ОҚИБАТ КЎРСАТАМИЗ


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Назокат Баҳодирова канали
СИЗ БИЗГА ВА ЖАМИЯТГА КЕРАКСИЗ!
Самимий ва беминнат суҳбатдош бўламиз
Кўнгил дардига малҳам қўямиз
Қалб манзараларини чизамиз
Тафаккур туҳфаларини улашамиз
Бизнинг баҳоримиз қаримайди!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


УЧ ЁШЛИ БОЛАНИНГ САХОВАТИ

2020 йил, 30 оетябрь, жума куни Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи уч ёшли болакай Тошкент шаҳар Юнусобод туманида янги қурилаётган “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди қурилиши учун уч литрлик банкада йиғиб қўйган барча пуллларини эҳсон қилди. Ҳайъат аъзолари билан маблағ саналди, жами 197350 (Бир юз тўқсон етти минг уч юз эллик) сўм экан.
Дарҳақиқат, ҳар қандай иймон эгасини таъсирлантирадиган воқеа. Ёшгина бир болакай кўплаб катта инсонлар қилмайдиган ишни қилмоқда. Оллоҳнинг байти учун ўзидаги бор-будини, яъни кўп вақтдан бери асраб, йиғиб келаётган пулларини ҳадя этмоқда. Тенгқурлари йиққан пулларига ўзларига ёққан ўйинчоқ ёки бошқа буюмни олаётган бир вақтда у эса охирати учун сарфлади...
Ақл ёшда эмас, бошда, дейдилар. Болакайнинг бу иши эса кўплаб хайру саховатдан ғофил юрган катта одамлар учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Инша Аллоҳ бу келажак авлод болалари биздан~да саҳий ва мурувватли бўлади!

“Кулол-Қўрғон” жоме масжиди маъмурияти

@oqibat_korsatamiz


🍀Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, қадр - қиймат, дийдор, муҳаббат, қолгани эса.. барчаси шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг. Доим шуни ёдда тутингки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.

Кайфиятингизни туширманг, билингки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

"Психологик билимлар" дан.

@oqibat_korsatamiz


ХАЗОН

Чириган шохпарда чайқалиб чунон,
Сўнгги бор - ўзингга келдинг қаердан?!
Мен сени кузатиб-кузатиб ҳайрон -
Ўзим ҳам қайгадир
Кетаётирман.
Чирпираб-чирпираб тушасан ногоҳ,
Майда ўлимлардан учасан юксак.
Наҳотки, пойимдан топгансан паноҳ.
Наҳотки мен билан биргасан, кузак?!
Гул билан хазонни
Баробар этдинг,
Кетар чоғ -бахтиёр кетдинг
Ҳаволаб.
Мени ўлим билан биродар этдинг,
О, мени кўнглимни қўйдинг жазолаб.
Ортингдан бораман -
Кўрсат йўлингни,
Кўрсат - шох-шаббалар ичидан юриб.
Дунё тортмай қўйди
Эътиборимни,
Дунё хазон каби қолди уюлиб.
Яна сенга ишим тушдику Ҳаёт,
Шип-шийдам йўллардан
Ўтаётирман.
Сени сўнгги йўлга
Кузатиб, ҳайҳот -
Ўзим ҳам ортингдан
Кетаётирман

Хосият РУСТАМОВА.

@oqibat_korsatamiz


Олтин ўгитлар
🍁🍁🍁🍁🍁
- Агар сизни ранжитган одамларга ҳали ҳам салом бера олаётган бўлсангиз, бу виждонингиз садақасидир.
🍁
- Ҳирс инсонни кўр ва аҳмоқ қилиб қўяди. Илмини йўқ қилиб, ўлимини ҳам осонлаштиради.
🍁
- Сен ёдга олиниши гўзал бўлган бир сўз бўл. Чунки инсон ўзи ҳақида айтилган чиройли сўзлардангина иборатдир.
🍁
- Дунёдаги энг оғир нарса бир ишнинг қандай қилинишини била туриб, бошқа бировнинг уни қила олмаётганини жим туриб четдан кузатишдир.
🍁
- Яхшилик изла, тўғрилик изла, гўзаллик изла, аммо нуқсон излама!

Жалолиддин Румий.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси.

@oqibat_korsatamiz


Замонавий ривоят

ОДАМНИНГ ФИКРИ НИМАДА?

Бир америкалик йигит ҳинду ўртоғи билан Нью-Йоркнинг гавжум кўчаларидан бири Сити бўйлаб кетишаётганди. Ногаҳон ҳинду атрофга боқиб, ҳайратланди:
- Чигиртка... чигиртка овозини эшитяпман!
- Ақлдан оздингми? - ҳайрон қолди америкалик йигит шаҳарнинг йўловчилар билан тўлиб-тошган кенг ва катта марказий кўчасида бу ҳол содир бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиб. Ҳар ерда автобуслар ғиз-ғиз юрар, қурувчилар ишлар, ҳатто самолётлар учиб ўтаётганди.
- Сен балки гапимга ишонмассан, мен аниқ чигиртка овозини эшитяпман, - деди ҳинду ва сал нарироқда ажойиб бино олдидаги гулзор томон юрди-да, яқинлашгач, бир оз энкайиб, гул баргига қўл чўзди. Чиндан ҳам ана шу баргда ҳаётнинг бир мўъжазгина қувончи яширинган экан.
- Буни қара~я! - ҳайратдан ёқасини ушлади америкалик йигит. - Сенда ноёб иқтидор борлигини билмабман.
- Қўйсанг~чи, қанақа иқтидор, - хижолат бўлди ҳинду, - бу бор-йўғи табиатга ошнолик~ку?
- Барибир, кўзларимга ишонмаяпман, - деди йигит ҳамон ҳайратини ичига сиғдиролмай.
- Қараб тур, - ҳинду шундай деб йўл чеккасига ўтди~да, ҳовучига уч-тўрт тангани олиб, шиқирлата бошлади. Шу дам ўтиб кетаётган йўловчилар негадир безовталаниб, чўнтакларига қўл суқишди.
- Кўрдинг? - ҳиндунинг кўзлари ярқ этди, - ҳамма гап одамнинг фикри-зикри нимада эканлигида...

Дэйв Мориа.

"Бекажон" кутубхонасидан.

@oqibat_korsatamiz


ТАРБИЯЧИЛАР ВА
ОТА-ОНАЛАР УЧУН!

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯДА
ТАНАФФУС БЎЛМАЙДИ!

ОИЛА
ДАВРАСИДА ТИНГЛАНГ!

III- босқич 7- МАВЗУ:
"ОИЛАДА ҚАЙНОНА ВА КЕЛИН ЎРТАСИДА ЮЗАГА КЕЛАДИГАН КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА МАСЛАҲАТЛАР".

номли аудио дарсни психология фанлари номзоди,  доцент  Феруза АКРАМОВА олиб боради.
Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси матбуот хизмати.

@oqibat_korsatamiz


Ҳаёт ҳикматлари

Бугун ва эрта

Эртанги кун бахтли бўлишига ишонмаган одам, бугунги кунини ҳам бахтли ўтказа олмайди. Зеро, бугун – эртанинг пойдевори, эрта – бугуннинг давоми. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонинг, дунёда сизникидан ҳам катта муаммолари бор инсонлар борлигини унутманг. Омадлиларнинг муваффақият сири оддий – улар ҳеч қачон ишончни йўқотишмайди!

"Бекажон" кутубхонасидан.

@oqibat_korsatamiz


Шеърият

ЎЙ

Кўзим кузги сувлар каби тиниқди,
Юзимга ранг кирди ғарқ пишган боғдек.
Ахир бутун ёзда обдон чиниқдим,
Худди кузда менга муҳим иш бордек.

Аммо яна ҳеч не бўлмади содир,
Касалманд полвондек эзилди руҳим.
Ахир шунча ёшга кирган баҳодир
Бир иш қилолмаса яшашдан муҳим!
Носиржон ЖЎРАЕВ.

@oqibat_korsatamiz


АГАР...

🍁Aгар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса, демак, у ич-ичидан жуда ёлғиз.

🍁Aгар одам жуда кўп ухласа, демак, у ғамгин.

🍁Aгар инсон тез, лекин кам гапирса, демак, у ниманидир яширмоқда.

🍁Aгар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса, билингки, у стрессга тушиб қолган.

🍁Aгар кимдир йиғлаб, ўз ғамини чиқара олмаса, у жудаям кучсиз.

🍁Aгар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.

🍁 Aгар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилса, демак, бу, у инсоннинг муҳаббатга муҳтожлигини билдиради.

"Психологик билимлар" дан

@oqibat_korsatamiz


#luqma

«ЖУРНАЛИСТ»ДА ЖУРНАЛИСТ ЙЎҚ-КУ!

... “Журналист”га ўхшаган аччиқ ичакдек чўзиладиган, билмайман неча қисм экан, бундай кинолар миллатга нима беради? Маънавиятини ўстирадими ё боримизниям супуриб кетадими? Бундай вазифани интернет дегани «қойиллатиб» бажаряпти ҳозирча! ...


«O‘ZBEKISTON ADABIYOTI VA SAN’ATI» газетасининг
2020 йил 42-сонидан.

🤗 Яқинларингизга ҳам улашинг!

Bizning manzil:👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

👨‍⚕️Karantin qoidalariga amal qiling!🙏


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор #Расман
⚡️2021—2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раиси Улуғбек Мустафоевнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифларини оширмаслик бўйича топшириқ берган.

https://t.me/joinchat/AAAAAFfnzpFLej2SIiI5Gg


Билиб қўйган зарар қилмайди

***
100 минг сўмлик қоғоз пулни сохтасидан қандай ажратиш мумкин?

Ҳақиқий 100 минг сўмлик купюранинг қоғози сохтасидан кўра юпқароқ бўлади.

Ҳақиқий купюранинг олд томони чап юқори бурчагида ўзгарувчан рангда 100 000 сони ёзилган. Ёруғликнинг турли бурчакларидан қаралганда унинг ранги ўзгаради.

Ҳақиқий купюрада Мирзо Улуғбек ҳайкали сурати қоғознинг ички қисмида тасвирланган. Сохта пулда эса бу тасвир ё қоғоз устида бўлади ёки умуман бўлмайди.

Кўзи ожизлар пулнинг ҳақиқий эканини унинг олд қисмига 100 000 рақами қабариқ қилиб ёзилганидан фарқлаши мумкин.

@oqibat_korsatamiz








⚡️Кўп қаватли бино деворларида бугунги кун қаҳрамонлари суратлари акс этди

Сергели туманида замонамиз қаҳрамонлари – коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар шарафига илк муралнинг яратилиш жараёни якунланди.

Aсар Янги Сергели ва Лутфкор кўчалари кесишмасида пайдо бўлди. Мурал-арт – бу замонавий кўча санъати бўлиб, бунда полотно вазифасини кўп қаватли бино деворлари бажаради.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


⚡️ Эртадан Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда

27 октябрда республиканинг шимолий туманларига, 28-29 октябрда бутун Ўзбекистон ҳудудига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ ҳаво оқимининг кириши кутилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/35F4UKS

@oqibat_korsatamiz




Бахилнинг уйида...

Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг зиқна ва бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел”, деди.
Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб, қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?”, деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз”, дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман”, деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!”, дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз”, дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман”, деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси, асал ола қоламан”, деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз”, дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман”, деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим”, деди.
Бола зиқналикда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

"Психологик билимлар" дан.

@oqibat_korsatamiz


Билиб қўйган зарар қилмайди
***

Вилоятлардаги аҳоли сони маълум қилинди

2020 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Наманган вилоятининг доимий аҳолиси 2,852 млн кишини ташкил этмоқда.

Мамлакатимизда энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида яшайди – 3,928 млн киши. Энг кам аҳоли эса Сирдарё вилоятида – 856,9 минг киши.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли сони ҳудудлар бўйича қўйидагича тақсимланган:

▪️Самарқанд вилояти – 3,928 млн киши;
▪️Фарғона вилояти – 3,802 млн киши;
▪️Қашқадарё вилояти – 3,318 млн киши;
▪️Андижон вилояти – 3,172 млн киши;
▪️Тошкент вилояти – 2,977 млн киши;
▪️Наманган вилояти – 2,852 млн киши;
▪️Сурхондарё вилояти – 2,667 млн киши;
▪️Тошкент шаҳри – 2,654 млн киши;
▪️Бухоро вилояти – 1,939 млн киши;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси – 1,916 млн киши;
▪️Хоразм вилояти – 1,884 млн киши;
▪️Жиззах вилояти – 1,403 млн киши;
▪️Навоий вилояти – 1,009 млн киши;
▪️Сирдарё вилояти – 856,9 минг киши.

@oqibat_korsatamiz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

149

obunachilar
Kanal statistikasi