#Мутолаа_учун
ТЕРРОРНИНГ ТАРИХИ
Ливанлик ёзувчи олим Муҳаммад Саммок ўзининг
«Мусулмонлар ва замонавий қарама-қаршилик» номли
китобида террор тарихи ҳақида қуйидагиларни ёзади:
«Террор араб ихтироси ёки исломий бидъат эмас,
балки замонавий асрда сиёсий изтироблар натижасида юзага келган нафратнинг бир кўринишидир. Аслида
террор икки аср олдин юзага келган. Террор Францияда
1793 йил 10 мартдан 1794 йил 27 июлгача давом этди.
«Террор» сўзи инглизча «terrorism», французча
«terrorisme» сўзидан олинган.
Франция инқилоби даврида Робеспьер, Сен Жюст,
Кутон каби кимсалар томонидан кенг кўламда сиёсий зўравонликлар келиб чиқди. Ўша пайтда Франция
аҳолиси 27 миллион эди. Мана шу гуруҳ 40 минг нафар
кишининг калласини жоди (гильотина) билан кесиб, 300
минг кишини ҳибсда ушлаб турди.
Маданий ҳаёт ривожланиши билан террорчилик
ҳаракатлари ҳам ривожланиб борди. 1956 йили
Франция ҳукумати Марокаш байроғи осилган
самолётни олиб қочди. Самолёт бортида беш нафар
Жазоир инқилобчилари Работдан Тунисга Жазоирдаги муаммони ҳал қилиш учун кетаётган эди. Жазоир 1962 йилда мустақилликка эришгунга қадар Франция ҳукумати бу беш инқилобчини асир қилиб ушлаб турди.
Бу катта давлат томонидан амалга оширилган биринчи
қароқчилик ҳодисаси эди.
Орадан икки йил ўтиб, яна ҳам аниқроғи, 1958 йил 11
март куни Америка Қўшма Штатлари Куба давлатига
тегишли самолётни олиб қочиш режасини тузиб чиқди.
Бу иш 17 кишининг фожиали ўлими билан якун топди.
1960-1964 йиллар оралиғида Кубага қарашли 40 та
самолёт олиб қочилди. Олиб қочувчилар Америка
аэропортига гўё фотиҳлардек кириб келишди».
Очик хат китобидан
"Mirxalil hoji ota" jome masjidi kanali.
"Momin mominning oynasidir. ..." Hadis. Imom Buxoriy rivoyati.
https://t.me/joinchat/AAAAAFlQ_7pCt7i6HdnuhQ