Ўзбекистонлик журналист Пекинда ШҲТ Бош котиби билан селфига тушибди
Владимир Норов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби сифатида иш бошлаганига деярли ўн ой бўлди. У Пекинда фаолият юритади. Ўзбекистонлик журналист Омонулла Файзиев бугун Норов билан селфига тушибди ва ундан Хитой таомлари ҳақидаги фикрини ҳам сўрабди.
— Хитой таомларига ўргана олдингизми?
— Ҳа, албатта, ўрганиб кетдим. Тўғри, Хитой таомлари бизга одатий эмас, жуда кўп овқатлари аччиқ. Лекин секин-секин ўрганиб кетаркансиз. Ёғоч чўплар билан ҳам овқат ейишни ўргандик.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Хитой таомлари жуда енгил ҳазм бўлади, бунисигаям эътибор бериш лозим. Ўзи буларнинг меҳмондўстлиги одамни ҳайратда қолдиради. Масалан, қайсидир тадбирлар сабаб турли ҳудудларига тез-тез бориб турамиз. Ҳудудлар раҳбарияти бизга, ШҲТ ходимларига ўз меҳмондўтслигини кўрсатиб, тушликка таклиф этади. Ва ўшанда тортиқ қиладиган таомларининг тури, биласизми, саккизтадан кам бўлмайди. Лекин ҳамма таом оз-оздан қўйилади. Кечқурунда ҳам бир соатда ҳазм бўлади.