ҲАҚИҚИЙ МУСУЛМОН
Ғарблик бир мусулмондан сухандон сўради:
- Нима учун мусулмон бўлгансиз?
У шундай жавоб қилди:
- 1993 йилда турмуш ўртоғим билан Туркияга сафар қилдик. Қишлоқлардан бирида йўлни йўқотиб қўйдик. Бир йўловчидан:
- Ушбу манзилни биласизми?, деб сўрадим.
У :
- Бу ерда меҳмонхона йўқ. Мен билан уйимга юринглар. Ўша ерда тунайсизлар, деди.
Биз унинг уйига бордик. Жуда ҳам қоронғу эди. Уйга кирсак, у ерда беш бола ва икки қария эр-хотин бор экан. Бизга камтарона таом келтиришди. Уни едик.
Кейин уй соҳиби менга :
- Сен хотининг билан шу хонада дам ол. Биз бошқа хонада тунаймиз, деди.
Биз ухладик. Эрталаб туриб уй соҳибига раҳмат айтиш учун ташқарига чиқдим. Қарасам, биз тунаган хонадан бошқа хона йўқ экан. Уй соҳибини қидирдим. У оиласи билан ховлида дарахт остида ётар эди.
Мен унга:
- Сен жиннимисан, нега бундай қилдинг?, дедим.
У :
- Мен жинни эмасман. Мен мусулмонман. Диним мени меҳмонни қўлимдан келганича иззат-икром қилишни буюрган. Сен эса меҳмонимсан, - деди.
Хотиним бу манзарани кўриб йиғлаб юборди. Мен уй соҳибига:
- Ундай бўлса бу Ислом биз эшитган ислом эмас. Мен қандай қилиб Исломни ўрганишим мумкин, дедим.
У :
- Қуръон ва ҳадисларнинг таржимасини оласан. Уларни ўқиб Исломни танийсан, деди.
Мен у айтган китобларни олиб икки ой Исломни ўргандим ва бу динга кирганимни эълон қилдим. Кейин ўз гарданимга Исломга даъват қилишни вазифа қилиб олдим. Қўлимда мингдан ортиқ киши Исломга кирди. Руминияда Ислом маркази қуриб бутун дунёга бу динни тарқатишни ният қилдим.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@DarveshBuva
Каналга уланиш:
@qibray_sadosi