Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 22 300 сўмдан 50 000 сўмга оширилди. Молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда 1,3 млн. нафардан ортиқ фуқаро компенсация олади.