Qizlarxon Begmatova


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги матбуот хизмати раҳбари / Руководитель Пресс службы Агентства по развитию фармацевтической отрасли

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


​​Хабарингиз бор, жорий йилнинг 9 декабр санасида “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4546-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинган эди.

✅ Мазкур Қарорнинг 1 бандига мувофиқ:

👉🏻 2020 йил 1 январдан
бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларига ўтказиладиган алоҳида функциялари ва ваколатлари рўйхати тасдиқланди.

👉🏻 Ушбу рўйхатнинг 9 бандида Дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилиши амалга ошириши назарда тутилган.

📎 Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш, ВМҚ 284-сон (12.05.2017) қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтган манзили бўйича амалга оширилмоқда.

Каналга уланиш 👇🏻
http://t.me/qizlarxon_begmatova


Komil Allamjonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланади.
____

Посвящается 27-летию государственного гимна Республики Узбекистан.

@allamjonov_ki
@SShMirziyoyeva


ТАҒО ТАЙМ dan repost
Биров ёзиб берган текстни сузилиб ўқиб бериш - журналистика эмас!
Ўртакашлик - журналистика эмас!
Машҳурлик - журналистика эмас!
Бировни танқид қилиб ўзи танқидга чидолмаслик - журналистика эмас!
Журналист касб этикаси борлигини ҳам билмаслик - журналистика эмас!
Оёғи ердан узилганлик - журналистика эмас!
Ўзидан бошқани тан олмаслик - журналистика эмас!
Эгасини қопар даражада қутуриш - журналистика эмас.

Айрим жипириқ телебашараларга бағишладим!

Эфирда «Тағо тайм»

https://t.me/joinchat/AAAAAFBf0u9JF5ZYuFIjkA


Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

🎧 Каналга уланиш:
telegram.me/uzpharm_agency


Uzpharmagency dan repost
​​🇺🇿 Бугун 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлини танлар экан, энг муҳим мақсад ва вазифаларини белгилаб олади. Мамлакатимиз мустақиллигининг илк даврида қабул қилинган Конституцияда ҳам халқимизнинг хоҳиш-иродаси, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, давлат тузилиши ўз ифодасини топган.

Бой маданий меросимиз ҳамда ўзбек халқининг кўп асрлик тарихига асосланган бизнинг асосий Қомусимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, барча ўзбекистонликларни бир хил ҳуқуқ ва эркинлик билан таъминлайди.

Шу боис Конституциямизни ардоқлаймиз, улуғлаймиз, ўрганамиз.

Фурсатдан фойдаланиб Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги жамоаси 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан барча ватандошларимизни самимий муборакбод этади.

Ватанимиз равнақи йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларингизда улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency


Uzpharmagency dan repost
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган бўлиб, 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборатдир.

Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency


Xushnudbek.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев:

«Катта раҳмат, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга. Кўп-кўп нарсалар Ўзбекистонда очиқ айтиляпти, ҳамма буни кўриб турибди. Лекин битта нарсани билинглар, бу очиқлик ҳеч қачон орқага қайтмайди!

Қанча кўп очиқлик бўлса, оммавий ахборот воситалари одамларимизга ҳақиқий муаммоларни қанча кўп етказса, мен раҳбар сифатида улардан миннатдор бўламан».


👉 @xushnudbek 👈


Kun.uz | Расмий канал dan repost
«Ҳеч ким ОАВнинг қонуний фаолиятига тазйиқ ўтказмайди» — Президент очиқлик сиёсатида ортга қайтиш бўлмаслигини таъкидлади

👉 https://kun.uz/57891084

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube


2019 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида”ги (ПҚ-4438-сон) қарорни имзолаган эди.

📎 Эслатма: Қарор матни билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин.

Ушбу қарорга мувофиқ жорий йилнинг 1 декабр санасидан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дорилар фақат ижтимоий дорихоналар ҳамда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган дорихоналар томонидан сотилади.

✅ Шунингдек:

👉🏻 кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситаларини бериш учун ёзилган рецептлар дорихоналарда бир йил давомида сақланади;

👉🏻 мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар тиббиёт ташкилотларида беморга рецептли дори воситаларини белгиланган тартибда рецептни расмийлаштирмасдан тайинлаш тақиқланади;

👉🏻 2020 йил 1 январдан бошлаб дори воситалари ва тиббий буюмларнинг реализация (бериш) жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишдаги лицензия талаби ҳисобланади (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно), мазкур талабнинг мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) бузилиши лицензиянинг амал қилишини ўрнатилган тартибда тугатиш учун асос бўлади;

👉🏻 2021 йил 1 мартдан бошлаб Электрон рецепт бериш тизими мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар Тошкент шаҳридаги барча тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналари учун, 2022 йил 1 мартдан бошлаб эса босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида қўлланилиши мажбурий ҳисобланади;

Каналга уланиш 👇🏻
http://t.me/qizlarxon_begmatova


Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Мамлакатимиз Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилишда Фармацевтика тармоғи ишлари таҳлил қилиниб соҳада қилиниши зарур бўлган галдаги устивор йўналишлар белгилаб берилди. Айнан келгусида режалаштирилган ишлар кўлами ҳақида ДАВР ҲАФТА ИЧИДА ахборот кўрсатуви учун Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот - таҳлил бошқармаси бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова журналист саволларига жавоб берди.

✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
➡️@qizlarxon_begmatova


Uzpharmagency dan repost
​​​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10-апрелдаги “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантиришни чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ижроси бошланганидан буён мамлакатимиз фармацевтика саноатида муҳим ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.

Ушбу давр ичида ўнлаб янги фармацевтика корхоналари ташкил этилди ва ишлаб чиқариш қуввати ошди, бу эса, ўз ўрнида, аҳолини дори воситалари билан таъминлаш янги даражага чиқишига ва жамиятнинг барча аъзоларининг саломатлиги ҳимояда бўлишига хизмат қилмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканалининг ТAҲЛИЛНОМА махсус дастурида томоша қилинг

✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency


​ Ўзбекистон 24 телеканалининг ТAҲЛИЛНОМА махсус дастурига тайёргарлик ишлари; кадр ортидаги жараёнлар

✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
➡️@qizlarxon_begmatova


​ Ўзбекистон 24 телеканалининг ТAҲЛИЛНОМА махсус дастурига тайёргарлик ишлари; кадр ортидаги жараёнлар

✅ Расмий каналимизга обуна бўлинг!
👉🏻 http://telegram.me/uzpharm_agency
➡️@qizlarxon_begmatova


Бекободда очилган янги завод биз учун у́з эшикларини очди!

@Uzpharm_agency
@qizlarxon_begmatova


BETA UBK INTERNATIONAL Ўзбекистон - Ҳиндистон қўшма корхонаси, онкологик препаратларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

@Uzpharm_agency
@qizlarxon_begmatova


2019 йилнинг 21-22 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Фармацевтика экспортини ривожлантириш кенгаши (Pharmexcil) Тошкент шаҳридаги “Миран” меҳмонхонасида фармацевтика соҳасида сотувчи-харидор учрашуви (СХУ) йўналиши доирасида халқаро бизнес кўргазмасини ташкил этди.

@Uzpharm_agency






Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Давлатимиз раҳбари фармацевтика тармоғини ривожлантириш, аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Унда кўрилган масалалар ва белгилаб берилган вазифалар хусусида батафсил маълумот олиш мақсадида 27 ноябрь куни Ўзбекистон радиоканали студиясига Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги мутахассиси илм фан бошқармаси бошлиғи Азиз Дўстматов ва матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова таклиф этилди.

Каналга уланиш 👇🏻
http://t.me/qizlarxon_begmatova



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

42

obunachilar
Kanal statistikasi