⚡️Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилди
❗️Жорий йил 30 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлар раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида ўтган навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
💠 Илк бор Ҳиндистон Республикаси раислигида ўтказилган ушбу анжуманни мазкур мамлакат вице-президенти Венкайа Найду олиб борди.
☑️ Жорий йил 10 ноябрда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ташкилот доирасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга қаратилган савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кучайтириш, рақамли саводхонликни ривожлантириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш, хавфли инфекцион касалликларнинг тарқалишига қарши ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан долзарб ташаббуслар илгари сурилган эди.
🔹 Бугунги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлисида Ўзбекистон томони ушбу ташаббусларнинг амалий ижросини таъминлаш юзасидан кўриладиган чораларга тўхталиб ўтди. Давлатимиз раҳбарининг билдирган таклифларини амалга ошириш ШҲТ давлатларининг барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
🔸ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида, шу жумладан, пандемия шароитида унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик Дастурини амалга ошириш бўйича Тадбирлар режаси ва Ташкилот фаолиятига тегишли бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
🖇 Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2021 йилда Қозоғистон раислигида ўтказилади.