Дарвеш Бува Жоме Масжиди️ dan repost
Аббосий халифа Ҳорун Рашид ўлим тўшагида ётаркан, атрофида турганларга: "Дафн этиладиган қабримни кўришни истайман", деди. Одамлар уни қабрига олиб боришди. Ҳорун қабрига назар солди-да, йиғлаб юборди. Атрофидаги одамларга бурилиб қараб, шундай деди: "Молу мулким мени сақлаб қола олмади. Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди". Сўнг бошини осмонга кўтариб: "Эй мулки завол топмайдиган Зот! Мулки тугаган бандангга раҳм қил", деб илтижо қилди.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга обуна бўлинг!
@DarveshBuva