“Насаф”дан тўққиз нафар футболчи ОТЖга таклиф этилди
Ўзингизга маълум, Ўзбекистон Олимпия тема жамоамиз олдида муҳим мусобақалар кутиб турибди. Жумладан, Олимпия терма жамоамиз 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезияда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида қатнашади.Бундан ташқари, Олимпия терма жамоамиз 1-8 август кунлари Вьетнамда бўладиган халқаро турнирда ҳам иштирок этади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Олимпия тема жамоамиз бўлажак мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун, 27 июлдан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.
Терма жамоамиз сафига “Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси таклиф этилди. Булар дарвозабон – Умиджон Эргашев, ҳимоячилар - Илҳомжон Алижонов, Шерзод Насруллаев, Шароф Муҳитдинов, ярим ҳимоячилар - Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Ойбек Бозоров, ҳужумчилар - Бобир Абдухолиқов ва Худоёрхон Сагдуллаевлар.
Футболчиларимиздан Ойбек Бозоров ва Худоёрхон Сагдуллаевлар 27-29 июл кунлари йиғинда иштирок этишади. Илҳомжон Алижонов ва Шерзод Насруллаевлар 30 августдан 8 августга қадар, Умиджон Эргашев, Одилжон Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдинов ва Бобир Абдухолиқовлар 3 августдан 2 сентябрга қадар ОТЖ ихтиёрида бўлишади.
Олимпия терма жамоамизга ва футболчиларимизга бўлажак мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
#Насаф
Каналга кириш
@QashqadaryoXabarlari