"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

@piskenthayoti Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @piskenthayotiadmini
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
21.10.2019 09:03
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
2 255
ta obunachilar
~1.3k
1 ta e’lon qamrovi
~17.4k
kunlik qamrov
~18
ta e’lon 1 kunda
57.8%
ERR %
0.37
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
12 ta kanal eslovlari
2 ta e’lonlar eslovlari
13 ta repostlar
O'zDSMI | Uyda qoling
Fikrat.uz LIVE
1 Dec 2019, 14:06
Fikrat.uz
1 Dec 2019, 14:06
Piskent tumani hokimligi
21 Oct 2019, 08:29
Piskent tumani hokimligi
19 Oct 2019, 13:29
Piskent tumani hokimligi
19 Oct 2019, 13:29
Piskent tumani hokimligi
19 Oct 2019, 13:29
Piskent tumani hokimligi
19 Oct 2019, 13:29
Piskent tumani hokimligi
19 Oct 2019, 13:29
Piskent tumani hokimligi
14 Oct 2019, 15:34
Piskent tumani hokimligi
14 Oct 2019, 15:34
@piskenthayoti iqtibos olgan kanallari
Piskent tumani hokimligi
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:33
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
Shavkat Mirziyoyev_press-service
30 Nov, 20:19
BUGUNIMIZ
29 Nov, 13:31
Shavkat Mirziyoyev_press-service
24 Nov, 21:10
Piskent tumani hokimligi
24 Nov, 20:25
BUGUNIMIZ
22 Nov, 20:00
BUGUNIMIZ
16 Nov, 14:24
BUGUNIMIZ
16 Nov, 14:24
Piskent tumani hokimligi
13 Nov, 09:41
BUGUNIMIZ
11 Nov, 20:20
BUGUNIMIZ
UzA | Tezkor xabarlar
Shavkat Mirziyoyev_press-service
6 Nov, 19:50
AOKA - Rasmiy kanali
BUGUNIMIZ
ZIYODA QOBILOVA
Turkcha_Mp3
Piskent tumani hokimligi
Piskent tumani hokimligi
Piskent tumani hokimligi
Piskent tumani hokimligi
BUGUNIMIZ
UzA | Расмий канал
28 Oct, 08:22
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Депутат Дилбар Зокирова туман марказий шифохонасида даволанаётган болажонлардан хабар олди, уларга дори-дармонлар улашди.

@piskenthayoti
Бугун, 3 декабрь- ногиронлиги бўлган фуқаролар хуқуқларини химоя қилиш куни муносабати билан депутат Фарход Каримов Бирлик маҳалласидаги жисмоний имконияти чекланган фуқароларнинг холидан хабар олди. Бу ҳақда бизга маҳалла фуқаролари хабар бердилар. Миннатдорлигимизни етказиб қўйинг, деб илтимос қилди сайловчилардан бири.

@piskenthayoti
#_Блогер Шахнозанинг “оғзи қулоғида”

Блогер Шахноза ғазаб отига миниб, Б.Шерхўжаев кўчасидаги чуқурлар йўловчиларни қийнаб қўяётгани ҳақида ёзган эди. Танқиддан кейин қош қўяман деб кўз чиқарган мутасаддиларнинг кўчани баттар ахволга келтирганидан ҳам хабарингиз бор. Тиниб-тинчимаган Шахноза яна шу кўчадан юриб, бугунги холатидан, хайитовур, бироз таскин топиб, оғзи қулоғига етиб келди. Кўриб турганингиздек, симёғочнинг акси тушган ҳовуз йўқлиги ва йўлларнинг равонлиги танқидларимиз натижаси, албатта. Танқидга беэътибор бўлмаганингиз учун, раҳмат, ҳурматли масъуллар. Бўларкану...

@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Айрим кишилар суннат ё салафлар ҳақида ўйлашса, биринчи бўлиб мияларига келадиган нарса кийиниш бўлади. Расулуллоҳ ё саҳобалар дўппи кийишганми, ё салла ўрашганми, шу ва шунга ўхшаш ишлар ҳақида ўйлашади.

Дин калта иштон, узун соқол ё маҳдуд фикрдан иборат эмас. Балки у гўзал сийрат ва эгасини ўз принципига кўра ҳаёт кечиришга ундайдиган журъатдан иборатдир.

Агар динлар сурат, либос ва кўринишларга айланса, руҳини, қудратини ва бошланғич нуқтасини йўқотади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Эссиз умрлар ва увол бўлаётган иқтидорлар
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига қарашли жазони ижро этиш бўлимининг 50-сон манзилли колониясида бўлиб ўтган учрашув менинг маҳкумлар ҳақидаги қарашларимни ўзгартирди. Маҳкумлар ҳақида гап кетганда кўпчиликда салбий фикр уйғонади. Ақлсизлиги ёки тарбиясизлиги туфайли жиноят кўчасига кириб қолган шахслар гавдаланади. Лекин биз учрашувга борган ва суҳбатлашган маҳкумлар менинг фикрларимни буткул ўзгартириб юборди.
Улар орасида ўта ақлли, билимли, айниқса, ўзбек адабиёти билан бирга чет эл адабиётини ҳам яхши биладиган, кўп китоб ўқиганлиги кўриниб турган, ҳатто Навоий, Бедил, Жалолиддин Румийлар ижодидан бохабар, улардан намуналар ўқиб, мазмунини ҳам шарҳлаб бера оладиган, таҳлил қилиш даражасидаги билимли, ҳақиқий адабиёт шинаван-даларини кўриб ҳайратга тушдим. Улар биз билан исталган мавзуда, ҳатто бугунги кун журналистикаси ҳақида ҳам бемалол баҳсга киришаётганларини кўриб ўзимга савол бердим, булар ким ўзи, бу ерларга қандай келиб қолишди? Афсуски, бундай саволларни ҳеч кимга бера олмаймиз, чунки бу ернинг ўзига хос қонун–қоидаси бор. Буни яхши тушунамиз. Фақат бир нарсага қаттиқ ачиндик. Ақл инсонга Яратган томонидан берилган энг бебаҳо неъматдир. Инсон ўз ақлининг эгаси бўлгандагина комилликка эриша олади. Ачинарли томони шундаки, ҳамма ҳам ақлини тўғри бошқара олмайди. Ўз ақлининг ҳақиқий эгасига айлана олмаган одам эса қандай қилиб тубанлик кўчасига кириб қолганини билмай қолади.
Аслида яхши одамлар айёрлик ва риёкорликдан йироқ, соддадил бўладилар. Нияти бузуқ кимсалар эса бундай одамлардан қандай фойдаланишни яхши биладилар. Колония кутубхоначиси, ўзини Муҳаммад Жалолиддинов деб таништирган, гап–сўзларидан, теран фикр–мулоҳазаларидан кўп ўқиганлиги билиниб турган маҳкумнинг гапларини, қиёмига етказиб ғазал ўқиётганини кўриб қойил қолмай иложинг йўқ. Ўйланиб қоласан, Яратган берган шунча билим ва иқтидордан бошқалар ҳам баҳраманд бўлганида эди... Ёки маҳкум Зафар Нормирзаевнинг ўткир фикрларини, мулоҳазакор сўзларини эшитиб шуларнинг барчаси яхшилик йўлида хизмат қилганида эди дейсан. Маҳкумлар... нимага бундай аянчли номни олганларининг сабабини билмаймиз. Балки хато қилишгандир, эҳтиётсизликдир, алданган, адашган, бегуноҳ қурбонлардир... Нима бўлганида ҳам йигитларнинг умри, иқтидорлари эсиз ва увол бўлаяпти.
Бир кун келиб афсус ва надомат чекмаслик учун ҳар бир қадамимизни ўйлаб босишимиз, ақл ва иқтидордек бебаҳо неъматни яхшилик йўлида сарфлашимиз керак. Шундагина юрт ҳам, жамият ҳам биздан манфаат кўради.
Башорат САТТОРОВА.

@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эхсон улашишни ўрганади.
- Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор ўқувчи ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни хис қилишни ўрганади.
- Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик хукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини хис қилади.
- Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг? деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз хам ўзи жавоб бераверади.
- Тарбия ўта содда нарса, унинг учун захарли тил бўлиши шарт эмас.
@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик (пирожний) бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эхсон улашишни ўрганади.
- Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор талаба ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни хис қилишни ўрганади.
- Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик хукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини хис қилади.
- Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг? деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз хам ўзи жавоб бераверади.
- Тарбия ўта содда нарса, унинг учун захарли тил бўлиши шарт эмас.
@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
☕️ КЎК ВА ҚОРА ЧОЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Қора чой ҳам, кўк чой ҳам битта дарахтдан олинади. Улар ўртасидаги фарқ қуритиш жараёнлари билан боғлиқ.

👉 Чой ўзида сақловчи танин моддаси туфайли кишига тетиклик, қувват бағишлайди. Унинг таъсири қаҳвадаги кофеин сингари бўлиб, фарқи – қаҳва тез таъсир кўрсатади, аммо у берган тетиклик ҳам тез тарқалади. Чойдаги танин моддаси эса секинлик билан таъсир кўрсатса-да, самараси узоққа чўзилади.

✅ Кўк чой ҳам тетиклаштирувчи, ҳам тинчлантирувчи таъсирга эга. Уни 2 дақиқа давомида тиндирганда тетиклаштирувчи, 5 дақиқа давомида тиндирганда тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

✅ Чойни 5 дақиқадан кўп дамламаган маъқул, бунда унинг фойдали хусусиятлари йўқолади.

✅ Кўк чойда сақланувчи галлат эпигаллокатехин моддаси юрак-қон томир касалликлари, саратоннинг айрим (ўпка, тухумдон, сут бези, простата бези, ошқозон) турларидан профилактика қилади.

✅ Кўк чой узоқ умр кўришга ёрдам берувчи эликсир сифатида қадрланади. Япон олимлари тадқиқотларига кўра, кунига 5 пиёла кўк чой ичиш эрта ўлим эҳтимолини эркакларда 12 фоизга, аёлларга 23 фоизга қисқартириши мумкин.

✅ Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар қариш жараёнини секинлаштиради, моддалар алмашинувини яхшилайди.

✅ Енгил дамаланган кўк чой иссиқ об-ҳавода чанқоқни қондиришга ёрдам беради.

✅ Қора чой қон босими паст бўлган (гипотония)ларга тавсия этилади.

✅ Қора чой организмда холестерин миқдорини нормаллаштиради, инсультдан профилактика қилади.

✅ Ёғларнинг яхши сўрилишига таъсир кўрсатгани боис қора чой жигарда ва қон томирларида ёғ тиқинларининг жамланмаслигига ёрдам беради.

✅ Шунингдек, қора чой қон томирлари тонусини яхшилайди.

✅ Қора чойни оч қоринга ичиш тавсия этилмайди. 5 соатдан ортиқ вақт туриб қолган шамани ишлатиш, битта шамадан уч мартадан кўп фойдаланиш зарарлидир.

@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
@piskenthayoti
Attached file
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Юрагингиз умид билан, қалбингиз ишонч билан, ҳаётингиз қувонч билан, хонадонингиз бахт билан тўлсин.! Яқинларингиз ва сизга керакли инсонлар ҳамиша ёнингизда бўлсин.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Кун давомида омад ва қувонч ҳамроҳингиз бўлсин.

@piskenthayoti
#Кун хулосаси#

Осмондан фариштани олиб тушиб маҳалла раислигига қўйсангиз ҳам айримлар барибир айб топади, битта қаноти қийшиқ экан, деб.
Тушунган тушунди, тушунмаган эртага мениям устимдан ёзиб чиқади, хато ёзаркан, деб.

@piskenthayoti
#_Туғилган_кун Бугун халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши депутати Гулнора Эназарованинг туғилган куни. Ҳурматли Гулнора Мамажоновна! Шукрона кунингиз муборак бўлсин! Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз. Иш фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Туман равнақи йўлидаги фидокорона хизматларингиз алохида эътирофга муносиб.

@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Бугун халқ депутатлари Пискент туман Кенгаши депутати Гулнора Эназарованинг туғилган куни. Ҳурматли Гулнора Мамажоновна! Шукрона кунингиз муборак бўлсин! Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр тилаймиз. Иш фаолиятингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Туман равнақи йўлидаги фидокорона хизматларингиз алохида эътирофга муносиб.

@piskenthayoti
https://telegra.ph/Piskentmi-yo-Pskent-12-01
Пискентми ё Пскент? 
Салкам уч минг йиллик тарихга эга бўлган Пискент тумани турли даврларда турли номларда аталганки, бу борада ҳали-хануз бир тўхтамга келинмаган. Ижтимоий тармоқларда Пискент тумани ҳақида тайинли хабардорлиги бўлмаган шахсларнинг нотўғри фикр юритиши тажрибали журналист, ёзувчи Собиржон Иномов билан суҳбатга ундади. Қуйидаги туманимиз номи билан боғлиқ мулоҳазалар ишончли манбалар орқали тақдим қилинади. Шўро даврида, 1925 йилда ҳудудий бўлинишдан сўнг “Пскент” деган ном расмий равишда оммалашди. Турли ҳужжатларда…
Айтишларича, аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да. Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни, юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо шуларни айтиб койийди, тергайди...
....Гўшакни қўямиз-да, негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши мехр беради гоҳо...!
Хўш, нега шундай?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
ОНА- БУЮК ИНСОН !!

@piskenthayoti
To‘liq o‘qish
Содир этилган қоидабузарлик учун белгиланган жаримани тўламаган фуқароларнинг автоуловлари жарима майдонига қўйилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутманг.
Маълумотларни ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тақдим этган.
@piskenthayoti