бажармасак албатта Унинг итоби қаттиқдир.... Аввало билиб амал қилмаганларга, кийин эса бошқаларга. Албатта Аллоҳ исрофгарчилик қилганларни ва ҳаддидан ошганларни севмас...

Зотан ҳар соҳага етишмаётган кадрларимизни етиштириш, айни пайтда фақат Давлат Масаласи Эмас, сиз мусулмон Халқнинг ҳам бурчингиз!
Бизга эса сув ва ҳаводек етук мутахассислар, яхши билимдон кадрлар лозим.

200 000 $ эса бу ўртача 190 нафар талабанинг бир йиллик контракт тулови...
Япония ва Корея Халқи ривожланиши учун ибодатхоналарини безашмади, бор сармоясини таълимга тикишди. Натижада давлати ҳам халқи ҳам бой бўлди...

АҚШ таълим учун бир кишига
300 000$ дан ошиқ маблағ ажратиб, унинг умри давомида 4-6 мил.$ даромад олса,
Кореяда эса ҳар бир кишига 200 000$ дан ошиқроқ сарфлаб
2-3 мил.$ даромад кўради...
Хулоса энди ҳар доимгидек яна сизлардан...

Зеро Саховатли бойлар саҳиҳ ҳадисларда жаннатга энг аввал киргувчилардир!
Зора фикр юритсангизлар....
Депутат К.Дусов

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Бир аёл савол билан шайхга мурожаат қилибди:
- Эй шайх! Фарзандларимни уйқуси қаттиқ. Фажр, яъни бомдод намозига уйғота олмай қийналаман, бу муаммони қандай хал қилсам бўлади?

Шунда шайх:
- Мабодо фарзандларингиз ухлаб ётган хонада ишлаб турган мукайф (совутгичдан) ўт чиқиб, хонада ёнгин кучайишни бошласа нима қилган бўлар эдингиз?

Аёл:
- Уларни дархол уйғотишга киришаман.

Шайх:
- Лекин уларни уйқулари жуда қаттиқку?

Аёл:
- Аллоҳга қасамки, бўйинларидан тортқилаб бўлса ҳам уйғотаман!

Шунда шайх:
- Мана бу ишингиз уларни дунё ўтидан қутқариб қолишингиз учундир.
Энди айнан мана шу ишингизни (фарзандларингизни) дўзах ўтидан қутқариб қолиш учун қилинг, деб жавоб берган экан.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


Энди юришни ўрганган болага эътибор берганмисиз. Онасини қўлидан чиқиб ўзи юрмоқчи бўлади. Агар рухсат беришмаса йиғлайди. Аммо қўйиб юборишса бир- икки қадам босгач йиқилади.Қўллари шилиниб кийимлари тупроққа беланади. Инсон ҳам шундай ҚУРЪОНИ КАРИМНИ махкам тутишни айтилган бўлса ҳам кўп ҳолатда ундан узоқлашади. Ўз билганича юрмоқчи бўлади, натижада ҳаёт йўлларида йиқилади. Яна айбим нима эди деб нолиб қўяди.
Тарбиясиз фарзандлар, ароқхўрлар, наркоманлар, ўғрилар, фоҳишалар қаердан пайдо бўлади деймиз. Ахир болаларни масжидга киритмай, маънавиятимизга туғри келмайдиган сериаллар кўрсатиб уларни шундай аҳволга ўзимиз солдик - ку. Энди ким нима эккан бўлса шуни ўради.


©Икром Улуғбоев.

@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/


​Ёмон сўз касофати.

Тинч океанидаги катта бир оролда яшайдиган маҳаллий аҳоли болта кеса олмайдиган даражадаги йирик дарахтларни йиқитишнинг антиқа усулини ўйлаб топган. Улар дарахтнинг атрофига йиғилиб олиб уни тинмай сўкиб, қарғайди.

Улар дарахтнинг ичида руҳи борлигига ишонади ва ўша руҳ ёмон сўзларни эшитишдан безор бўлиб дарахтдан чиқиб кетади деб ўйлайди.

Кейин нима бўлади, биласизми? Бир қанча вақтдан сўнг дарахт қурий бошлайди ва салгина зарбага тоб бера олмай ағанаб қолади.

Инсонларга ҳам айтилган ёмон сўзлар уларнинг қалбларига жароҳат етказади ва худди ана ўша шўрпешона дарахтларга ўхшаб руҳининг чўкишига, вужудининг йиқилишига сабаб бўлади. Одамлар кўплаб касалликларга қаттиқ хафа бўлгани ва сиқилгани сабабли чалинмоқда. Аксар беморларнинг шифо топишига эса уларнинг ёнида қўллаб-қувватловчи меҳрибонлари бўлиб уларга ҳар доим яхши сўзлар айтиб тургани сабаб бўлади.


@odamlar_orasida_dastur

https://fb.com/odamlarorasidadasturi/

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

277

obunachilar
Kanal statistikasi