☔️ЁМҒИР ЁҒАЯПТИ....☔️
Қара, ёмғир ёғди биз севган ёмғир,
Ҳар томчи эслатар ўшал дамларни.
Эҳ, сени унутмоқ бунчалар оғир,
Қани ювиб кетса, юрак ғамларни.
Биз кезган кўчалар ёдимга тушар,
Қалтироқ вужудлар, лабда титроқлар.
Эвоҳ,азобимга азоблар қўшар,
Юрагим нимталаб, эзар фироқлар.
Тинмай ёмғир ёғар, ҳовучларимга,
Тиёлмай қоляпман кўз ёшларимни.
Чўмиб бораяпман соғинчларимга,
Йўқотиб қўйдимку, бардошларимни.
Қалбимни ёндириб ,гўзал хотира,
Томчилар дастидан эзилар бағир.
Сабрим синагандай тинмасдан сира,
Ёмғир ёғаяпти, биз севган ёмғир.
Мактуба ШАЙДО
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ○꯭❥꯭🌸꯭🕋꯭❊ 𝐎𝐥𝐢𝐬_𝐦𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐥𝐚𝐫_16 ❊꯭🤍꯭🕊️꯭❥꯭○
Қара, ёмғир ёғди биз севган ёмғир,
Ҳар томчи эслатар ўшал дамларни.
Эҳ, сени унутмоқ бунчалар оғир,
Қани ювиб кетса, юрак ғамларни.
Биз кезган кўчалар ёдимга тушар,
Қалтироқ вужудлар, лабда титроқлар.
Эвоҳ,азобимга азоблар қўшар,
Юрагим нимталаб, эзар фироқлар.
Тинмай ёмғир ёғар, ҳовучларимга,
Тиёлмай қоляпман кўз ёшларимни.
Чўмиб бораяпман соғинчларимга,
Йўқотиб қўйдимку, бардошларимни.
Қалбимни ёндириб ,гўзал хотира,
Томчилар дастидан эзилар бағир.
Сабрим синагандай тинмасдан сира,
Ёмғир ёғаяпти, биз севган ёмғир.
Мактуба ШАЙДО
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ○꯭❥꯭🌸꯭🕋꯭❊ 𝐎𝐥𝐢𝐬_𝐦𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐥𝐚𝐫_16 ❊꯭🤍꯭🕊️꯭❥꯭○