Тошкентдаги боғчаларда миллионлаб пуллар ўзлаштириб юборилган
15 ноябрь куни UzNews нашрида Шайхонтоҳур туманидаги боғчалардан бирининг раҳбари ота-оналардан ойлик тўлов пули сифатида олинган 120 миллион сўм пулни ўзлаштириб юборгани, тумандаги яна бир боғча мудираси эса 100 нафар боланинг ота-онасидан белгиланганидан кўпроқ тўлов талаб қилиб, шу вақтгача 61 миллион сўмни олиб, ишлатиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
UzNews’нинг хабарида ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а» банди («кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш») билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган эди (энг оғир жазоси — 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).
16 ноябрь куни «Кун.уз» Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Шайхонтоҳур туманидаги 197-сонли мактабгача таълим муассасаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини хабар қилди.
Текширувлар 20 сентябрь куни бошланган, 167-модданинг 2-қисми «а» банди билан жиноят иши эса 22 сентябрь куни қўзғатилган. Маълум бўлишича, боғчада «2016—2018 йиллар даврида иш ҳақлари учун маблағлар асоссиз тўлангани ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида жуда катта миқдордаги маблағлар талон-тарож қилинганлиги аниқланган» (лекин рақамлар келтирилмаган).
@MarkaziyStudiyaUZ