Xolis fikr dan repost
Ипак қурти учун сунъий озуқа яратилди
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Олим Жумаевнинг айтишича, Ўзбекистонда ҳозир ишлаб чиқарилаётган ипак матолари Европа стандартларига жавоб бермайди.
«Бу - аччиқ ҳақиқат. Шунинг учун сифатли матолар ишлаб чиқариш учун ишни қуйидан - озуқа базасини мустаҳкамлашга жиддий эътибор қаратишдан бошладик. 2025 йилга бориб, пилла етиштириш ва қайта ишлаш бўйича Хитойдан узиб кетиб, биринчи ўринга чиқишни мақсад қилганмиз», деди у.
Айни пайтда тутчиликни ривожлантиришга қаратилган қарор лойиҳаси устида ишланяпти. Янги тут плантациялари яратиш учун 20 минг гектар ер ажратилиши кутиляпти.
Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори Шуҳрат Абдулазизов озуқа масаласида қизиқ маълумотни айтиб қолди. «Бизда сунъий озуқа ишлаб чиқариш устида ҳам изланишлар олиб борилиб, 18 моддан иборат бундай маҳсулот яратилди. Лекин қўшимчаларнинг айримлари қимматлиги учун амалиётган жорий этилмай турибди. Уларни ҳам ўзимизда тайёрлашни ўзлаштирсак, қишда ҳам ипак қурти боқамиз», деди.
Эслатиб ўтамиз, эндиликда тут дарахтларини ғайриқонуний кесганлик, шикастлаганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жариманинг 50 фоизи ҳуқуқбузарлик содир бўлган ҳудудда янги тут кўчатлари экиш учун йўналтирилади.
Каналга қўшилиш:👇👇👇
@xolisfikr