Японияда “Ўқитувчилар куни” йўқ
(малака ошириб қайтган кишининг кузатганлари)
Бир куни ўзимнинг Ямамото исмли япон ҳамкасбимдан сўрадим:
- Японияда ўқитувчилар байрамини қачон? Уни қандай нишонлайсизлар?
Саволимдан ажабланган шеригим шундай жавоб берди:
- Бизда ўқитувчиларнинг ҳеч қандай байрами йўқ.
Унинг жавобини эшитганимда ҳайратга тушдим, унинг сўзларига ишониш ёки ишонмасликни билмай қараб қолдим. “Нима учун иқтисодиёти, илм-фан ва техника ривожланган мамлакатда ўқитувчига, унинг меҳнатига бундай муносабат?”, деган фикр ўтди.
Малака ошириб юрган кунларимнинг бирида Ямамото уйига меҳмонга таклиф қилди. Уйи марказдан узоқ бўлгани учун метрода кетишга қарор қилдик. Айни тиғиз вақт, ҳамма уйга қайтяпти. Бир амаллаб поездга чиқиб олдик ва кетяпмиз. Шу вақт рўпарада ўтирган кекса киши ўрнидан туриб менга жой берди. Ўзимдан бир неча ёш катта, сочлари оқарган, юзлари ажин кишининг менга бунчалик ҳурмат кўрсатишидан таажжубга тушдим, унинг таклифини рад қилишимга қарамай, у ўз сўзида қатъий туриб олди, ва мен ўтиришга мажбур бўлдим. Метродан чиққанимиздан кейин Ямамотадан оқсоқолнинг ишини тушунтириб беришини сўрадим. У мийиғида кулиб қўйди ва менинг костюмимдаги ўқитувчи нишонига ишора қилиб, “Бу чол сен ўқитувчи эканини билиб қолди ва сенга, сенинг меҳнатинга ҳурмат сифатида ўз жойини бўшатиб берди”.
Мен Ямамотанинг уйига биринчи марта меҳмон бўлиб келаётганим туфайли, ўзимни ҳижолат ҳис қилдим. Қуруқ қўл билан боришга уялганимдан, унга қандайдир совға олишга қарор қилдим. Бу ҳақда Ямамотанинг ўзидан сўрадим, шунда у йўлимизда, олдинда ўқитувчилар учун дўкон борлигини айтди. У ердан исталган товарни имтиёзли чигирма асосида сотиб олиш мумкин экан. Мен яна бир бор ҳайратимни яшира олмадим.
- Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга тақдим этиладими?
Менинг сўзларимни тасдиқлаб, Ямамота шундай деди:
- Японияда ўқитувчи – бу энг обрўли касб, энг ҳурмат қилинадиган шахс. Япон тадбиркорлари уларнинг дўконларига ўқитувчилар кириб ҳарид қилишса хурсанд бўлишади. Чунки буни ўзлари учун фаҳр деб ҳисоблашади.
Япониядалигимда бир неча бор ана шундай воқеанинг, японлар ўқитувчиларини қанчалик ҳурмат қилишларининг гувоҳи бўлдим. Транспортда жой беришлари, алоҳида дўконлар, ўқитувчиларга исталган транспорт учун чипта сотиб олишаётганида навбатсиз хизмат кўрсатилиши ва ҳ.к. Шунда япон ўқитувчиларига алоҳида байрамнинг нима кераги бор, агар улар ҳар куни ўзлари шарафига байрамдагидек эътибор ва ҳурматга лойиқ кўрилса, деган фикрга келдим.
Ушбу ҳикояни ёдга олиб, бизнинг жамиятимизда ҳам ўқитувчига муносабат ана шу даражага етиб боришини, ўқитувчилар муносиб ҳурмат ва ўринга эга бўлишларини истайман. Бу хабарни барча ўқитувчи ҳамкасбларга юборинг. Улар учун қалбда фаҳр доим жўш уриб турсин. Уларнинг меҳнати олдида бош эгаман...
манба
@oltin_voha