#Art_terapiya
Чарчаганда, жаҳл чиққанда, тушкунликка тушганда — Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули
🔹Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули психолог маслаҳатига қараганда яхшироқ таъсир қилади.
🔹Уйғониш даврининг асосий даҳоларидан бири Леонардо да Винчи нафақат санъат ва илм-фан, балки психологияда ҳам ёднома асарлар яратди. Рассом бўёқлар ва мўйқалам ёрдамида ақл ва қалбни даволашнинг оддий механизмини тасвирлаган. Ўз услубига у жами 23 бандни киритди.
🔹Замонавий руҳшунослар да Винчи ҳақ эканини қайд этишмоқда. Бу ақл, асаб ва руҳиятдаги зўриқишни олиш усули деярли барча ҳолатларда ҳақиқатан ҳам иш беради.
🔹Чарчадингизми — гуллар расмини чизинг.
🔹Жаҳлингиз чиқдими — чизиқлар чизинг.
🔹Оғриқ борми — ясанг.
🔹Зерикдингизми — бир парча қоғозни турли гуллар билан тўлдиринг.
🔹Хафамисиз — камалак расмини чизинг.
🔹Хавотирни ҳис этяпсизми — қўғирчоқ ясанг.
🔹Қўрқяпсизми — макраме тўқинг ёки матодан аппликация ясанг.
🔹Аччиқланяпсизми — қоғозни майда бўлакларга бўлинг.
🔹Хавотирланяпсизми — оригами тахланг.
🔹Безовталаняпсизми— нақшлар чизинг.
🔹Эслаш керакми —лабиринтлар чизинг.
🔹Ҳафсалангиз пир бўлдими — расм нусхасини чизинг.
🔹Тушкунликка тушдингизми— йўл расмини чизинг.
🔹Бирор нарсани тушуниш керакми — мандаллар чизинг.
🔹Кучни тезда тиклаш зарур — манзарани чизинг.
🔹Туйғуларингизни тушуниш керак —автопортрет чизинг.
🔹Ҳолатни эслаб қолиш зарур — рангли доғларни чизинг.
🔹Фикрларни тизимлаш зарур бўлса — ари ини ёки квадрат чизинг.
🔹Ўзингиз ва истакларингизга ойдинлик киритишни истайсиз — коллаж тайёрланг.
🔹Фикрни жамлаш керак — нуқталар билан чизинг.
🔹Вазиятдан оптимал чиқишни излаш учун — тўлқин ва доиралар чизинг.
🔹«Тиқилиб қолганингизни» ҳис этяпсиз ва олдинга ҳаракат қилиш керак — спираллар чизинг.
🔹Мақсадга фикрни жамлаш учун — тўр ва нишонлар чизинг.
O'zbekiston psixologlari forumi kanali
👇
@psyforumhttps://t.me/joinchat/AAAAAE7pI7ZGE2PiPXSjhA