Каналга хуш келибсиз! Янги йилларингиз билан, 2023 йил сизга ва яқинларингизга кўпдан-кўп яхшиликлар олиб келсин!
Канал яралишининг қисқа тарихи: бундан бир неча ҳафта олдин твиттерда ўзим билган мавзуларга оид “тредлар”—асосан Япония тарихи ва чет эл университетлари ҳақида—ёза бошладим. Бундан мақсад, биринчи навбатда, ўзбек тилида ўқувчилар орасида бу мавзуларга қизиқиш бор-йўқлигини аниқлаш эди. Ўқувчилар уч ҳафта ичида ёзилган 6 та тредга кутилмаган даражада қизиқиш кўрсатишди. Тредларимнинг биттаси
Kun.uz сайтида мақола сифатида чоп ҳам қилинди. Твиттердаги ўқувчиларим орасида “Телеграм канал очинг, Твиттерни кўпчилик билмайди,” деганлар кўп бўлди. Шу сабаб, йилнинг биринчи кунидан янги ишга қўл уриб, бу ерда канал очишга қарор қилдим.
Канал мавзулари: чет давлатлардаги (айниқса Буюк Британияда) университетларда ўқиш ва ишлаш, илмий иш қилиш, илмий нашрларда чоп қилиниш, бундан ташқари мутахассислигим бўлган Япония тарихи, тил ўрганиш, academic writing ва шунга ўхшаш мавзуларда, ўз тажрибамга асосланиб, ёзиб бораман. Шу ва шунга яқин мавзулар сизга қизиқ бўлса, каналга албатта обуна бўлинг.
Шу орада, бу каналнинг яралишига сабаб бўлган Твиттер аккаунтимга ҳам диққат қаратмоқчиман. Твиттерда бўлсангиз, албатта обуна бўлинг:
https://twitter.com/prof_sherzod. Твиттерга мос тред форматидаги ёзувларимни бу ерда мақола сифатида чоп қилиб бораман. Биринчи бир ҳафта-ўн кун шу тредларни бу ерла чоп қилиш билан банд бўлсам керак 😊
Айни пайтда, бу канал шунчаки Твиттеримнинг нусхаси эмас. Аксинча, Твиттерда ёзиш қийин бўлган узун форматдаги мақолалар—"лонгридларни" бу ерда чоп қиламан. Яъни, фақат бу канал учун ёзиладиган контент кўп бўлади.
Ўзим ҳақимда: Буюк Британиянинг Шарқий Англия университетида (University of East Anglia) Япониянинг янги тарихи бўйича дарс бераман. 2015 йилда Кембриж университетидан PhD даражасини олганман. 2022 йил январида PhD диссертациямга асосланган китобим Ҳарвард университети нашриёти томонидан
чоп қилинди. Сизга қизиқ бўлса, китобни Амазон (
UK ва
US) ва бошқа интернет дўконлардан сотиб олиш мумкин.
Канал ва Твиттерни ишимдан ортган вақт давомида юритаман. Ҳафтада бир ёзишга ҳаракат қиламан, аммо иш кўпайган пайтлари танаффуслар чўзилиб кетиши мумкин
Эътиборингиз учун раҳмат! 👍