📝Хуш келдинг, Бахор!
Қишнинг қировидан толиқиб рухим,
Шўҳ-шодон насмингга бўлдим интизор.
Кўз ёрган куртакда сенинг шукуҳинг,
Соғиниб кутганим хуш келдинг Баҳор!
Ариқлар лабида хапқириб,тошиб
Униб чиқар хушбўй ялпизлар такрор!
Кундан-кун чиройинг очилиб,ошиб
Соғиниб,кутганим хуш келдинг Баҳор!
Бинафша, бойчечак юлдуздек ёниб,
Настарин гуллари таратар ифор!
Хар кулган чечакга боқай қувониб,
Соғиниб кутганим хуш келдинг Баҳор!
Сен келсанг болалик тушар ёдимга,
Қучоғинга яна ва яна қайтгум бор!
Гуллар сочадурсан хар бир одимга,
Соғиниб кутганим,хуш келдинг Баҳор!
Сайри боғ айласам бўлиб адойинг,
Юрагимда қолмас заррача ғубор!
Сенинг хушторингман,сенинг шайдойинг,
Соғиниб кутганим,хуш келдинг Баҳор!
Ташрифинг ёшимга ёш қўшиб борар,
Майли ёғаверсин сочларимга қор.
Дилга умид солиб, тилга истихфор,
Соғиниб кутганим Хуш
келдинг Баҳор!
✅
@Otabekdomlakanalihttps://
t.me/joinchat/R-9zk_ifFQhHPCOi