Info.uz

@qarshi_infouz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Ушбу телеграм канал барча фойдаланувчилар учун яратилмокда. Мазкур каналга барча янгиликларни жойлаштириб борамиз.
(ҳозирда тест режими)
Kanal hududi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
ko‘rsatilmagan
Kanal tili
ko‘rsatilmagan
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
20.09.2019 18:34
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
212
ta obunachilar
~0
1 ta e’lon qamrovi
N/A
kunlik qamrov
N/A
bir kundagi e’lonlar
N/A
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
7 ta kanal eslovlari
1 ta e’lonlar eslovlari
565 ta repostlar
POMUQ24 | RASMIY
11 Jul, 08:37
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
11 Jul, 08:37
NISHON.UZ
11 Jul, 07:58
NISHON.UZ
11 Jul, 07:58
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
10 Jul, 16:24
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
NISHON.UZ
NISHON.UZ
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
26 Jun, 13:13
MIRISHKOR TUMAN HOKIMLIGI
26 Jun, 13:13
@qarshi_infouz iqtibos olgan kanallari
Qashqadaryo_ssb
20 Sep 2019, 16:14
Hushnudbek.uz
20 Sep 2019, 10:27
Hushnudbek.uz
19 Sep 2019, 08:09
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Info.uz 20 Sep 2019, 16:58
Bugungi Shahrisabz: Taraqqiyot sari..
Шаҳрисабз шаҳри ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
Info.uz 20 Sep 2019, 16:14
Qashqadaryo_ssb'dan repost
Қашқадарёда илк бор дунё офтольмологияси катаракта амалиётининг “олтин стандарти” қўлланилади
(Пресс-релиз)
Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари вилоят кўз касалликлари шифохонасида республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий-тиббий марказининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан замонавий “Факоэмулсификатор” аппарати ёрдамида илк бор жарроҳлик амалиётлари ўтказилади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан вилоят кўз касалликлари шифохонасига замонавий тиббий ускуналар олиш учун 1 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилган эди. Мазкур маблағ ҳисобидан АҚШда ишлаб чиқарилган замонавий “Факоэмулсификатор” аппарати, Жанубий Кореянинг “ОСТ” (кўз томографияси) ускунаси келтирилди ва яшил лазер ускунаси келтирилиши кўзда тутилмоқда.
Шу пайтгача мазкур шифохонасида кўзга сунъий гавҳар қўйиш амалиёти асосан қўлда бажарилган. Бунда шоҳ парда 12 миллиметр кесилар эди. Бу эса табиийки, каттагина кесим жароҳатига сабаб бўлар эди. Факоэмулсификаторда шу кесим 2 дан 2.8 миллиметргачани ташкил этади. Мазкур ускунани амалиётда ишлатиш орқали кесим жароҳати кичраяди, жароҳат тез битади, жарроҳлик амалиёти вақти, беморнинг стационарда қолиш давомийлиги қисқаради, уни амбулатор шароитда даволаб, бир кунда жавоб бериш имконияти вужудга келади. Бу дунё офтольмологиясида катаракта амалиётининг “олтин стандарти” ҳисобланади.
ОСТ – бу оптик когерент томография, яъни кўз томографияси ускунасидир. У кўз тубидаги ўзгаришларни, тўқималарнинг микроскопик даражадаги гистологик ҳолатини кўрсатиб беради. Шу орқали аниқ ташхислаш имконияти яратилади. Кўзнинг тўрпарда касалликлари, глаукомани, шунингдек, гипертония, қандли диабет ва ирсий касалликларда кўриш ўткирлигининг пасайиши билан боғлиқ барча касалликларни босқичма-босқич аниқлаб беради. Даволаш жараёнида кўз ҳолатини мунтазам назоратга олиш имкониятини беради.
Яшил лазер ускунаси орқали кўз тубида бўладиган миопия касаллиги асоратлари, тўрпарданинг қисман кўчиши ва ёрилиши, тўрпарда қон томир касалликларида, қандли диабет касалликлариинг кўз тўрпардасидаги ўзгаришларида, глаукома, иккиламчи катарактада лазер жарроҳик амалиётлари қон кетишсиз, оғриқсиз, қисқа муддатда (20 дақиқагача бўлган вақтда) амалга оширилади.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
Маълумот учун телефонлар:
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси
ахборот хизмати раҳбари Н.Эгамов - 97 389 00 75;
вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори ўринбосари Иброҳим Очилов - 91 459 70 41.
To‘liq o‘qish
Info.uz 20 Sep 2019, 10:27
Hushnudbek.uz'dan repost
Касаба уюшмалари Федерацияси пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик бўйича Миллий мониторинг ўтказади

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ўтказилган брифингда пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратилишини назорат қилиш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан 25 сентябрдан 31 октябргача Миллий мониторинг ўтказилиши маълум қилинди.

Миллий мониторингда тармоқ ва ҳудудий касаба уюшмалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва жойлардаги ННТ вакиллари, маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари, шунингдек АҚШ, Европа давлатлари ва бир қатор халқаро касаба уюшмалари марказлари вакилларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Мониторинг гуруҳлари раҳбарлари касаба уюшмалари Федерацияси томонидан интернет тармоғига уланган планшетлар билан таъминланади ҳамда зарурий ташкилий-техник кўмак кўрсатиб борилади.

Ўрганиш жараёнида пахта тераётган вояга етмаган шахслар аниқланса, уларни зудлик билан даладан олиб чиқиш ва ўқув даргоҳига ёки уйига қайтариш чоралари кўрилади.

Мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатлари аниқланган ҳолда ҳам зудлик билан Акт (Далолатнома) тузилади ҳамда меҳнат инспекцияси чақирилиб, уларни иш жойларига қайтариш чоралари кўрилади.

Алоҳида таъкидлаш зарурки:

– корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан ҳеч кимни меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки интизомий жазо бериш таҳдиди остида пахта йиғим-теримига жалб этиш мумкин эмас;

– ҳеч бир корхона, ташкилот, муассаса раҳбари ходимларни пахта йиғим-теримига юбориш тўғрисида буйруқ чиқариши мумкин эмас;

– меҳнаткашлар, тадбиркорлар, деҳқон бозорларида савдо-сотиқ билан шуғулланувчилар, маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролардан пахта йиғим-терими учун пул маблағлари йиғиш қатъиян тақиқланади;

– терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун тўланадиган терим пуллари ҳар беш кунда, теримчилар хоҳишига кўра зарурат туғилганда – ҳар куни тўланиши лозим.

Шунингдек, мажбурий меҳнат қалтисликларини келтириб чиқарувчи бошқа аломатлар, яъни фуқаронинг заифлигини суиистеъмол қилиш, алдов, ҳужжатларни олиб қўйиш, иш ҳақини тўламаслик, хавфли меҳнат шароитларида ишлатиш, иш вақти меъёрларига риоя қилмаслик каби ҳолатлар ҳам қонунан тақиқланади.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатлари рўй берганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга ёки касаба уюшмаларининг 10-92 рақамли “Ишонч телефони”га хабар бериш лозим.

Бундан ташқари жорий йилдан бошлаб мажбурий меҳнатга оид ҳолатлар тўғрисида @kasaba_bot Телеграм боти орқали ҳам мурожаат қолдириш мумкин.


👉 @hushnudbekuz👈
To‘liq o‘qish
Info.uz 20 Sep 2019, 07:13
“СИЗ МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИҒИНИ ВАҚТИДА ТЎЛАДИНГИЗМИ?”
Касби туманида аҳоли ўртасида “Сиз мол-мулк ва ер солиғини вақтида тўладингизми?” мавзуида тарғибот-ташвиқот тадбири олиб борилмоқда.
Бу борада туманда ташкил этилган ишчи гуруҳи аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқот ва суҳбатлар ўтказиб, солиқларнинг ўз вақтида тўлашнинг аҳамияти, солиқ маданиятини шакллантириш ҳамда мамлакатимизда солиқ юкини камайтириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.
Туман маҳаллий бюджетига жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи тушумларини ундириш бўйича тузилган ишчи гуруҳи таркибига солиқ, меҳнат, почта, суғурта, ер кадастри, молия, ғазна, пенсия жамғармаси, тижорат банклари ҳамда “Маҳалла” жамоат фонди вакиллари киритилган ва улар аҳоли билан мулоқотлар чоғида бошқа бир қатор муаммо ва камчиликларни ҳам аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш чораларини белгиламоқдалар.
Касби тумани ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 14:44
2019 йил 19 сентябрь
Шаҳрисабз шаҳар Матбуот хизмати
Шаҳрисабз шаҳридаги Тошкент Давлат кимё техналогиялари олийгоҳи филиалида шаҳар ҳокимлиги маънавият тарғибот маркази ташаббуси билан “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуида давра сўҳбати ўтказилди. Олийгоҳ ёшлари, педагоглари и шт ирок этган ушбу давра сўҳбатини шаҳар маънавият тарғибот маркази бошлиғи Шерзод Султонов кириш сўз и билан очиб, мамлакатимизда рўй бераётган маънавий - маърифий соҳадаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тўх талиб ўтди. Шундан сўнг Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Шаҳзод Ғаниев, шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулнора Ўзоқова, шаҳар бош хатиб имоми ўринбосари Акмал Ниёзов, ёшлар етакчиси Садоқат Нарзуллаева,олийгоҳ талабаларидан Асрор Солиев, Акобир Турабоевлар сўзга чиқиб ижтимоиий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, ёлғон , ўйдирма ахборотларга ишонмаслик бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Шаҳрисабз шаҳар ахборот хизмати.
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 14:27
Info.uz 19 Sep 2019, 14:26
Info.uz 19 Sep 2019, 14:26
МАЙДОНДА – ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ
Қарши шаҳрида “Биз буюк юрт фарзандлари ¬– терроризм, экстремизм ва миссионерликка қаршимиз” шиори остида спартакиада ташкил этилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги муассасалар вакиллари мазкур спартакиада доирасида футбол бўйича беллашишди.
Таъкидлаш жоизки, ёшларни турли ёт ғоялардан асраш, оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш сингари эзгу мақсадларда ташкил этилган спартакида мусобақалари ҳақиқий спорт байрамига айланиб кетди.
Шифокорлар баҳслари финалида тўртта – республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали, вилоят ОИТС маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашишди.
Қизғин кечган баҳсларда республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали вакиллари ғолиб деб топилди. Вилоят мусиқали драма театрида ўтказилган тақдирлаш маросимида спартакида ғолибларига кубок, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
¬-Бу биз учун шунчаки тўп тепиб, чигал ёзиш эмас. - дейди ғолиб жамоа сардори, республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали директорининг умумий масалалар бўйича ўринбосари, олий тоифали жарроҳ Абдуғаффор Файзиев. ¬–Шифокор энг аввало ўзи соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, спорт билан шуғулланиши ва буни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишда шахсий ибрат кўрсата олиши зарур. Майдонда шифокорлар фақат тиғ билан эмас, тўп билан моҳирона “муомала” қила олишини кўрсата олдик, деб ўйлайман. Филиалимизнинг ўзида 4 футбол жамоасини шакллантирганмиз. Улар билан ҳафтада бир марта минифутбол ўйнаб турамиз. Таркибимиздан беш киши вилоят тиббиёт ходимлари терма жамоаси, уч футболчимиз республика “Тиббиёт” терма жамоаси аъзоси ҳисобланишади.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 12:32
Уюшмаган аҳолининг даромади ошади
Куни кеча, яъни 18 сентябрь куни шаҳримиздаги “Оқшом” тўйхонасида 2019 йил пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, тумандаги барча фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари иштирок этишди.
Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев очаркан, асосий эътиборни 2019 йил пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, унга уюшмаган аҳолини кенг жалб қилиш ва шунинг ҳисобидан уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, иқтисодий таъминотини янада яхшилаш масалаларига қаратилди.
- Муҳтарам президентимиз видеоселекторда таъкидлаганларидек, жорий йилда вилоятдаги бирор бир бюджет ташкилотлари пахта йиғим-теримига жалб этилмайди, -дейди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев.
Шаҳрисабз тумани Ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 12:28
ЯНГИ ЦЕХ ИШГА ТУШДИ
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Шаҳрисабз туманининг Духчи МФЙ ҳудудида Финландия давлатининг технологияси асосида “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖга қарашли қум (песок), тош майдалаш (щебень) цехи ишга туширилди.
Цехнинг очилиш маросимида Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирок этишди.
- Ушбу замонавий технология 5,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ҳисобига харид қилинди, - дейди “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖ цех бошлиғи Акмал Алимов. – Цех учун зарур бўладиган классификатор аппаратини маҳаллий усулда ясаб, 250 миллион сўмга яқин маблағни тежаб қолдик. Цехнинг ишлаб чиқариш жараёни автоматик равишда бошқарилади ва бу ерда 5 киши фаолият олиб боришади. Бу технология ёрдамида қурилиш учун ўта муҳим бўлган соатига 200 тонна щебень маҳсулолоти ишлаб чиқарилади.
Келгусида ушбу МЧЖ ўз махсулотларини ҳорижга экспорт қилишни ҳам мўлжалламоқда.
Шаҳрисабз тумани Ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 12:18
Ғузорда маънавий–маърифий тарғибот учрашуви ўтказилди
Бугун, 2019 йил 18 сентябрь куни Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний мутаассиблик ва радикаллашувининг олдини олиш ҳамда мавжуд вазиятни барқарорлаштириш мақсадида– тумандаги Бўстон МФЙ ҳудудидаги 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Оилада аёл ибрати”, “Шукроналик туйғуси”, “Ёшларни бўш вақтини тўғри ташкил этиш” ва “Соғлом дунё қарашни шакллантириш” мавзуларида маънавий–маърифий тарғибот учрашуви ўтказилди.
Ўтказилган тарғибот учрашувида махалла фуқаро йиғини оқсоқоллари, фаол фуқаролар ва мактаб ўқитувчилари иштирок этишди.
Ғузор тумани Ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 12:16
Қамаши туманида диний мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш ҳамда мавжуд вазиятни барқарорлаштириш бўйича Қамаши тумани Педагогика иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи мажлислар залида фаоллар, ёшлар, хотин-қизлар билан учрашув ўтказилиб, "МЕҲР ОПЕРАЦИЯСИ" видеофильми намойиш этилди.
Қамаши туман Ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
Info.uz 19 Sep 2019, 12:15
Қамашида МТМ тарбияланувчилари ўртасида шашка бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Қамаши туманидаги 7-мактабгача таълим муассасасида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қамаши туман Кенгаши ҳамкорлигида МТМ тарбияланувчилар ўртасида шашка спорт тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг 28 нафар тарбияланувчилари иштирок этишди.
Қамаши туман Ахборот хизмати
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 09:11
мамлакатимизда ахборот жамиятини шакллантириш соҳасида қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ижтимоий ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
б) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги:
ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларни қўллаш ва ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда иштирок этади;
миллий ахборот ва коммуникация технологияларини яратиш ва қўллаш, рақобатбардош маҳаллий дастурий маҳсуллар ва хизматларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғининг миллий сегментини сифатли ишлаши ва янада ривожлантирилиши, замонавий веб-ресурслар, шу жумладан тармоқ ресурслари, аҳолини интеллектуал ва ахборот эҳтиёжини қондиришга қаратилган тизимли ишни амалга оширади ҳамда вазирлик фаолияти соҳасига кирувчи бошқа вазифаларни бажаради;
в) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
халқаро майдонда давлатнинг ахборот сиёсатини амалга ошириш борасида тизимли иш олиб боради, шунингдек Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида халқаро нуфузини ошириш мақсадида, манфаатдор давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда давлатнинг ташқи ва ички сиёсатни ёритиш, ташқи иқтисодий алоқалар, халқаро молия, иқтисодиёт ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисида вазирлик, дипломатик ва бошқа ваколатхоналар ахборот ресурсларини мазмунли тўлдириш ва сифатли фаолият юритишини таъминлайди;
Ўзбекистоннинг чет элда ижобий қиёфасини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, дипломатик ва бошқа ваколатхоналар имкониятларидан фойдаланиб, чет элда Ўзбекистон Республикасининг ташқи ва ички сиёсати, жумладан, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг инвеститсион салоҳияти тўғрисида холис ахборот тарқатишга кўмаклашади, шунингдек, вазирлик фаолияти доир бошқа вазифаларни бажаради;
г) Ахборот ва телекоммуникациялар соҳасини назорат қилиш давлат инспекцияси:
давлат идоралари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашади, давлат ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базаси ва ресурслари ҳамда ахборот тизимларига ноқонуний кириш ҳолатларини олдини олишни таъминлайдиган самарали ташкилий ва дастурий-техник қарорларни қабул қилиш, шунингдек давлат ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда Интернет тармоғи миллий сегменти ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
д) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар:
Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳадаги давлат дастурларини тузиш ва ижро қилишда иштирок этади, ўз матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштиради ҳамда уларнинг оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлашда қулай шарт-шароитларни яратади;
ахборот ресурслари ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги очиқ маълумотлар базаларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг сифатли тўлдирилишини таъминлаш, идоралараро ахборот алмашинуви самарадорлигини ошириш, ишончли ва сифатли ахборотни тезкор тарқатиш учун замонавий ва оммабоп веб-ресурслар ва мобил иловалардан фойдаланиш чораларини кўради;
замонавий инновацион технологияларни жорий этиш ва ахборот сиёсатини олиб бориш, шу жумладан, Агентликнинг имкониятларидан келиб чиқиб матбуот анжуманлари, интервюлар ва брифингларни ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва жамоатчилик асосида батафсил ахборот ва таҳлилий материалларни шакллантириш, оммавий ахборот воситаларида ва уларнинг веб-ресурсларида тарқатиш учун махсус эшиттиришлар ва репортажлар ташкил этади.
#манба Kun.uz
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 09:11
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ягона давлат ахборот сиёсати тўғрисида қарор имзолаши кутиляпти

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг "Ўзбекистон Республикаси ягона ахборот сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ягона давлат ахборот сиёсатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
фуқароларнинг сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланишга бўлган конститутсиявий ҳуқуқларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахсларини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ва маданий-гуманитар ривожланиши тўғрисида холис ахборот билан таъминлаш;
миллий оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш, улар учун медиа бозорда тенг шароитлар яратиш, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, миллий ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлаш, уларнинг сонини кўпайтириш, Ўзбекистон ахборот соҳасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот хизматларининг имкониятлари ва салоҳиятини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик орқали уларнинг очиқлиги даражасини ошириш, фуқаролар, жамият ва давлатнинг ахборот эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ахборотни тақдим этишнинг янги каналлари ва усулларидан фойдаланиш;
ахборот соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, тизимли асосда аҳолига медиатаълимни жорий этиш ва медиасаводхонлигини ошириш;
ахборот технологиялари соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятларни олдини олиш;
Ўзбекистонда инновацион билим ва технологиялар негизида ахборот жамиятини шакллантириш, ахборот хизматлари соҳаси самарадорлигини ошириш, мамлакатни глобал ахборот маконига уйғунлашуви ва интеграцияси орқали халқаро ахборот алмашинуви соҳасида ўрнини мустаҳкамлаш;
ахборот-телекоммуникация саноати ва инфратузилмасини модернизация қилиш, ахборот яратиш, тарқатиш ва улардан фойдаланишни таъминловчи ахборот технологияларини ривожлантириш;
ахборот-коммуникатсия технологияларини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормаларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот жамиятини қуришнинг зарур меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантириш.
Қуйидагилар Концепция ва чора-тадбирлар Дастурини молиялаштириш манбаи:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат, нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат Фонди, Ўзбекистонда ижод намоёндаларини қўллаб-қувватлаш бўйича “Илҳом” жамоатчилик фонди ва бошқа ижрочи - манфаатдор ташкилотлар маблағлари;
Молия институтлари ва халқаро ташкилотларнинг беғараз ёрдами ва грантлари;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик тўловлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар;
Белгиланишича, Концепция ва чора-тадбирлар Дастури доирасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
Ўзбекистон Республикасининг ягона давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, чора-тадбирлар консепсияси ва дастурини бажариш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан уларнинг фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси вазифаларини ҳал этишда миллий оммавий ахборот воситалари, журналистлар, блогерлар, фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакилларининг саъй-ҳаракатлари ва имкониятларини бирлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширади;
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 08:09
Hushnudbek.uz'dan repost
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган сохта хабарларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Матбуот хизматининг раддияси

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Интернетдаги айрим ижтимоий тармоқларда маҳаллалардаги масжидлар сони, диний либосда юрадиган, соқол қўйган, миссионерлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда турли мақсадларда чет элга кетган фуқаролар сонини аниқлаш бўйича саводсизларча ёзилган хабар жойлаштирилиб, йиғилган маълумотни ички ишлар идоралари ва маҳалла жамғармасига тақдим этиш кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, хабарда гўёки ушбу кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан берилганлиги айтилган.

Шуни маълум қиламизки, бундай кўрсатма ва топшириқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ҳам, Ҳукумат томонидан ҳам берилмаган. Таъкидлаш керакки, Ҳукумат раҳбарининг барча кўрсатма ва топшириқлари махсус бланкда чоп этилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқланади.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу уйдирма ва ёлғон хабарни ким ва қандай мақсадларда тарқатгани юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликлари ва огоҳ бўлишлари сўралади.

Манба


👉 @hushnudbekuz 👈
To‘liq o‘qish
Info.uz 19 Sep 2019, 07:19
Вилоят ҳокими Зафар Рузиев Чироқчи туманида 2019 йил пахта терим мавсуми олдидан фермерлар, пахтакорлар ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор ходимлар иштирокида терим отряд раҳбарларини мавсум олдидан тақдирлади. Шунингдек, тадбирда туман маданият бўлими ва 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган концерт дастури кечага ўзгача файз бағишлади.
https://t.me/qarshi_infouz
To‘liq o‘qish
Info.uz 18 Sep 2019, 13:26
Info.uz 18 Sep 2019, 13:26
Info.uz 18 Sep 2019, 13:26