Past Darg‘om tuman 56-IDUM hayoti


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Пастдаргом тумани 56-умумий ўрта таълим мактаби расмий канали.
Официальный канал школы 56
@pastdargom56
Маълумот учун:👇
+998979272756
+998906554994

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


@MPiarBot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ҳурматли каналимиз аъзолари 6-сентябрдан бошлаб @idum56 ссилкаси орқали ўз фаолиятимизни бошладик.
Бизга уланинг!!!
Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!!!


#ЭЪЛОН
ҲУРМАТЛИ 56-ИДУМНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ 56-ИДУМ ҲАЁТИНИ ЁРТИТУВЧИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!
👇
https://t.me/idum56


Ҳурматли каналимиз аъзолари 6-сентябрдан бошлаб @idum56 ссилкаси орқали ўз фаолиятимизни бошладик.
Бизга уланинг!!!
Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!!!


#ЭЪЛОН
ҲУРМАТЛИ 56-ИДУМНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ 56-ИДУМ ҲАЁТИНИ ЁРТИТУВЧИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!
👇
https://t.me/idum56


Ҳурматли каналимиз аъзолари 6-сентябрдан бошлаб @idum56 ссилкаси орқали ўз фаолиятимизни бошладик.
Бизга уланинг!!!
Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!!!


#ЭЪЛОН
ҲУРМАТЛИ 56-ИДУМНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ 56-ИДУМ ҲАЁТИНИ ЁРТИТУВЧИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!
👇
https://t.me/idum56


Ҳурматли каналимиз аъзолари 6-сентябрдан бошлаб @idum56 ссилкаси орқали ўз фаолиятимизни бошладик.
Бизга уланинг!!!
Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!!!


#ЭЪЛОН
ҲУРМАТЛИ 56-ИДУМНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН БОШЛАБ 56-ИДУМ ҲАЁТИНИ ЁРТИТУВЧИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!
👇
https://t.me/idum56


Ҳурматли каналимиз аъзолари 6-сентябрдан бошлаб @idum56 ссилкаси орқали ўз фаолиятимизни бошладик.
Бизга уланинг!!!
Фарзандингиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлманг!!!


#ЭЪЛОН
ҲУРМАТЛИ 56-ИДУМНИНГ ЎҚУВЧИЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДАН 56-ИДУМ ҲАЁТИНИ ЁРТИТУВЧИ КАНАЛГА УЛАНИНГ!!!
👇
https://t.me/idum56


​​"ДАҲШАТЛИ" ЖИНОЯТ

Маҳалламиз шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган. Одамлар деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланишади. Уйда димиқиб кетиб бир айланиб келиш учун кўчага чиқдим.
Йўлда кета туриб, йўл бўйидаги кичкина оддий лойсувоқ қилинган, ҳали тўлиқ битмаган ҳовли ёнида бақир-чақир бўлаётганини кўриб қолдим. Йўл усти бўлгани учун жим ўтиб кетолмадим. Ўн чоғли одам йиғилган, уй эгалари эру-хотин бошини қўйи солиб турар, хотини йиғлар эди.
Бири олти ёшларда, яна иккита тўрт ва икки ёшли болалар қўрқиб, оналарини қучоқлаб йиғлаб туришарди. Бир ёқда эса маҳаллада "шантаж" лақаби билан танилган фермер хотин уларни дунёдаги бор ифлос сўзлар билан қарғарди. Маҳалла раиси ва маҳалла нозири уларни кузатиб турарди. Бориб бир ёши улуғроқ одамдан нима бўлганини сўраганимда, маҳалламизга яқинда кўчиб келган, хотини қайсидир боғчада фаррош, эри эса қайсидир ташкилотда қоровул бўлиб ишлайдиган бу оила анави шантажнинг айтиши бўйича "мудҳиш" жиноятга қўл урибди.
Нима қилган биласизми???
Шантажнинг даласидан 12 дона жўҳори ўғирлабди... Бу янги оиланинг чала битган кичкина ҳовлида ҳали дараҳтлар кўчат ҳолида, экин экишга эса деярли жой йўқ эди. Карантин бўлганлиги учун иш жойидан ойлик ҳам олмай қўйишган экан.
Маълум бўлишича эри 12 чоғли жўҳорини ростдан сўроқсиз олган, хотини эса уларни қайнатиб бозорга сотиб келиб, пулига нон ва майда-чуйда олмоқчи бўлибди. Этим жимирлаб кетди. Худди катта жиноятчини ушлагандек гердайган нозир хотини сўроқ қиларди.
-Қанчадан сотдинг?!
Аёл эса йиғламсираб жавоб берди: 2000 дан.
Нафратланиб кетдим. Бир чеккада уларни фош қилган маҳаллани олди қулоқ хотинлари, уларга беписанд кулиб қараб турарди. Шантажнинг овози ҳеч ўчай демасди.
-Боланг ўлсин сен харомиларни!!!
Болангни гўштини енглар!!!
Оҳири бўлмади. Энди гапираман деб оғиз жуфтлагандим олдимдаги ёши улуғ одам ҳам чидаб туролмади.
-Қанча жўҳоринг йўқ, ҳаммасини мен бераман сенга бас қил!!!
Шантажнинг фиғони фалакка чиқди.
Ҳамманг шуларни шериги, ҳаммангни қаматаман!!!
Ёш болалардан бири эса: дадамни милиция обкетмасин деб йиғларди. Шу гапдан кейин шантажнинг овози ўчди. Жаҳл билан машинасига ўтириб кетиб қолди. Нозир, раис ва чақмачақар навбатдаги "жиноятни" очиш учун бошқа томонга кетишди.
Мен турган жойимда қотиб қолдим.
У ўғри...
У миллионлаб долларни чет элга обкетмади, олтинларни ўмармади, халқни пулларини таламади, шунчаки болаларининг оч қолишига чидаб туролмади. Дунёдаги энг "даҳшатли ўғри".
12 та жўҳори ўғирлади болалари учун...

Шахбоз Абдураимов сахифасидан олинди
@pastdargom56


ҲАЁТДАН ЎРГАНДИМ

“Ўтган умрингиздан нимани ўргандингиз?” деб сўрашса, шундай жавоб бераман:

• Мазлум одамга бироз кейинроқ бўлса ҳам, албатта, ёрдам берилишини ўргандим.

• Кечаси қилинган дуо ижобатсиз қолмаслигини ўргандим.

• Бу ҳаёт тўсатдан тўхтаб қолиб, биз ғафлатда қолишимиз мумкинлигини ўргандим.

• Ширин сўз, очиқ юз ва олийжаноблик хулқларнинг боши эканини ўргандим.

• Дунёдаги энг бой киши қаноатли, соғлом ва хотиржам инсон эканлигини англаб етдим.

• Пиёз эккан одам ҳеч қачон райҳон йиғиб олмаслигини тушуниб етдим.

• Умр тугаса ҳам ишлар, юмушлар тугамаслигини тушундим.

• Одамларнинг мени эшитишларини истасам, мен ҳам уларни тинглашим кераклигини ўргандим.

• Инсонларнинг асл юзини очиб, уларнинг қандайлигини кўрсатадиган энг нозик асбоб – улар билан бирга сафарга чиқиш эканлигини ўргандим.

• Кўп сафсата сотиб, “Мен ундай, мен бундай” дейдиган кимса, аслида ичи бўш одам бўлишини билдим.

• Асли олтин бўлган киши ҳар қандай вазиятда ҳам олтинлигича қолишини, асли темир бўлган киши вақт ўтиши билан ўзгариб, занглаб қолишини билдим.

• Ўликларини дафн этиб ҳам кўзи очилмай, ғафлатда юрувчилар кўплигини билдим.

Эй Роббим, хотимамизни гўзал қилгин! Ҳаётимизни солиҳ амалларга бой қилгин! Вафот этганларимизни раҳмату мағфиратингга олгин!

Фейсбукдаги “Ҳаётнинг нариги юзи” саҳифасидан.


Абу Барза ал‑Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: "Эй Аллоҳнинг набийси, бир нарса ўргатингки, у билан манфаатланай?!" десам, у зот: "Мусулмонлар йўлидан озор берувчи нарсаларни олиб ташла", деб айтдилар.

Имом Муслим ривояти


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


​​Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

Ислом Каримов (1938–2016 й.й.) – ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси, мамлакатни 1989 йилдан 2016 йилга қадар бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.

Ислом Каримов 1991 йил 31 августда Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилган. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган.

У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.

Биринчи Президент Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.

Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилган.

Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари Самарқандда (2017 йил 2 сентябрь), Қаршида (2018 йил 30 январь) ҳамда Москвада (2018 йил 18 октябрь) очилган.

Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройи, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилган.


#Хотира #Тарқатинг
❗️Бугун биринчи Президентимиз вафот этканларига 5 йил бўлди.

❗Ислом Каримов хотирасига бағишланади.

Бугун, 2 сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун 🤲🏻




Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.

© Жалолиддин Румий



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

55

obunachilar
Kanal statistikasi