Ватандошимиз
Азамат Америкада ўз стартапини қурмоқда. У
О-1 визасини 12 кунда олибди, уни табриклайман!
Мен ҳам ҳозирда
О-1 визасидаман. Кўпчилик бу виза тури ҳақида эшитмаган экан. Google ёки YouTube’да қидирсангиз, жуда кўп маълумот топишингиз мумкин. Бу визанинг бошқа номи "талант визаси", аммо аслида талантли бўлиш шарт эмас.
Агар сиз бизнес, спорт, таълим ёки санъат соҳаларида муваффақиятга эришган бўлсангиз ва О-1 визасининг 7 талабидан камида 3 тасини бажарсангиз, ушбу визани олиш имкониятига эгасиз. Бу виза АҚШда ишлаш давомида амал қилади. Масалан, туристик виза билан 6 ойгача яшаш мумкин ва у одатда 1 йилга берилади. О-1 визаси эса биринчи марта 3 йилга берилади ва ҳар йили АҚШ ичида туриб узайтириш мумкин.
Менга бу визани олишда
Deel корпорациясига тегишли Legalpad.io компанияси ёрдам берган эди. Уларда
малакали юристлар мавжуд бўлиб, аризангизни тўлдиришга ёрдам беришади. Бу хизмат учун
$8,000 тўлаган эдим. Ҳозирда танишларим
Alma -
tryalma.ai компаниясини очган, улар ҳам шу иш билан шуғулланишади ва Азаматга ёрдам беришди.
О-1 виза олишга қанча тайёр бўлсангиз, шунча яхши
Менинг кейсимда бир нечта мисоллар бўлган, уларни сиз билан бўлишаман:
1.
Конкурсларда ҳакамлик қилиш - Мен бир неча стартап питчларида ҳакамлик қилганимни кўрсатдим.
- Агар ҳакамлик қилган бўлсангиз, бу ҳақда маълумотларни йиғиб боринг.
2.
Юқори маош ва позиция - Компаниянгизда юқори лавозимда ишлаганингиз ва маошингиз Ўзбекистондаги ўртача маошдан юқори эканлигини кўрсатишингиз керак.
- Масалан, Ўзбекистонда бош директорлар ўртача йиллик маоши 35 млн сўм атрофида (
https://worldsalaries.com/average-ceo-salary-in-uzbekistan/). Агар сизда бу суммадан юқори маош бўлса, уни ҳужжат билан тасдиқлаш мумкин.
3.
Сиз ҳақингизда интернет нашрларда мақолалар чиққани - Агар интернет нашрларда сиз ҳақингизда мақолалар чоп этилган бўлса, буни тўплаб боринг.
- Тадбиркорлар интернет нашрлари билан алоқада бўлиш, компаниялари ҳақида янгиликлар тарқатиш жуда фойдали. Масалан
Spot.uz,
Gazeta.uz va
Kun.uz да чиккан маколалар хам хисобга утади.
Яна бошқа талаблар хам бор Уларни ўзингиз топиб, аризангиз учун тайёрлашингиз мумкин.
Умид қиламанки, бу маълумот сизга фойдали бўлади!
Агар О-1 виза олишга қизиққан тадбиркор дўстларингиз бўлса, улар билан улашинг! 🚀
PS. Комментарияларда қўшимча маълумот бераман.
@paiziev24