Мурожаат, аввало, муаммонинг асл сабабчисига йўлланса адолатдан бўларди
Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридаги велойўлакчаларни кўздан кечиргач, аҳолига мурожаат қилиб, “Пойтахтимиздаги барча автомобиль эгаларидан тегишли тартибга тўлиқ риоя этишларини, ўз машиналарини пиёдалар ёки велосипедчилар ҳаракатланувчи йўлакларда қолдирмасликларини сўраймиз!”, дебди.
Абдуҳакимов кўтарган масала жуда тўғри. Чунки пиёдалар йўлаги ўз номи билан ҳам пиёдалар учун ажратилган жой. У ерда машиналарга ўрин йўқ. Одамлар юришига ҳалақит берилмаслиги керак. Лекин ҳайдовчиларни мана шу ҳолатга нима мажбур қиляпти, деган савол ҳам бор-да.
Шубҳасиз, жой масаласи. Одамлар машинасини қўйишга жой тополмай қийналади. Йўл четига қўяй деса, ҳамма ерга “Тўхташ тақиқланган” белгиси ўрнатилган. Ўша белги йўқ ҳудудни ахтарса, гўё шаҳарнинг ярмини айланиб чиқишига тўғри келади. Ахтараверади, тополмайди. Нима қилсин?!
“Таваккал”, деб бирор ерга автоуловини қўйса, дарров планшет кўтарган инспектор келиб, ҳайдовчининг бўйнига отнинг калласидай жарима “илиб” кетади. Шундай ҳолга тушиб қолишни истамаган айрим ҳайдовчилар мажбур бўлиб машинасини бирорта “дом”нинг ҳовлисига қўйиб келади. Бу эса ўша ерда яшайдиганларнинг жиғига тегади.
Автотураргоҳ-чи? Аслида муаммонинг илдизи шунда. “Мегаполис”, деб оғзимизни тўлдириб мақтайдиганимиз пойтахтда автотураргоҳ етишмайди. Йил сайин кўпдан-кўп қурилишлар бўляпти, аммо ростини айтиш керак, ҳали ҳайдовчилар учун тузукроқ шароит яратилганича йўқ.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари эса матбуот анжуманларида “ҳали замонавийсидан қурамиз”, “кўп қаватлисидан қурамиз”, деб қоп-қоп ваъда беришдан нарига ўтмайди. Амалда эса борини ҳам йўқ қилиш билан машғул. Яъни катта-катта автотураргоҳларни қандайдир қуришлар учун бериб юбормоқда.
Амир Темур ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасидаги чорраҳа ёнидаги, шунингдек, “Пойтахт” савдо маркази рўпарасидаги автотураргоҳларни бунга далил сифатида келтириш мумкин. У ерларда ҳозир қурилиш ишлари айни авжига чиққан. Атрофи эса бозордан баттар палапартиш аҳволга келган. Машиналар бетартиб қўйилади. Бунга уларнинг эгалари мажбур. Айб уларда эмас.
Ҳокимлик бу қурилишлар таркибида автотураргоҳлар бўлишини ваъда қилиб, “хавотир олманглар”, дегандек бўлди. Аммо уларнинг сиғим имконияти кўп миқдордаги автомобилларни қамраб олишга етмаслиги аниқ. Агар ҳокимлик шу жиҳатини ўйлаганда эди, қандайдир бизнес марказ ёки меҳмонхона эмас, кўп қаватли автотураргоҳ қурдирган бўларди.
Қисқаси, бу масала ҳамон долзарб ва баҳсли. Бир томонда жой тополмай боши қотган ҳайдовчилар, иккинчи тарафда эса кичкина соя тушадиган жой борлигини билиб қолса, ҳеч нарсадан тап тортмай қурилишга бериб юбораётган ҳокимлик...
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов машиналарни тўғри қўйиш масаласида фақат аҳолига мурожаат қилмай, тартибсизликка асосий сабабчи ҳисобланган Тошкент шаҳар ҳокимиятига ҳам мурожаат йўлласа, адолатдан бўларди. Нима дедингиз?
@platformauzb