Fozil Farhod dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эсингизда бор, шум бола — Абдурайим Абдуваҳобов вафот этгач, Тошкентнинг Гагарин кўчасида сирли рассом деворга актёр хотирасига бағишланган граффити чизиб кетганди. Видео интернетда тарқалганда мен оғир дард билан курашаётган эдим. Актёримизнинг орамиздан кетганини шундан сўнг чуқур ҳис қилдим, унинг ўзбек киносидаги ўрни жуда юқорида эканини теран англадим.
Ролик шифохонадаги хотирам бўлиб қолди. Ўшанда уни каналимга қўйиб, бирор изоҳ ёзмоқчи бўлдим, аммо эплолмадим. Қайта-қайта томоша қиламан, кўзимга ёш келаверади. Уйга қайтгач, филмни қайта кўрдим-у, актёр асар ичига шу қадар чуқур кириб рол ўйнаганидан лол қолдим. Шу ижро билан ҳам шум бола қалбларда ўзига ўлмас ҳайкал ўрнатиб кетибди.
Чизилган суратга "Шум бола" филмининг сокин мусиқаси шу қадар уйғунлашганки, ҳар сафар кўрганингизда этингиз жимирлаб кетаверади. Ролик охиридаги шум боланинг: "Султон ака, рухсат берсаиз уйга кетсак!" дейиши, севимли актёримиз ўз уйига — Аллоҳнинг қошига кетишга изн сўраётгандай гўё. 😢
Фозил Фарҳод
@bugunimiz