ЯХШИ ХАБАР: КОМБИНАТ КУТУБХОНАСИГА 20 МИЛЛИОН СЎМЛИК КИТОБ ТУҲФА ЭТИЛДИ
Аввал хабар берганимиздек, “Олмалиқ КМК” АЖ раҳбарияти ва Касаба уюшмаси кенгаши ташаббуси билан 15 март куни муҳташам “Металлург” МСда маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, сценарийнавис, кинорежиссёр Шоира Ғиёсова ва “Мафтунингман” эстрада гуруҳи хонандалари ташриф буюрдилар.
Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлди. Айниқса, “Доно” нашриёти раҳбари Иброҳим Ҳалимбетов томонидан ташкил этилган фалсафий саволларга фалсафий жавоблар ўйинида тўғри жавоб берган тадбир иштирокчиларининг ҳар бирига ўзбек ёки жаҳон адабиёти дурдоналари бўлган биттадан китоб ҳамда Х.Тўхтабоевнинг “Бор экан-да, йўқ экан” номли китоби туҳфа этилди. Шубҳасиз, ушбу тадбир муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг халқимизнинг китобхонлик маданиятини янада ошириш ҳақидаги қарори ижросининг бир намунаси бўлди.
Энг қувонарлиси, Олмалиқ кон-металлургия комбинати кутубхонаси “Доно” нашриёти томонидан туҳфа этилган 20 миллион сўмлик ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара, нодир асарлари билан яна-да бойиди.
https://t.me/olmaliq7_24