OILAM_UZ

@oilam_uz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Шиоримиз:
1.Оилавий муносабатларни соф ислом таълимоти асосида мустаҳкамлаш.
2. Келин-куёв муносабатларини яҳшилаш.
3.Оилавий ажримларни олдини олиш
4.Тўйлардаги исрофгарчиликларни олдини олиш.
5.Комил инсон тарбиясини шакллантириш
Админ:
@oilam_uzAdmin
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
16.07.2018 02:37
11 Jul 2018, 05:49 (727 kun oldin)
Admin'dan repost
✅ ФАРЗАНДИНГИГА ҲЕЧ ҚАЧОН ҚУЙИДАГИ СЎЗЛАРНИ АЙТМАНГ !

4-ҚИСМ

– Сени бозордан олиб келганмиз

Бола мурғак шуурида ота-онаси учун ўзини юксак қадр-қимматга эга деб ҳисоблайди. “Сени лайлак олиб келган”, “кўчадан топиб олганмиз” каби қўпол ҳазиллар унинг руҳини чўктиради, кераксиз эканини ҳис қилади. Эсини таниб ёлғонлигини пайқагач, катталардан ранжиши мумкин.

– Сен туғилмаганингда шу машмашалар йўқ эди…

Болада айбдорлик ҳисси шаклланади. Бола ўзининг борлигиёқ ота-онасига ташвиш келтираётганини англайди, бу боланинг нозик қалбини қаттиқ жароҳатлайди, руҳиятида асорат қолдиради. Ўз омадсизлигингизни болага тўнкамоқчимисиз?

Бунинг ўрнига нима дейиш керак? Марҳамат, ҳамма ўзи ҳал қилсин, аммо ҳар не бўлганда ҳам болага бундай дейиш ярамайди.

– Аҳмоқсан!

Болалар ота-онаси берган баҳога ишонади. Берган таърифингизга мос бўлиб ўсади. “Ботирсан” денг – ботир бўлади. “Аҳмоқсан!” – десангиз ким бўларди?

Бола айб иш қилса, “Аҳмоқсан”, дейиш ўрнига, “Бу ишинг нотўғри”, “Яхши иш қилмадинг”, деб тушунтириш лозим. Болани эмас, хатти-ҳаракатини баҳоланг.
манба sof.uz
давоми бор

👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEz4qj1CB7E8k4JCZw