platforma.uz

@platformauzb Yoqdi 5
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!
https://t.me/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Админга ёзиш: @platforma_admin
Тижорий таклифлар учун — @venkondigital
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
24.10.2019 07:44
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
19 974
ta obunachilar
~10.6k
1 ta e’lon qamrovi
~74.1k
kunlik qamrov
~8
ta e’lon 1 kunda
53.1%
ERR %
239.36
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1822 ta kanal eslovlari
309 ta e’lonlar eslovlari
1117 ta repostlar
aktual.uz
25 Oct, 20:46
aktual.uz
25 Oct, 17:13
aktual.uz
25 Oct, 14:31
IQTIDOR®
Байрам АЛИ
Muhammad Dovud
MEDIA_NEWS | UYDA QOLING
24 Oct, 10:40
UCHQUDUQ 24
aktual.uz
24 Oct, 07:27
Muxbir Daliyev
23 Oct, 15:37
IPC
23 Oct, 10:59
Sharh.uz
23 Oct, 06:45
aktual.uz
22 Oct, 18:02
ГЕНЕРАЛИССИМУС
22 Oct, 15:25
AvtoblogUz /
22 Oct, 14:32
aktual.uz
22 Oct, 13:11
aktual.uz
22 Oct, 11:27
aktual.uz
22 Oct, 10:27
aktual.uz
21 Oct, 19:01
Mahalladosh | Uyda qoling!
21 Oct, 11:48
Mahalladosh | Uyda qoling!
21 Oct, 07:37
Muhammad Dovud
Copywriter ©
20 Oct, 15:49
Muhammad Dovud
aktual.uz
19 Oct, 16:11
aktual.uz
19 Oct, 15:09
aktual.uz
18 Oct, 15:30
aktual.uz
18 Oct, 11:03
aktual.uz
17 Oct, 17:02
aktual.uz
17 Oct, 12:45
@platformauzb iqtibos olgan kanallari
Lotterynews_uz/Uyda qoling
Korrespondent.uz
19 Oct, 09:55
Lotterynews_uz/Uyda qoling
9 Oct, 13:55
Xalq Banki | Rasmiy kanal
23 Sep, 14:04
davletovuz
Xalq Banki | Rasmiy kanal
17 Sep, 15:37
Xalq Banki | Rasmiy kanal
16 Sep, 16:00
Sherzod Shermatov
12 Sep, 08:15
Saida Mirziyoyeva
Xalq Banki | Rasmiy kanal
11 Sep, 15:23
9 Sep, 09:02
Sherzod Shermatov
9 Sep, 08:06
MIKROKREDITBANK
PAYNET
Тошкент | Kun.uz
Самарқанд | Kun.uz
Хоразм | Kun.uz
Андижон | Kun.uz
Xpress.uz | Tezkor xabarlar
Навоий | Kun.uz
Жиззах | Kun.uz
Хоразм | Kun.uz
Андижон | Kun.uz
Бухоро | Kun.uz
Навоий | Kun.uz
Самарқанд | Kun.uz
Жиззах | Kun.uz
Фарғона | Kun.uz
Тошкент | Kun.uz
Xpress.uz | Tezkor xabarlar
Reklama
25 Aug, 19:01
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
platforma.uz 25 Oct, 20:46
Бугун юрт тинчлиги, халқимиз хотиржамлиги посбонлари ИИВ ходимларининг касб байрами куни! Канал ижодкорлари барчи соҳа ходимларини ушбу байрам билан муборакбод этади!
@platformauzb
👍 29
👏 10
🇺🇿 34
platforma.uz 25 Oct, 16:45
​​Мурожаат, аввало, муаммонинг асл сабабчисига йўлланса адолатдан бўларди

Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчаларни кўздан кечиргач, аҳолига мурожаат қилиб, “Пойтахтимиздаги барча автомобиль эгаларидан тегишли тартибга тўлиқ риоя этишларини, ўз машиналарини пиёдалар ёки велосипедчилар ҳаракатланувчи йўлакларда қолдирмасликларини сўраймиз!”, дебди.

Абдуҳакимов кўтарган масала жуда тўғри. Чунки пиёдалар йўлаги ўз номи билан ҳам пиёдалар учун ажратилган жой. У ерда машиналарга ўрин йўқ. Одамлар юришига ҳалақит берилмаслиги керак. Лекин ҳайдовчиларни мана шу ҳолатга нима мажбур қиляпти, деган савол ҳам бор-да.

Шубҳасиз, жой масаласи. Одамлар машинасини қўйишга жой тополмай қийналади. Йўл четига қўяй деса, ҳамма ерга “Тўхташ тақиқланган” белгиси ўрнатилган. Ўша белги йўқ ҳудудни ахтарса, гўё шаҳарнинг ярмини айланиб чиқишига тўғри келади. Ахтараверади, тополмайди. Нима қилсин?!

“Таваккал”, деб бирор ерга автоуловини қўйса, дарров планшет кўтарган инспектор келиб, ҳайдовчининг бўйнига отнинг калласидай жарима “илиб” кетади. Шундай ҳолга тушиб қолишни истамаган айрим ҳайдовчилар мажбур бўлиб машинасини бирорта “дом”нинг ҳовлисига қўйиб келади. Бу эса ўша ерда яшайдиганларнинг жиғига тегади.

Автотураргоҳ-чи? Аслида муаммонинг илдизи шунда. “Мегаполис”, деб оғзимизни тўлдириб мақтайдиганимиз пойтахтда автотураргоҳ етишмайди. Йил сайин кўпдан-кўп қурилишлар бўляпти, аммо ростини айтиш керак, ҳали ҳайдовчилар учун тузукроқ шароит яратилганича йўқ.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари эса матбуот анжуманларида “ҳали замонавийсидан қурамиз”, “кўп қаватлисидан қурамиз”, деб қоп-қоп ваъда беришдан нарига ўтмайди. Амалда эса борини ҳам йўқ қилиш билан машғул. Яъни катта-катта автотураргоҳларни қандайдир қуришлар учун бериб юбормоқда.

Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнидаги, шунингдек, “Пойтахт” савдо маркази рўпарасидаги автотураргоҳларни бунга далил сифатида келтириш мумкин. У ерларда ҳозир қурилиш ишлари айни авжига чиққан. Атрофи эса бозордан баттар палапартиш аҳволга келган. Машиналар бетартиб қўйилади. Бунга уларнинг эгалари мажбур. Айб уларда эмас.

Ҳокимлик бу қурилишлар таркибида автотураргоҳлар бўлишини ваъда қилиб, “хавотир олманглар”, дегандек бўлди. Аммо уларнинг сиғим имконияти кўп миқдордаги автомобилларни қамраб олишга етмаслиги аниқ. Агар ҳокимлик шу жиҳатини ўйлаганда эди, қандайдир бизнес марказ ёки меҳмонхона эмас, кўп қаватли автотураргоҳ қурдирган бўларди.

Қисқаси, бу масала ҳамон долзарб ва баҳсли. Бир томонда жой тополмай боши қотган ҳайдовчилар, иккинчи тарафда эса кичкина соя тушадиган жой борлигини билиб қолса, ҳеч нарсадан тап тортмай қурилишга бериб юбораётган ҳокимлик...

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов машиналарни тўғри қўйиш масаласида фақат аҳолига мурожаат қилмай, тартибсизликка асосий сабабчи ҳисобланган Тошкент шаҳар ҳокимиятига ҳам мурожаат йўлласа, адолатдан бўларди. Нима дедингиз?

@platformauzb
👍 212
😱 4
😡 8
To‘liq o‘qish
platforma.uz 25 Oct, 14:30
⚡️Жаҳонда коронавирус билан боғлиқ статистика янада ёмонлашмоқда. Аксарият мамлакатларда аҳолининг ушбу касалликка чалиниши йил бошидаги кўрсатгичдан-да кўп қайд этиляпти. Масалан, ўтган суткада
Италияда салкам 20 мингта янги ҳолат кузатилган. Шу сабаб карантин чекловлари кучайтирилмоқда. Кино, театр ва фитнес-клублар ёпилмоқда. Ресторан ва барларнинг соат18:00дан кейин ишлашига рухсат йўқ.
@platformauzb
To‘liq o‘qish
platforma.uz 25 Oct, 07:17
Ҳабиб Нурмагомедов:

"Агарда ота-онангиз ҳаёт бўлишса, уларнинг ёнида бўлинг. Менда уларнинг бири қолди – бу менинг онам. Мен онамга кўпроқ вақт ажратишни хоҳлайман".
@platformauzb
🤲 379
👍 135
😢 39
platforma.uz 25 Oct, 06:02
Онасига берган сўзининг устидан чиқди

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Жастин Гейтжига қарши Абу-Дабида кечган жангда муддатидан олдин ғалаба қозонди ва онасига берган ваъдасига кўра, фаолиятини якунлаганини эълон қилди. “Онам буёғига отамсиз жанг ўтказишимни хоҳламади”, деди Ҳабиб.

@platformauzb
platforma.uz 24 Oct, 15:25
Янги вакцина спрей шаклида ишлаб чиқарилиши мумкин

Россиялик олимлар коронавирусга қарши спрей (пуркагич) шаклидаги вакцина ишлаб чиқармоқчи. Айни пайтда ушбу юмуш билан Санкт-Петербургдаги грипп илмий-тадқиқот институти олимлари шуғулланишяпти. Бу ҳақда бугун РИА Новости хабар берди.

Янги препарат грипп вируси асосида яратиляпти. Вакцина ҳозир ҳайвонларда клиник синовдан ўтказилмоқда. У 2021 йилда кўнгиллилар иштирокида амалиётда ҳам текширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунгача Россияда COVID-19 га қарши иккита вакцина рўйхатдан ўтказилган. Спрей шаклидаги эмлаш воситаси синови ҳам муваққиятли якунланса, улар сони учтага етиши мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb
👍 106
👏 25
😡 36
To‘liq o‘qish
platforma.uz 24 Oct, 10:04
Байрам ўтди, ҳавойи гаплар тинди... Энди яна бир йил "бийронлик"ларимиз пинакка кетади-ёв...

Дунёда ўз тилини байрам куни сифатида нишонлайдиган халқлар унчалик кўп эмас. Биз ана шундай ноёб миллатлардан биримиз. Адибу артистлар, “маънавиятчи" уламолару талабаларимиз, айниқса ТВчиларимиз роса байрам қилишди ўзиям.

Қаёққа қараманг, шеърбозлик, дилни хуфтон этувчи “тилпарварлик”, худдики ўзбек тилининг куни уларга қолгандай... Ҳар не бўлса-да байрам ўтди, атроф жавонибдан ўрлаган ҳавойи гаплар ҳам тинди, шу кетишда бир йил жимгина пинакка кетди-ёв “бийронликлар”...

Тантаналар чоғида тилимиз равнақи ва ҳимояси йўлида бирор жўяли умуммиллий амалга қўл урилмаганидан бироз афсусландик, холос. Гапни чўзмай, ақлимиз етган ана шундай амаллар ҳақида мулоҳаза айтишни жоиз топдик.

Тил тараққиёти ва ҳимояси йўлидаги ишни, аввало, тилимизни шўро босқини жароҳатларидан халос этишдан бошлашимиз лозимга ўхшайди. Бу жароҳатлардан нафақат тилимиз, балки тафаккуримиз ҳам ҳамон азият чекиб келаётир.

Ҳар куни газету журналларимизда, айниқса тасвир кўрсаткичу радиоэшиткичда Ишметов, Хаджаев, Ибрагимов, Шахавдинов, Тимур, Арслан, Якуб каби исму шарифларга кўзимиз тушади, баъзан қулоғимизга чалинади. Саводсизлик ва калтабинликдан сўз очсангиз, бу идораларнинг заҳматкашлари “паспортида шунақа”, деб оғзингизга уради.

Хўп, шўровий ўрис замонида паспортида насаби хато ёзилган бўлса, бугунги ҳур замонда хатоликни тўғирлаш шунчалар қийинми? Нима бу ўзбек имлосида ўрисча ёзиш ёки вайсашми? Майли, бу мазлумларни қўятурайлик, бу насаб эгалари — Ишметовлару Хаджаевлар ўз насабларининг бундай хато ёзилишидан наҳот уялмайди, орланмайди? Ёки улар бу ҳолатни хато билишмайдими!?.

Ахир, кўзга чўп суқиб турган, дунёнинг бирон бир миллатида учрамайдиган бундай насаб эгалари орасида Ватан тараққиётига катта ҳисса қўшаётган, кўпга ибрат бўлаётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас-ку?! Шул Олийжанобларимиз бу борада ҳам миллатга ибрат бўлса, бу амаллари тил ҳимоясидаги далил қадам бўларди.

Ажнабий номларнинг эгаларига тақлидан тўти бўлишимиз, устига-устак, янада кулгули ва аянчли. ТВчи ва радиочи дўстларга ажнабий жой номлари ва исмларни ўзбекча ўқийверинглар, осмон узилиб ерга тушмайди, деб кўп айтдик. Лекин, бош силкишдан нарига ўтишмайди, ўзбекча айтса, Московдан ёки Лондондан келиб биров бўйнидан бўғадигандай.

Мавзуга ёндош яна бир масала. Шарифу насабларимиздаги “вич”, “ов”лардан қутилишимиз ҳам осон кечмайдиган кўринади. Кимлардир бунча майдалашманглар, дейиши мумкин. Улар билишмайдики, бу “вич”, “ов”лар миллий зеҳниятимизни юз йилдан бери паразитдай емириб ётибди.

Ён-атрофимиздаги қардошларимизнинг баъзилари бу вирусдан амаллаб қутилди. Арманлар, гуржиларга ўхшаган баъзи миллатлар ҳатто ўша мустабид даврда ҳам бу паразит қўшимчани қабул қилишмаган.

Туркийлардан чиққан лаббайчи коммунист боболаримиз мутеъларча тақиб олган бу ёрлиқ ҳамон бизни, аниқроғи баъзи миллатдошларимизни оҳанрабодай мафтун этиб келаётир. Йўқса, ўзбек бўлатуриб асрлар оша ўзбекча исмларга ўрисча қўшимчаларни тиркаб юрамизми?

Таскин бергани, бу қўшимчалардан воз кечган юртдошларимиз аввал ҳам бор эди, ҳозир ҳам зиёли миллатдошларимиз орасида учраб туради. Ишметов ва Хаджаевлар бу йўсинда ҳам, ҳеч қурса, ёзарларимиз бошқонидан ибрат олишса бўлармиди?

Ахир, ўзбекман, деб кўкрак керамиз, шундай экан, исму насабимиз ҳам ўзбекча бўлсин-да, биродар.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb
👍 176
👏 26
😡 19
To‘liq o‘qish
platforma.uz 24 Oct, 07:50
⚡️ Премьера: БМТ тузилганлигининг 75 йиллигига бағишланган "UN75" онлайн-тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Эркин Воҳидовнинг “Инсон қасидаси” саккиз тилда (ўзбек, қозоқ, турк, араб, инглиз, рус, итальян ва тожик тилларида) дунёнинг машҳур санъаткорлари томонидан ижро этилди.
@platformauzb
👍 173
👏 27
🇺🇿 65
platforma.uz 23 Oct, 15:14
​​МТРК УзАвтога жуда ўхшаб кетади...

Ижтимоий тармоқларда МТРКга қарашли "Маданият ва маърифат" телеканалида кимлардир 18 миллионлаб қалам ҳақи (бу ойлик маошдан ташқари) олаётгани ҳақида гап-сўзлар урчимоқда. Майли, ҳалол бўлса, қаддини урсин, журналистнинг бойигани яхши!

Бироқ масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бу эътироз ўша пулни олаётган одамларнинг таъбини тирриқ қилиши мумкин. Яъни, халқнинг шунча пулини еганингдан кейин кўрсатувлар савиясиниям шунга яраша қил!

Одамлар асосий ахборотни ҳалиям Россия ОАВсидан ва ижтимоий тармоқлардан олаётир, жамият онгу тафаккури ўрис сиёсий стратеглари ғоя ва қарашлари фонида шаклланяпти. Бу эса тафаккурий қарамлигимизни тобора мустаҳкамламоқда.

Ҳолбуки, сизга бюджетдан миллий ахборот маконини шакллантиришга кўмаклашиш учун тўрт юз миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганди, шуни ҳалолланглар, деган ҳақли эътироздир.

Албатта, бу гап у ердаги ҳеч кимга ёқмайди. Устига-устак, улар ҳужумга ўтадики, "биз ўта катта ва муҳим стратегик вазифаларни бажараяпмиз" деб. Лекин халқ учун бу қай даражада муҳим?

Шу кесим нуқтаи назаридан МТРК ва халқ икки қутбда жойлашган. Ва айнан шу жиҳати билан у УзАвтога жуда ўхшаб кетади...

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb
😳 89
🤔 13
👍 100
😡 82
To‘liq o‘qish
platforma.uz 23 Oct, 14:20
Агар юртимизга тез орада коронавирусга қарши вакциналар келтирилса, сиз синов тарзида улардан қай бирини танлайсиз?
Опрос
  • Россия вакцинаси
  • Хитой вакцинаси
  • Бошқа давлат вакцинаси
  • Менда синов ўтказишларини хоҳламайман
  • ЖССТ тасдиқлаганини оламан
  • Вакцинага муҳтож эмасман
4399 голосов
platforma.uz 23 Oct, 12:24
​​Ташқи сиёсат: Ўзбекистон траекторияси янгиланадими?

Шу йил 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайти тарқатган ахборотдан иқтибос: "...Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мамлакатимизга бўлажак давлат ташрифига пухта тайёргарлик кўрилмоқда..."

Ундан кейинги динамикани кузатамиз: 20 октябрь. "...Шавкат Мирзиёев АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Кеннет Маккензини қабул қилди..." (ЎзА)

20 октябрь. "... Абдулла Арипов Россия Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди..." (ЎзА)

Бу ташқи актор — ўйинчи давлатлар жўғро-сиёсати кейинги беш йилликда ҳам ўзгармай қолаётганини англатади.

Жаҳонда пандемия боис юз бераётган умумий ғўжала "кайфият" ва бу "кампания"даги иштирокчи баъзи давлатларнинг "ўз рўзғорлари"даги ташвиши (масалан, АҚШда сайловолди талотўплари ҳозир айни қизғин паллага кирган. Россия ҳам уч иқтисодий иттифоқдоши — Арманистон, Беларусь ва Қирғиз "кризиси"ни ҳали охиригача еча олгани йўқ) бошларидан ошиб-тошиб ётган бўлса-да, Марказий Осиё минтақасидаги Метрополия давлат — Ўзбекистонни "кўздан қочирмаслик" илинжида бўлаётганини далолатлайди.

Бундай "тиғиз" пайтда минтақа теграсидаги жўғросиёсатнинг фавқулодда "жонланиши", албатта, иқтисодий омиллардан ташқари, сиёсий интервенция, яъни "босим"лар туфайли юзага келган бўлиши ҳам мумкин, деган тахминларни ўртага чиқаради.

Хусусан, Россиянинг Ўзбекистонни ЕОИИ "қучоғига" тезроқ тортиш борасидаги тийиқсиз истаги бугун "дипломатик сир"лик чегараларидан кесиб ўтиб кетди. Масалан, расмий Кремлнинг Ўзбек жамиятида рус тилини кенг тарғиб қилиш борасидаги ҳаяжонга йўғрилган стратегик мақсади ва олиб бораётган ҳаракатлари буни тасдиқлаб турибди.

Эҳтимол сиёсий шароитнинг шундай алғов-далғовлигидан Кремлдагилар фойдаланмоқчи бўлишгандир... Майли, бу Ўзбекистон ташқи сиёсати учун янгилик эмас. Биз учун ҳозир бу каби "сиёсий қалтис" вазиятларда тезкор ва самарали қўллайдиган қандай "қурол"ларимиз борлиги муҳимроқ.

Яъни, Ўзбекистон ташқи "таъсирли" кучлар билан энди қандай "ўйин" олиб боради?! Менинг назаримда, ўйин қоидалари кўп ўзгармаган. Бугунги ҳукумат ҳам янги Ўзбекистон учун терилган шахмат тахтасида анъанавий ўйин усулини қўллайди. Зотан, мақола бошида келтирилган хабарлар хронологияси шундан далолат бериб турибди.

Фақат бу сафарги ҳаракат ва жараёнлар динамика ва характери жиҳатдан илгаргидек изоляционизм фонида эмас, балки хийла шаффоф ва очиқроқ контексда кечиши мумкин. Негаки, бу жиҳатлар аллақачон Мирзиёев сиёсатининг "маркери"га айланиб улгурди...

Аслида минтақа давлатлари ижтимоий-сиёсий ҳаёти худди "домино эффекти"дай бир-бирига ўта "таъсирчан". Бироқ бу борада Ўзбекистон барибир каттароқ тош босади. Негаки, мамлакатимиз кўп параметрлар, хусусан, нуфус жиҳатидан минтақанинг Бош давлати...

Хуллас, сиёсат бор экан, ундаги ўйинлар ҳам ҳеч қачон барҳам топмайди. Минтақанинг ташқи кучлар таъсиридан чиқиши, ҳеч бўлмаганда унинг хавфини сусайтириш эса ҳар доим айтиб келинадиган — минтақа интеграциялашувига боғлиқ бўлиб қолаверади...

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb
👍 95
👏 7
😡 15
To‘liq o‘qish
platforma.uz 23 Oct, 10:47
120дан ортиқ давлатлар Орол денгизи ҳақидаги ҳужжатли фильмни томоша қилмоқда

Бугун Брюссель Европа Пресс-клуби иқлим ўзгаришларига ва унинг оқибатларини юмшатишга мўлжалланган ҳаракатлар Бутунжаҳон Пресс-клублари альянсини ташкил қилмоқда.

Ушбу Альянсда дунёнинг 120 та давлатидаги ҳамкор пресс-клублар ва уларнинг 23000 дан ортиқ журналистлари билан биргаликда энг узоқ конференция ташкил этиляпти.

24 соат давомида минтақалардаги иқлим ўзгаришларини бартараф этиш борасидаги ҳаракатлари намойиш этилади.

Ўзбекистоннинг Халқаро пресс-клуби ҳам ушбу конференцияда "What future for the Aral Sea in Uzbekistan" мавзусидаги бир соатлик видеоролиги билан иштирок этмоқда.

Ушбу конферецияни кузатишни хоҳласангиз мазкур ҳавола орқали ўтинг: https://worldpressclubsallianceforclimate.com/
@platformauzb
👍 38
👏 7
🇺🇿 23
To‘liq o‘qish
platforma.uz 23 Oct, 09:59
Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов "Адолат" социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди. Тарих фанлари доктори. 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

ЎзР ФA Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
To‘liq o‘qish
platforma.uz 23 Oct, 09:08
​​АҚШда янги препарат: унга қанчалик ишонса бўлади?

Кеча Дональд Трамп сайловолди дебатида шу йил охиригача АҚШда коронавирусга қарши вакцина яратилишини муждалаганди. Америка раҳбарининг айтишича, ҳозир бу иш билан Пентагоннинг ўзи шуғулланяпти.

Бугунги хабарлар эса вакцинагача ҳам АҚШ олимлари бекор ўтирмаганини тасдиқлади. Яъни мамлакатда COVID-19га қарши дори рўйхатдан ўтказилибди.

"CBS News"га кўра, мазкур препарат коронавирусни даволаш учун тўлиқ тасдиқланган биринчи дори сифатида қўлланила бошлайди.

Тўғри, сал аввалроқ, яъни 14 октябрда Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ремдесивир" препаратини рўйхатдан ўтказгани ҳақида эшитгандик. Америкадаги янги препарат "сендан мен зўр" қабилидаги ҳаракатми ёки чинданам оламшумул ихтироми, бунисини энди вақт кўрсатади.

Ҳарҳолда COVID-19га чалиниш бўйича дунёда биринчи ўринда бораётган, 8 миллиондан ортиқ аҳолиси бу дардга йўлиққан, 223 мингдан зиёд одами вафот этган мамлакат ҳозир бундай нажотга жуда муҳтож.

Умуман, бутун инсоният COVID-19га даво топилишини маҳтал бўлиб кутмоқда. Препарату вакцинанинг айнан қаерда ва ким томонидан яратилиши эса иккинчи даражали масаладир.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
@platformauzb
👍 46
👏 17
😡 7
To‘liq o‘qish
platforma.uz 23 Oct, 06:53
Фарғонада ниқобсиз юриб бўлмайди. Самарқандда эса нафақат ниқоб, масофа сақлаш ҳам шарт эмас...

P/S: Самарқанддаги суратлар 18 октябрь куни вилоят марказида савдо марказининг очилиш маросимидан олинган.

@platformauzb
👍 61
😱 38
😡 116
platforma.uz 23 Oct, 06:16
Айни пайтда “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда.
ФВВ сурати.

@platformauzb
platforma.uz 22 Oct, 18:00
​​Урушдан кейин қаҳрамон кўпаяди...

“Вилоятма-вилоят, уйма-уй юриб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилдик, одамларнинг дардини тингладик”, деб ТВга чиқиб оғиз кўпиртирадиган, расмий матбуотда ўзидан бошқа ҳеч ким ўқимайдиган мақоласини чоп эттириб, гўё хизмат сафарини қойиллатиб келган қилиб кўрсатадиган, бундоқ тагини суриштирсангиз, ҳисобот учун ишлайдиган депутатларимиз оз эмас.

Айрим фидоий халқ вакилларини айтмаганда, аслида аксарияти ҳақиқий ҳаётдан йироқ, одамлар дардидан бехабар. Балки хабардордир, унда бепарво. Бепарво бўлмаса, унда гапи ўтмайди. Қонун чиқарувчи орган вакили эканини, қонун ишлаши кераклигини қатъий туриб талаб қилолмайди.

Мана бундай пайтда, яъни ғишт қолипдан кўчиб бўлгандан кейин эса қаҳрамонларча катта саҳнада пайдо бўлади. Кодексларни титиб, моддаларни эслатади. Воқеага муносабатини ҳамма каналларда “айлантиради”. Бунда асосий мақсад масаланинг аҳамиятидан кўра, омма эътиборидаги ҳодиса фонида ўзини реклама қилиб олишга уриниш, “мана, бормиз”, деб қўйишдек туюлади менга.

Жаноб депутатлар, Ғузор туманидаги “Uzbekistan GLT” заводини қураётган “Enter Engineering” компанияси шунча вақтдан бери ишчиларига ойлик маош бермаётганда, Меҳнат кодекси бузилаётганда қаерда эдингиз? Туман, вилоят Кенгаши вакилларининг кўзи қаёқда эди? Наҳотки билмагансиз? Наҳотки қулоғингизга чалинмаган? Вақтлироқ “Нима гап ўзи?”, десангиз бўлмасмиди? Яра газак олмасдан аввалроқ ўша Кодексларни компания раҳбарлари олдига кўндаланг қўйсангиз бўлмасмиди? Ахир, ҳисоботларингизга қарасак, корхоналардаги иш жараёнларини ҳам ўрганардингизку.

Тўғри, ижро масъулияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар зиммасидадир. Бироқ халққа яқинроғи, халқнинг дардини тинглайдигани сизсизку. Сизда ҳам масъулият етарли.

Аслида бу четдан қараган кўзлар олдида ҳам жуда уятли ҳолат. Яхши воқеа бўлмади. Дўст бор, душман бор. Мамлакат имижига ҳам салбий таъсир қилади. Адолат, очиқлик, инсон манфаатлари устувор, дея шунча қилинаётган саъй-ҳаракатларга соя солади. Буни, энг аввал, ўша компания раҳбарияти унутмаслиги лозим эди. Келтирадиган фойдаси қанча бўлади билмадим, аммо аллақачон ҳар томонлама катта зарар етказди, назаримда.

Албатта, буларнинг барчаси шахсий фикрлар.
@platformauzb
👍 177
😱 11
😡 48
To‘liq o‘qish
platforma.uz 22 Oct, 17:01
Бугун @platformauzb канали ташкил топганига бир йил тўлди!
👍 532
👏 217
🇺🇿 59
platforma.uz 22 Oct, 13:40
​​Кодекс нега сирли тарзда ўзгарди?

Бизда яхши бир тизим йўлга қўйилган. Агар ҳамиша тўғри ва адолатли ишласа, ҳақиқатан ҳам, зўр тизим. Яъни, қабул қилинадиган ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурий тартибда аввал лойиҳа ҳолатида халқ муҳокамасига қўйилиши, аҳолининг фикри, муносабати, таклифлари ўрганилиши ва уларга баҳо берилиши шарт. Кейин шу асосда ҳужжат такомиллаштирилиб, қабул қилинади.

Лекин гоҳида шубҳа ҳам уйғонадики, бу шунчаки хўжакўрсин учун қилинмаганмикан, деган. Чунки бир қарасанг лойиҳалар остига юзлаб таклифлар ёзилган бўладию, кейинчалик ўша лойиҳа қабул қилиниб, кучга кирганда эътибор берсанг, таклифлар деярли акс этмаган бўлади. Ёки омма орасида жуда катта норозиликларга сабаб бўлган ҳужжатлар ҳам шунчаки қабул қилиб юборилади.

Гўё “Муҳокамага қўйдингми, қўйдик. Бўлди, билган куйингни чал”, дегандек. Боз устига баъзи ҳужжатларни парламентимиз юқори палатаси ялпи мажлислари кун тартибига қўйилгандагина билиб қоламиз. Ёки айб ўзимиздамикин, эътиборсизлик қилиб, муҳокамаларга қўйилганда кўрмай қоляпмизмикан? Билмадим, муҳим ҳужжатларни кўрмай, билмай қоладиган одатим йўқ лекин.

Гапни жуда узоқдан бошлавордим, маъзур тутасиз. Хўп, нима демоқчиман? Қисқаси, Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

Шу ҳақдаги ахборотда келтирилишича, кодексда эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этиб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби жорий қилинмоқда. Оддийроқ қилиб айтганда, ҳайдовчи карантин қоидасини бузса, машинасини вақтинчалик жарима майдонига қўйиш, ушлаб туриш учун энди ҳуқуқий асос бўлади.

Шу вақтгача бизда бундай асос йўқ эди. Аммо жуда кўп машина ушлаб турилди. Бундай қилиш мумкин эмас, деб жар солган депутатларнинг айтганларини ҳам, оддий фуқароларнинг фикрини ҳам биров эшитмади. Шубҳа йўқки, шунинг учун ҳам энди шошилинч тарзда Кодексга қўшимча киритиб қўйиляпти, назаримда.

Буниси майли. Аммо нима учун кодексга киритилмоқчи бўлинган бу ўзгартиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилмади? Шахсан менинг кўзим тушмади. Нима учун у Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида кўриб чиқилганини билмай қолдик? Ахир биз жамиятда шундай катта резонанс уйғотиб келган масала ҳақидаги қонунни Қонунчилик палатаси қабул қилганини билишга ҳақли эмасмидик?

Шу ўринда Қонунчилик палатаси депутатларига ҳам «қойил» қолдим. Ижтимоий тармоқларда депутатларимиз бундай ҳаракатлар учун автотранспорт воситаларининг жарима майдонларига қўйилиши тўғри эмаслигини кўплаб маротаба гапириб чиқишлар қилишди. Бундай тартиб бошқа бирорта давлатда йўқ деган депутатларимиз ҳам топилди. Лекин бугун кўчаларимизда жамоат транспорти одамларга лиқ тўлган бир пайтга келиб, депутатларимиз кўчага шахсий автомашинасида чиққан фуқаронинг автотранспорт воситаси олиниб, жарима майдончасига қўйилиши мумкин деган қонунни қабул қилишяпти. Сизга қизиқ бўлмаслиги мумкин, лекин менга жудаям қизиқ туюлаяпти бу ҳолат.

Буларнинг барчаси мамлакатда йўлга қўйилаётган очиқлик, ошкораликка асосланган тизим обрўсига, одамлар ишончига путур етказиб қўймасмикан?

Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда ҳам, шошилинч қабул қилиниши шарт бўлса ҳам, ҳужжат дегани бирров халқ кўз ўнгидан ўтказилиши керак. Майли, кейин билган куйингизни чалаверасиз...

Буларнинг барчаси, албатта, шахсий фикрлар.
@platformauzb
👍 128
😱 10
😡 39
To‘liq o‘qish
platforma.uz 22 Oct, 13:03
⚡Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги cаммити шу йилнинг 10 ноябрида видеоконференц шаклида бўлиб ўтади.

Аслида тадбир шу йилнинг июлида Санкт-Петербургда ўтиши керак эди. Коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият туфайли шу шаклда ўтказишга келишилган.
@platformauzb