Қоракўлнома


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Қоракўл ҳақидаги янги нашрлар, воҳа тарихга оид маълумотлар. Китобларни сотиб олиш учун қуйидаги номерга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +99890 324-33-34.
Тошкент шаҳри бўйча етказиб бериш таъминланади. Вилоятларга етказиб бериш келишув асосида.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


арман аёллари 1910 йил.




Наҳотки! Умрни узайтириш йўли топилди
ХорижA A A
Наҳотки! Умрни узайтириш йўли топилди
Исроиллик олимлар одамларда кексайиш жараёнини кислородли терапия билан секинлаштириш мумкинлигини аниқлашди.

Бу ҳақда "Коммерсант"га таяниб “Dori-Darmon AK” хабар берди.

Тадқиқотчилар 64 ёшдан ошганларни ҳафтасига беш кун давомида 90 дақиқа давомида гипербарик босим камераларига жойлаштиришган.

Қайд этилишича, кўнгиллиларда вақт ўтиши билан теломераларнинг узунлиги (ҳужайранинг бўлиниши пайтида геномни сақлашга масъул бўлган хромосомаларнинг қисмлари) ортган. Маълумки, теломералар ёш ўтиши билан камаяди. Соф кислород теломер узунлигини 20% га оширган.

“Иштирокчиларнинг теломералари ҳозирда 25 йил олдинги каби узунликка эришмоқда. Шунингдек, беморларда ҳужайраларни қайта тиклаш жараёни 37 фоизга яхшиланди, бу ҳаётни учдан бир қисмидан кўпроғига узайтириши мумкинлигини англатади”, дейилади хабарда.


Noma’lum dan repost
Машрабнинг Ўртар ғазалига пародия.
=========================
Агар газ йўқлигин айтсам, куйиб жону жаҳон ўртар,
Свет сиррин баён этсам, тақи ул хонумон ўртар.

Кишига газ ўтидин зарраи етса, бўлур шодон,
Бўлиб бесабру бетоқат, кийимларни чунон йиртар.

Нечук тоқат қилай дўстлар, свет йўғи қилар ҳайрон,
Фонар бошқа, шағам бошқа, юрагимни фиғон ўртар.

Мени бехонумон қилмай қотиб ҳар дам совуғингда,
Ҳудудгаз деб отинг айтсам бу шавқингдин забон ўртар.

Қаю тил бирла эй ҳоким, сенинг васфинг баён айлай,
Тилим лолу кўзим гирён совуқдан суяклар қақшар.

На қаттиғ кун экан халқим, газ-светдан жудо бўлмоқ,
Гўдаклар оҳи ўтиға замину осмон ўртар.

Юракда дардларим қат-қат, яшармен қуёшни кутиб,
Агар у заррасин сочса, кўмирга анча жон ўртар.

Бу дард ила ёнар бўлдим, келиб ҳолимни сўрмассиз,
Қани овоз келса ҳоким боводан, шараф-шон ўртар.

Бу Азиз дардини, жоноки, ҳеч ким бошига солма,
Агар газни кўрмай ўлсам, Ҳудудгазни виждон ўртар.

© Абдулазиз Ғофуров.


Men kimman?
Meni, so‘zlagan so‘zlarimda qidirma! Men, so‘zlamagan so‘zlarimda yashirinman. Sen ko‘rolmayotgan katta daryo, ko‘nglimdir. Sen ko‘rayotgan sohil esa, tilimdir. Qirg‘oqlarimga urilayotgan to‘lqinlarga hayratlanma! Жалолиддин Румий


Дунё бўйлаб сочилган ўзбеклар Назиф Шахрани (13 ноября 1945, Афганистан, — узбекский и американский антрополог и политолог.

Биография
Назиф Шахрани родился в семье выходца из Андижана, мигрировавшего в провинцию Бадахшан Афганистана. Этнический узбек. Назиф Шахрани завершил начальное образование в селе Шахран-и-Хааш, в Джурмском районе Бадахшана. Он посещал среднюю школу Ибн Cина и Кабул-Дарул Муалимин (Кабульскую среднюю школу подготовки учителей) в Кабуле, прежде чем поступить на факультет образования в Кабульский университет, Афганистан.

В 1967 году в Кабульском университете он был удостоен стипендии Центра Восток-Запад Гавайский университет, где получил степень бакалавра в области антропологии (1970). Он получил степень магистра и доктора философии. от Вашингтонский университет, Сиэтл (1972–1976). Стал первым узбеком в истории, защитившим докторскую диссертацию в области культурной антропологии в США.

В период с 1972 по 1974 год Шахрани проводил антропологические полевые исследования в Вахане северо-восточного Афганистана среди скотоводческих кочевых кыргызов на Памире и их соседей Вахов.

Шахрани занимал исследовательские и преподавательские должности в нескольких американских университетах, в том числе в Центре ближневосточных исследований Гарвардского университета, Университет Невады - Reno, Stanford University, и UCLA, прежде чем переехать в Университет Индианы в 1990 году. Он также был научным сотрудником Смитсоновского института (1997–98)[1].

С 1967 года — в США; профессор университета в Блумингтоне (Индиана, США).

В настоящее время профессор антропологии, Центральноазиатских и Ближневосточных Исследований, директор программы Ближневосточных и Исламских Исследований, председатель факультета Ближневосточных Языков и Культур Университета Индианы, Блумингтон, Индиана, США.

Кроме родного узбекского владеет английским, кыргызским, персидским, пуштунским, турецким языками.

Исследования
После распада бывшего Советского Союза и открытия новых исследовательских возможностей в новых независимых странах мусульманской Центральной Азии он начал полевые работы в Узбекистане. Влияние советского правления на традиционные мусульманские центрально-азиатские общества и культуры в целом, а также его влияние на структуру и функции узбекской ойилы (семья / домохозяйство) составляют основную тему его исследований. Он изучает, как бывшие советские узбеки Центральной Азии управляли своей жизнью и карьерой в качестве отдельных членов узбекских мусульманских семей в контексте советского истории, а также доминирующей советской "политической культуры научного атеизма". Кроме того, он также изучал исламские движения в постсоветской Центральной Азии.




Mohichehra _Toshkent Irog'i

Kanalga ulanish 🍁🍁🍁🍁🍁
@MohichehraShamurotova


Sadulla Ghaybullayev dan repost
Ибрат олса бўладиган истеъфо . INTERFAX.RUнинг 21 ноябрда хабар беришича, Эстония Президенти Эстония таълим ва фан вазири Майлис Репсни ўз лавозимидан озод қилган. Вазира хонимнинг ягона айби шуки, унинг хизмат вазифаси учун берилган машинада шофёр унинг фарзандларини мактабга ва тўгаракларга олиб борган. Унгача уч кун унинг машинаси кузатилган, суратга олинган ва ҳужжатлаштирилган, Изоҳ: эстония коррупция ва амалдорларнинг суиистеъмолликларига энг паст кўрсаткичга эга мамлакатлардан бири ҳисобланади. Тўрт марта вазир лавозимини эгаллаган, бир неча марта парламент аъзолигига сайланган Репс хоним ўз айбига иқрор бўлган ва истеъфо сўраган. Бу матбуот ва жамоатчилик тазйиқи остида юз берган. Мана сизга матбуот ва жамоатчиликнинг кучи қаерда?

Бир вақтлар ўқиган эдим: ядровий мамлакат ҳисобланмиш Англия Бош вазири Маргарит Тэтчер ҳам худдуи шундай ноқулай ҳолат туфайли ўз истеъфосини яқинлаштирган. Ўшанда у сафарга отланган хизмат самолёти бортига з қизини бебилет чиқарган эди. Бизнинг неваралар ҳам шундай кунларни кўрармикан?


Sadulla Ghaybullayev dan repost
Зерикишгани аниқ, чунки улар эшитишга эмас, гапиришга мослашишган. Уларнинг нурли сиймосига разм солиб, юзлардан мен Сенатингга, қонунинга ҳам, раисингга ҳам, маърузангга ҳам.... қ.....м, буёғини ўзим биламан деган маънони ўқияпман. Агар улар ушбу зерикарлидай бўлиб турган лаҳзаларда ватан. халқ ташвишини, қишлоқларга қандай қилиб свет, газ, кўмир етказиб беришни, таппини қандай қайта ишлаб қайта тикланувчи энергия манбаига айлантиришни ўйлаётган бўлсалар, хатоим учун аввалдан узр сўрайман. Лекин бу бутунлай шахсий фикр, у бировдан сўраб айтилмайди.


Машраб Раззоков dan repost
Ҳокимлар кун бўйи мажлисда ўтириб зерикмадимикин?

📍https://bit.ly/334jKKk

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter


Sadulla Ghaybullayev dan repost
Ёзилганларнинг ҳаммаси ҳақиқат. Биз бир аср кўпроқ вақтдан бери "пожарная команда" усулида ишлашга ўрганиб қолганмиз. 25-30 йилда Япония Ж.Корея, Сингапур каби давлатлар оёққа туриб, дунёни ўзига қаратган. Поездимиз ғилдираги жуда секин силжиябди. Биз умуммиқёсли муаммоларга ечим топиш ўрнига бурунни қайси қўл бармоғи билан кавлаш жоиз ёки жоиз эмаслигига мўътабар манбалардан далил излаш билан оворамиз. бу масалада биз узил-ккесил хулосага келгунимизча, билмадим дунёнинг поезди қайси манзилларга етиб олади.


Qosimjon Razzoqov dan repost
Жанубий Корея

Иқтисоди бўйича дунёда 11-ўринда. Ўртача ойлик иш ҳақи – 3000 доллар атрофида. Мамлакатда қашшоқлар деярли йўқ. Ўртача умр кўриш узунлиги – 82 йил. Дунёда гўдаклар ўлими кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакатдир. Дунё миқёсида юқори технологиялар «топ»-етказиб берувчиси. Дунёдаги ҳар учта кемадан биттаси айнан шу ерда ишлаб чиқарилган. Автомобиллар, смартфон ва телевизорлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади. Аҳолиси – дунёдаги энг ўқимишли ва рақобатбардошлардан биридир. Мактаблар таълим сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Шифохоналар тиббий хизмат сифати бўйича дунёда учинчи ўринда туради. Армия дунёдаги энг кучли ва самарали армиялар орасида бешинчи ўринни эгаллайди. Ҳукумат илм-фанга Япония ва АҚШга қараганда кўпроқ сармоя киритади. Дунёдаги Интернетга уланган одамлар сони энг кўп.
Буларнинг барчаси - нефт, газ, пахта ва қимматбаҳо металларсиз жуда кичик бир ҳудудда. Буларнинг барчаси - бир авлод даврида, қисқа вақт ичида, очарчилик ва уруш харобаларида бунёд этилган. Буларнинг барчаси ўз анъаналарини, ўз тилларини йўқотмасдан, ҳаётга ҳурмат ва муҳаббат ила барпо қилинган.


UZBEK VIDEO CHANNEL dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
1941-1945 йил уруш даврида асирга олинган ўзбеклар устидан , оч қолган инсони ўзини қандай тутиши бўйича немислар тажрибаси барбод бўлганлиги ҳақида ўзбек ижодкорлари томонидан фильм ишлашибди , лекин бу бир афсонага ўхшайди. Ишонмасангиз фильмдаги лавҳани охиргача кўринг.😒👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg


Sadulla Ghaybullayev dan repost
Кимларгадир афсонага ўхшаб кўринсада, бу адашмасам, Нидерландиядаги ўзбек асирларининг ҳаётидаги реал воқеликка асосланиб яратилган фильм. Шу сабабли фильмнинг савияси қандай чиққанлигидан қатъи назар, воқеани шубҳа остига олмаслик керак, Бу оғир кунларни бошдан кечирган ва қабрлари Европада қолиб кетган миллатдошларимиз хотирасига ҳурматсизлик бўлади. Тўғри диалоглар бироз сунъийроқ чиққан. Ҳар қандай фильм, бадиий асар муайян шартлиликка асосланади. Аммо ҳамма миллатлар каби биз ҳам миллатимиз ҳақида бироз муболаға қилишимиз жудаям катта айб эмас, Биз агар шуни тушунганимизда, миллат сифатида кимлигимизни англаганимизда, тарихимизни билгаимизда, маданиятимизни англаганимизда, миллатимизга хос яхши сифатларни бир-биримизга кўпроқ синдиришга ҳисса қўшганимизда сюжетдаги кейинги ҳолат тарихга муҳрланиб қолмас эди, афсус.




Sehrli ovoz loyihasi dan repost
🎙Maftuna Abbosova

5- ishtirokchi

@sehrli_ovozlar


Sadulla Ghaybullayev dan repost
Улуғ бир аждодимиз айтганидек, тарбия масаласи миллатнинг ҳаёт ва мамот масаласидир. Шуни била туриб, масалага негадир жуда енгил қараймиз. Шаклланган эътиқодимизда ноқисликлар кўп бўлгани учун гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга ружу қўямиз. Чунки миллатнинг анъаналаридан узилган соф жинсий тарбия ҳам, ақидапарастликдан холи бўлмаган соф диний тарбия ҳам якка ҳолатда бани башарнинг олдидаги муаммоларнинг ечими бўла олмайди. Физиология деган нарса бор, эҳтирос деган нарса бор, у манман деган уламонинг ҳам, зиёлининг ҳам ихтиёр тизгинини қўлдан олиб қўяди. Бунинг тарихда ҳам, бугунги кунда ҳам мисоллари жуда кўп, элга ошкор қилинмаган жуда кўп маълумотлар қўлимиздан ўтган. Тепасида чироқ ушлаб турмаганмиз, лекин.... Араб давлатларида ҳам, баъзи қўшни мусулмон давлатларида ҳам Лут қавмининг ишидан ҳам баттар қилмишларни қилиб юрганлар қанча. Уларнинг ҳаммаси сизу биздан кўра кўпроқ саждага бош қўйишади. Бир ўқиганим: ҳар йили ислом давлати бўлган Яманда нобокира чиққан 400-450 нафар 14-15 ёшли қизлар шу кунларда ҳам денгиздаги оролга элтиб ташланар экан. Хулосани чиқараверинг. Нима уларда диний тарбия биздан кўра бўшроқми? Нима уларда қатъий анъаналар йўқми? деган савол хаёлга келади. «Жинсий тарбия очиқ-ойдин бўлиши керак, уни боғчадан бошлаш лозим»-, деган фикр жуда баҳсли, ҳатто кўп жиҳатдан қўшилиб бўлмайдиган масала. Лекин қўлтиғининг тагига жун чиққан болага физиологик тушунчаларни тўғри сингдира бориш ҳам зарур. Диний маърифат билан бирга бу ёшда жинсий маърифат ҳам керак. Маърифатсизлик натижасида ўзини жинсий жиҳатдан ноетук деб билган ёки танасининг нозик жойларига чиққан оддий ярани заҳм деб ҳисоблаган ҳолда тушкунликка берилиб, ўз жонига қасд қилишга уринган қанча инсонларни биламан. Унутмаслик керакки, сизу бизсиз ҳам болаларимиз керак ёшга етганда технологиялар тараққий этган замонда хоҳласак-хоҳламасак ўзини қизиқтирган маълумот Интернетдан топади. Шунинг учун бир ёқлама чиқарган хулосамизни мутлақ ҳақиқат сифатида талқин қилишдан тийилсак, мақсадга мувофиқ иш бўларди.




Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов нутқ сўзлади.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов айни пайтга қадар “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зарипов Ботир Комилович Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги тўғрисидаги Президент Фармонини ўқиб эшиттирди.
Вилоятга етакчилик қилиб келаётган Фарҳод Умаров эса Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Йиғилишда вилоят фаоллари сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Маълумот учун, Ботир Зарипов 1969 йил 20 ноябрда Ғиждувон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 1997-1998 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Юридик ва жисмоний шахсларни кредитлаштириш бўлими бошлиғи, 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали қурилиши бошлиғи, 1998-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Бухоро бўлинмаси Қоровулбозор филиали бошқарувчиси, 2005-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари - Инкассация бошқармаси бошлиғи, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Бухоро вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2006-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бухоро бўлинмаси бошқарувчиси, 2008-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ўринбосари, 2012-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш ва тартибга солиш департаменти директори, 2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори, 2015-2016 йилларда АТ “Агробанк” Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2016-2019 йилларда “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси лавозимларида ишлаган. 2019 йил 4 апрелдан эса янгидан ташкил этилган “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
У “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига кўра “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмат

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

43

obunachilar
Kanal statistikasi