Ozodbek Nazarbekov dan repost
Тайинлов
Давлатимиз раҳбари миллий маданиятимизни, жумладан, рақс санъатини ривожлантириш мақсадида қатор чора-тадбирларни белгилаб берган эди. Ҳозирги кунда Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати деб юритилаётган таълим-тарбия масканига санъат ва маданият соҳасида етарли тажрибага эга бўлган, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент Холиқулова Гўзал Эркиновна раҳбар этиб тайинланди. У шу кунгача Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор вазифасида ишлаганди. Гўзал Холиқулова малакали мутахассис, ўзбек тилидан ташқари, рус, инглиз ва француз тилларини ҳам яхши ўзлаштирган. У ўзига ишониб топширилган вазифага масъулият билан ёндашиб, бу борада катта муваффақиятларга эришишига ишонамиз.
Озодбек НАЗАРБЕКОВ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири